AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
|
Бир-биримизни асрайлик. Ҳамкасб дўстларимга очиқ хат. Ўткир Ҳошимов
|
|
Цитата:
Дўстлар! Тағин бир андишани айтмай иложим йўқ. Тўғри, бу – эски касал. Аммо ҳозир ҳам давом этяпти. Орамизда шундай ҳамкасбларимиз борки, халқ асосан қаламкашлардан қандай қилиб бўлмасин, бирон иллат топишга уринади. Эринмасдан қачон, қандай камчиликка йўл қўйганини текшириб чиқади (табиийки, изланган одам камчилик қилмай иложи йўқ). Мабодо бу соҳада ҳеч нима тололмаса, шахсий ҳаётидан иллат излайди. Бундан ҳам ишкал тополмаса, анчайин тайёр қуролни ишга солади. Фалончи писмадон жойда ишлашидан фойдаланиб ўз китобларини чиқаряпти, дейди-да, шу “факт”ни дов-дастгоҳ қилиб анжуманларда шовқин кўтаради, мўътабар ташкилотларга кетма-кет иғво ёзишдан ўзини тўхтата олмайди. Шубҳасиз, амалини суиистеъмол қилган қаламкашлар аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам йўқ демаймиз. Бироқ бир нарсани ҳам унутмайлик. Асар аввало китобхон учун ёзилади-ку! Агар асар чиндан ҳам яхши бўлса, уни китобхон интиқлик билан кутиб турган бўлса, нега энди чиқмаслиги керак? Оддий ўқувчига кимнииг қаерда ишлашидан кўра ёки кимнинг қаерда ишлаганини билишдан кўра асарини ўқиш муҳимроқ эмасми? Халқимиз, айтайлик, Ойбек қачон қайси лавозимда ишлаган, деб сўрамайди: нима асар ёзган, дейди... Мен бу билан талай таниқли адибларимиз ўз зиммасидаги бурчни сидқидилдан бажараётганини камситмоқчи эмасман. Бошқа нарсани айтмоқчиман. Инсоф билан, адолат билан ўйлаб кўринг: Асқад Мухтор ёки Одил Ёқубов Ўлмас Умарбеков, Ҳалима Худойбердиева (бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин) бирон ташкилотда ишлаётгани учун, эр-
тадан кечгача минг хил ғалвалар билан овора бўлаётгани, ижодга эса уйқуси, дам олиши, борингкн соғлиги ҳисобидан амаллаб вақт ажратаётгани учун бу қаламкашларга маломат тошлари отишимиз инсофсизлик эмасми? Бунинг учун, уларга, аксинча раҳмат дейишимиз керак эмасми? Ёки улар бир жойда ишла-маса тирикчилиги чатоқ бўлиб, куни ўтмай қоладими? Асари чиқмайдими? Куни ўтади, асари ҳам чиқади, аммо тўда на тўдачаларга бирлашиб олган истеъдодсиз одамларнинг ўз мўлжали бор. Улар нашриёт, газета ва журналларда ўртачароқ истеъдод ўтиришини иложи бўлса умуман талантсиз одам бошлиқ бўлишини хоҳлайди. Негаки шундай қилинса, ўзига йўл очилишини мўлжаллайди. Аслида бу – амалга ошмайдиган хомтама. Ижодга алоқадор ҳар бир ташкилот раҳбари, ўзи роман ёки достон ёзиш-ёзмаслигидан қатъи назар, асарга талабчанлик билан ёндошаверади.
Билмаган одам ҳайрон бўлиши мумкин. Истеъдодсизлар нима учун тез бирлашади-ю, талантлар нега гуруҳ тузмайди? Талантсизлар якка ҳолда ҳеч ким эмас. Бирлашганда эса маълум кучга айланади. Шунинг учун улар тез тил
топишади. Катта истеъдодлар эса юлдузга ўхшайди. Одатда ҳар бир юлдузнинг ўз меҳвари бўлади. Аммо ҳеч қачон бир-бирини рад этмайди. Айни пайтда бир-
бирига ўхшамайди ҳам. Шу ўрда бир нарсани айтгим келади. Биродарлар ишонинглар, талант қанча катта бўлса, шунча ҳимоясиз ҳам бўлади. Бир қарашда бу гап ғалати туюлиши мумкин. Бироқ аслида барибир шунақа. Катта истеъдодларнинг қалби ҳамиша зириллаб туради. Чунки унда дард кўп бўлади Талантлар нуқул оёғининг тагига қараб ивирсиб юрмайди. Нигоҳи узоқларда бўлади. Майда-чуйда, ғирром “кураш усуллари”ни билмайди. Хоҳламайди ҳам. Шундай экан, уни чалиб йиқитишдан осони йўқ. Тарихда бунга мисоллар жуда кўп. Қодирий билан Усмон Носирларнинг ичи қора одамлар майиб қилишган. Эсимизни йиғайлик, биродарлар! Шунча қурбонлар етмайдими?! Бу ҳолда кетсак эртаги куннинг Қодирийларини, Усмон Носирларини бой бериб қўймасмикинмиз? Эртанги куннинг Ойбекларини, Қаҳҳорларини майиб қилмасмикинмиз?
Қаҳҳор домла айтгандек, адабиётнинг атомдек кучини ўтин ёришга, аниқроғи, бир-биримизнинг бошимизни ёришга сарфламайлик
Биламан, бу гапларни ўқиган ҳамкасбларимиз орасида таъна қилувчилар топилиши, “Нима, сиз қайта қуришга, ошкораликка қаршимисиз?” дейишлари мумкин. Начора, ҳаётда ҳар хил одам бўлгани каби ижод оламида ҳам минг турфа одам бор. Бировнинг қўлига яхши ниятда гул тутсангиз, миннатдор бўлади, бошқа биров эса сиз тутган гулни олиб кириб, ахлатхонага ташлайди. Бундайлар бизнинг орамизда ҳам йўқ деёлмайман. Ҳатто мана шу оддий ҳақиқатга, ёзувчи дегани аввало инсон бўлмоғи керак, деган фикрга ҳам ғашлик билан қарайдиганлар ўз орамиздан чиқмайди, деб кафолат бера олмайман. Бундайлар ошкораликни рўкач қилиб, минг хил эътироз билдириши мумкин. Улар, хўш, нега энди, ўтмишдаги иллатлардан кўз юмишимиз керак, нега талантлилар билан талантсизларни баравар кўришимиз керак, деб айюҳаннос солишига ишонаман. Жиндек виждони бор одам мен бундай фикрлардан тамомила узоқлигимни ҳис этиб турган бўлиши керак. Шунга қарамай аниқ-равшан қилиб бир нарсани айтишим мумкин. Йўқ! Мен ошкораликка асло қарши эмасман!
Шу пайтгача йўл қўйган хатоларимиз, камчиликларимиз ҳақида гапиришимиз керак. Аммо бу гаплар катта мақсадларга хизмат қилиши керак эмас-ми?
Дўстларим! Такрор айтаман, мени тўғри тушунинглар, бу гапларни азбаройи куюнганимдан айтяпман. Якдил бўлайлик, хайрли мақсадлар йўлида бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик! Халқнмиз, республикамиз, зиммасида жуда катта юмушлар турибди.
Модомики ёзувчи халқ фарзанди экан, шу номга лойиқ иш қилайлик. Бир ёқадан бош чиқариб, улкан вазифаларни бажаришда жафокаш халқимизга, Ватанимизга ёрдам берайлик!
Ўткир Ҳошимов, 1988 йил
|
|