Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.05.2013 14:50   #38  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Унутмоқ осонмас бизларни...*

ОҲУНЖОН МАДАЛИЕВ
(1963-2000)




Сояман, ортингдан эргашган,
Ёстиқман тунлари дардлашган.
Тушингман, ўнгингга алмашган
Унутмоқ осонмас бизларни...
Цитата:
Ёз ойларида Оқтошда ҳордиқ чиқараётган пайтларим эди. Хунук хабар эшитдим. Ҳофиз Оҳунжон Мадалиев ҳам бандаликни бажо келтирибди, — дейишди. Навбатдаги миш-мишлардан бири деб парво қилмадим. Аммо яқин бир одамим матбуотда ўқидим дегандан сўнг, бошимдан оёғимгача муздек тер босди. Албатта фақат мен эмас, балки ҳамма ҳам, ёш кетганларни эшитса, шу кўйга тушиши табиий. Икки ҳафта олдин чамаси, мен Ҳабибулла Абдуллаев билан ишдан кетаётган пайтимда, «Ие, Ҳабибулла ака, ассалому алайкум», деб Оҳунжон ака саломлашди. Шунда менга қараб, «синглим кўрсатувингиз жуда таъсирли, мен баъзида йиғлаб чиқиб кетаман», — деб қўшиб қўйди. Мен бўлсам — руҳлар шод бўлса бўлди, қўлимиздан келганча, деб қўйдим. Энди 6у гапни эшитиб, донг қотдим. Кўз ўнгимда фақат ҳофизнинг ку-либ, самимий туришлари гавдаланаверади. Дам олиш кўнгилга сиғмай 3 кундан сўнг Тошкентга қайтдим. Илойим, ёлғон бўлсин, — дейман ўзимга-ўзим. Киравериш-да Иқбол Мирзони учратдим. Минг афсуски рост, деди. Орадан анча кунлар ўтди, назаримда 1 ойча. Оҳунжоннинг энг яқин дўстларидан бири — Абдумутал ака мени излаб телевидениега келибди. — Жон, синглим, укам ҳақида битта кўрсатув қилайлик, Мадалиевнинг руҳи шод бўларди-да. Мен, йўқ ҳали жуда эрта. Тупроқлари совусин, деб эътироз билдирдим. Қойилман, Абдумутал ака 3 ой телевидение эшигида мени ҳар куни деярли пойлайди. — Жон ака, мен албатта қилиб бераман, аммо вақт-соати билан дейишга ҳеч ҳам қўймайди. Абдумутал ака ўзи асли тошкентлик, аммо, мен сизни Олтиариққа албатта олиб боришим шарт деб қўймасди. Йўлга тушдик. Ҳофиз юрган кўчалар. Унинг маҳалласи — қишлоғига кира бошлаганимизда ҳаво булут бўлиб, майин ёмғир қуя бошлади. Унга мос мени юрагим сим-сим оғрий бошлади. Йиғлагим, ўкиргим келаверди. Аммо, олдимдагилардан истиҳола қилдим. Шунинг учун барча йиғи мунг бўлиб ичимга тушди. Ҳофиз қурдирган чойхонадан ўтиб, ҳовлиси томон боряпмиз. Не кўз билан қарайки, унинг" кичкина ўғли қўлидаги ўйинчоғи билан амакисининг кетидан йиғлаб юрибди. Шер ака уни қанча юпатмасин, барибир кўнмасди. Тошкентга отамни олдига бораман деб йиғларкан. (Болани шундай алдашибди — отанг Тошкентга тўйга кетган деб.) Шу кўйи машинадан секин тушдик. Ҳовлисига кириб борар эканмиз, 2 опаси йиғ-лаб чиқишди. Бояги мунг чунонам сел бўлиб келди-ки, ҳеч ўзимни тўхтата олмайман. Ҳабиба опа бизни қарши олди. Суҳбатни бошлашдан олдин тиловат қилиб олдик. Ҳабиба опа йиғлаётганини кўриб, мен нима қилишимни билмай шундай дейман, — Ҳабиба опа мени онам ҳам 24 ёшда тул қолганлар. Сизни болаларингиз-ку, улғайиб қолишган, мен 4 ёшда, Аҳмаджон укам 2 ёш, Илҳомжон эса 1 ёш, синглим Малоҳат 3 ойлик бешикда қолган. Мен нима қилай. Ҳатто отамни эслолмайман ҳам. Гапла-римни гапириб, ҳўнграб йиғласам, Ҳабиба опа мени юпатиб, йиғламанг Муҳаббатхон, — бош қаттиқми, тош деганларича бор экан. Бош тошдан кўра минг карра қаттиқ экан. Хуллас, дардлашиб бўлиб, суҳбатга киришдик. Бир қўшиқларини эслайсизми:

Егани ош деманг ёлгиз аёлнинг,
Шайтон товогига қўлин солади.
Дастурхон устида дадасин йўқлаб,
Ё ўгли, ё қизи йиғлаб олади.

Бу қўшиқни менга яратиб қолдирган эканлар. Душманимга ҳам раво кўрмайман бундай кунларни.

Иқбол Мирзо шундай хотирлайди: Баъзида ҳаводан нафас оламиз-у, унинг таркиби ҳақида ўйламаймиз. Қачон шу ҳаво етмай қолса, унга нега шундай-а, деб қола-миз. Дўстим Оҳун бирор марта мени олдимда, бировнинг кетидан ёмон гапларни гапириб, ғийбатлашганини эслолмайман. Доим самимий, хушчақчақ эди. У бизга одамгарчиликни, дўстлик ва диёнат нима эканлигини уқтириб кетди назаримда. Ҳозир қалб кемтиклиги ҳам шунда... Наилож, илоҳим ётган жойи жаннат бўлсин. Дўстим ҳамиша тирик, қўшиқлар ҳамиша куйлайди... Биз тинг-лаймиз. Демак, у тирик.
Шундан сўнг мени ҳофизнинг онаси Турғун аянинг олдиларига олиб киришди. Мени қучоқлаб чунонам йиғлаб, сел бўлдилар. Ҳа, ҳеч бир онани боламлатмасин, илойим. Бу жуда қийин савдо. Шу онда бувимнинг гаплари эсимга тушади. 86 га кириб қазо қилдилар бувим, улар отамни 27 ёшида тупроққа беришган. Шунда менга бувим, болам ўлганнинг кетидан ўлолмайман, аммо ҳар куни ўлиб яшайсан, ўлиб тириласан, — дер эдилар. Шунда бувим, эй худо ҳеч бир бандани боламлатмасин илойим дер эдилар. Менимча дунёдаги энг оғир дард ҳам шу бўлса керак.
Шу ўринда унинг дўсти Муҳриддин Ҳолиқов шундай хотирлайди: Ҳар гал Тошкентга келганида, албатта меникига кириб кетар эди. Тонггача суҳбат қуриб, ўйлаб, қўшиқ айтар эдик. Мен кўп одамлар билан мулоқотда бўлганман. Аммо Оҳундака самимий, Оҳундака чин эркаклар кам. Дўстимнинг жойи жаннатда бўлсин!

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова: Биз Оҳун билан жуда кўп айтишув-лапар айтар эдик. Ҳаттоки саҳ-нада тортишиб ҳам қолардик. Мухлислар бу иккиси, ҳозир саҳна ортига ўтиб, роса бир-бири билан ташашса керак, — деб ўйлашгандир, эҳтимол. Аммо, бизнинг бу ижодий ишларимиз, дўстлигимиз ҳамма вақт яхшилик билан, тўғрисини айтсам ё у ош қилиб берарди, ё мен. Дўстона якун топарди. Ҳеч ҳам тортишмаганмиз. Яқин дўст эдик. Чунки, бир тупроқнинг болалари эдик-да биз. Шу ўринда Охунжон куйлаган бир қўшиқ эсимга тушди:

Сояман, ортингдан эргашган,
Ёстиқман тунлари дардлашган.
Тушингман, ўнгингга алмашган
Унутмоқ осонмас бизларни...


Ҳақиқатдан ҳам, ҳали биз ҳофизимизни йўқотиб ҳанузгача уни унутолмаймиз, унутмаймиз ҳам. Ҳали ҳам дард янги. Ҳали ҳам қўшиқларини эшитсак, кўнгил йиғлайди. Сизга бир сирни айтай. Ҳаётда турли кунлар, турлича тасодифлар бўлади. Ҳаттоки дунёга сиғмай қоладиган пайтлар ҳам бўлади. Ана шундай пайтда сиз Оҳунжоннинг истаган бир қўшиғини эшитинг. Мен кафил. Дардларингиз, ҳасратларингиз сел бўлиб оқиб кетади. Шунда енгил тортасиз. Чунки унинг қўшиқлари дил тубидаги оҳлар, ҳеч кимга айтолмайдиган сирли дардлар... шунда сиз қўшиққа мос чайқалиб, чалғиб қоласиз. Шу маънода Оҳунжон Мадалиев абадият фарзанди. Унинг қўшиқлари мангуга дахлдор. Унинг овози сўқир қалбларни бедорликка, одамийликка чорлаб янграйверади.

Муҳаббат Ҳамроева
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)

Последний раз редактировалось albatros; 25.05.2013 в 15:03.
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх