Цитата:
Сообщение от Ustoz
Har doimgiday yordam kerak!
|
Мен Украинада квартира "снимать" қиламан. "Коммунал" ҳизматларни биз учун давлат тўламайди, ойлик маошга қўшиб қўйган. Ишонинг, ҳар сафар банкка тўлов тўлаш учун борганимда камида икки соат навбат кутаман. Газ учун, свет учун, ҳуллас барча тўловлар учун шундай катта навбатта туриш керак. Ўйланиб қоламан,,,,,, мен майли, Ўзбекистонда тўловлардан озод қилинганман, лекин бундай навбат кутиб тўлов тўлашларни ўзимизда кўрганим йўқ. Бу ернинг ҳалқи биздан бой эмас. Лекин миллатдошлар ҳафа бўлишмасин, бу ердагилар биздан кўра анча маъсулиятли. Гаплашсангиз ҳамиша нолишади. Сабаби ноҳақликлар бу ерда жуда кўп. Муҳтарам Устоз, Сиз чироқ ҳисоблагич устида бош қотирманг, шу чироқни йил ўн икки ой давомида ўчмаслиги учун бирор "рационализаторлик" таклиф киритишни ўйланг биродар.