Цитата:
Сообщение от Komil Eriev
"От кишнаган оқшом" қиссаси,
Тоғай Мурод
Қисса муаллифнинг шундай сатрлари билан бошланади:
"Бу қиссалар не бир кунларни кўрмади!
Зоти номард бўлди, ушбу қиссалар ёқасидан олди. Оғзи бузуқ бўлди, ушбу қиссаларга тупугини сочди. Қўли нопок бўлди, ушбу қиссалардан бутун-бутун бобларни ўчириб ташлади.
Оқибат, ушбу қиссалар ўз вақтида пати юлинмиш товуқ мисол чоп этилди.
Алқисса, дориломон кунлар келди. «От кишнаган оқ*шом»даги Зиёдулла чавандозчасига айтар бўлсак... улоқ Тоғай Муродда кетди!"
|
Ўзбекнинг ўзбеклигини кўрсатган асар. Ҳар гал ўқиганимда янги бир маъно топаман. Ўша даврда шундай ёзиш учун Тоғай Муродда ўша Тарлоннинг юраги бўлган бўлса керак