Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 29.05.2013 22:40   #11  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Азизлар, эътиборингизга раҳматли Ўткир ака Ҳошимовнинг ҳали бирор ерда эълон қилинмаган баъзи ёзганларини эълон қилмоқдаман. ЎЗИ муҳтарам адибимизни ғариқи раҳмат, шойистайи жаннат айлаган бўлсин!

Цитата:
“Сиёсий ҳушёр” раис
1968 йили ҳазрат Навоийнинг 525 йиллиги нишонланди. Келган меҳмонларга “дастёрлик” қилиш ўша кезлари университетни янги битирган бизга ўхшаш ёш қаламкашлар зиммасига юкланди. Менга Украина билан яна бир гуруҳ “топширилди”. Украинадан келган меҳмонларнинг бошли таниқли драматург Яков Баш экан. Унга ажратилган хонага киришимиз билан мендан биринчи сўраган саволи шу бўлди:
- Тошкентда нечта ўзбекча мактаб бор?
- Ўзбекча мактаб кўп, - дедим ростини айтиб.
- Тахминан қанча? Беш-олтита борми? – деб такрор сўради меҳмон.
Жиндай ғашим келди.
- Нега беш-олтита бўларкан, Тошкентдаги мактабларнинг ярмидан кўпи миллий тилда ўқитилади!
- Унда яхши экан, деди Баш, - фалон республика пойтахтида (қўшни республикалардан ьирини айтди) миллий тилда дарс ўтиладиган мактаб битта қолибди. Фақат битта! Бошқа ҳаммаси “русскоязычный!”
Украиналик меҳмон жуда жиддий масалада куйиниб гапираётганини англадим. Тўғри,бизда ҳам иложи борича ўзбекча дарсларни камайтириб, “улуғ” тилга кўчириш одати бор эди-ку, аммо қўшнимиздаги каби фожиали даражага етмаганди. Аммо “Лағмонхона” деган сўзга айримларнинг тили келишмагани учун “Лагманная” деб ёзиб қўйишлар, кинотеатрлар, боғ ва хиёбонларни ёппасига улуғ инқилобчилар номи билан аташлар, ҳар қандай мажлисни рус тилида олиб боришлар авжига чиққани ҳам бор гап эди.
Шундайлардан бирига ўзим гувоҳ бўлганман. Устоз Саид Аҳмад ака бошлиқ бир гуруҳ адиб ва шоирлар бир вилоятга бордик. Колхозчи- деҳқонлар ҳаётини “ўрганиш” учун катта-кичик залларда учрашувлар қилиш одат тусига кирган эди.
Хуллас, донғи кетган хўжаликлардан бирида галдаги учрашув бўлди. Хўжалик раиси “тўй ичида чалларни ҳам ўтказиб юборадиганлар” тоифасидан экан, ижодий учрашувни ҳисобот мажлисига айлантириб юборди. Кейинги йилларда колхоз эришган ютуқлар ҳақида узоқ гапирди. Фақат бир камчилиги рус тилини билиш масаласида “мундайроқ” экан.
- Тавариш калхозники! – деди бақириб. – пилон хлопка гатоп. Пилон маса гатоп! Пилон кокана гатоп! Пилон “живот” – “живот” - “живот” деди-ю, “животноводства”деган сўзга тили келишмай терлаб кетди, шўрлик! Мен ёнида ўтирган эдим. Секин билагидан тутдим.
- Ўзбекча гапираверинг, раис бува, залда ўтирганларнинг ҳаммаси ўзбек-ку!
- Иби! – деди раис бош чайқаб. – Бу ерга шоли бригад бошлиғи тавариш Пак ўтирибди.
Ўртароқ қаторда ўтирган пастаккина бўйлийигит дик этиб ўрнидан турди.
- Ўзбекча гапираверинг, раис бова,- деди овозини баралла қўйиб. – Мен ўзбекчани яхши биламан.
Раис яна бош чайқади:
- Бу аписални сабрани, пиратакол ёзилопти!
Начора! Тағин ярим соат “сиёсий ҳушёр” раиснинг алмойи-жалмойи гапларини эшитишга мажбур бўлдик.
Июл, 2012 йил

“Наслдор буқа”
- Анави Ҳусан полвоннинг ўғли институтни битирганидан кейин ҳам уч-тўрт йил уйланмай, ота-онасини кўп куйдирди. Полвон суриштириб кўрса, гап бошқа ёқда экан. Ўғли ёши элликдан ошган бойвучча хоним билан “кантрактний никоҳ”дан ўтган экан.
- Ия, энди бунақаси ҳам чиқибдими? “Кантрактний” дегани нима бало экан?
- Бу дегани шуки, куёв билан келин олдиндан шартноматузиб оларкан. Полвоннинг айтишича, “келин пошша” “куёв тўра”га машина “падарка” қипти, уй олиб берибди. Унинг вазифаси шу экан. Куёвнинг “юмуши” эса, “эрлик” вазифасини вақтида бажариб туриш экан...
- Оббо, эррайим-эй! Наслдор буқа бўпкет-а! Кампир хотини бир-иккита бузоқ туғиб берибдими, ишқилиб?
25.07.2012

Носқовоқ
- Саксонбой ота! Ойниса бувим анчадан бери кўринмайдилар. Яхши юрибдиларми?
- Юрган бўлса керак. Қизиникига кетган.
- Нега кетадилар?
- Носқовоғим йўқолиб қолган эди.шуни сен йўқотгансан, деб дўқласам, “сизга мен керакми, носқовоқми”, деб гап қайтарди. “Носқовоқ керак”, десам, аразлаб қизиникига кетиб қолди...
- Ие, чатоқ бўпти-ку! Кампирингизсиз қийналиб қолгадирсиз?
- Қийналишга қийналдим. Келинимга “таҳорат суви иситиб бер, деёлмасам...”
- Носқовоқ топилдими ахир?
- Топилди. Белбоғимга тугиб юрган эканман.
- Бўпти-да! Бувини обкемайсизми энди?
- Йўқ! Йигит кишининг гапи битта бўлади: менга носқовоғим керак!

Ақллилик балоси
- Биласан, ўртоқ, мен ёшлигимдан отни яхши кўраман. Шу... кейинги пайтда отим кўп касалланадиган бўлиб қолди. Мол дўхтири муолажа қилса, анча ўзига келади-да, кейин тағин мазаси қочади. Ҳайронман, отим кўп оғрийди-ю, эшагимга бало ҳам урмайди...
- Нимасига ҳайрон бўласан! Жониворлар ҳам одамга ўхшайди. От – ақлли жонивор кўп ўйлайди.эшак эса ғирт аҳмоқ. Шунинг учун касал ҳам бўлмайди!
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх