|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() |
Столим устига ётқизилган органик ойна остида тегишли маълумотлар билан бир қаторда ҳошияга олинган эслатма-ёзув бор: «Из-за неправильно перевода начинаются войны», - деган.
Кеча Жанубий Кореяга урушни Шимолий Корея эмас Пхеньян баёнотини нотўғри таржима қилган журналистлар эълон қилишди. Аслида ўша баёнотда: Жанубий Корея чегарага туташ ҳудудда иғвогарликка йўл қўяр экан, Корея Халқ Демократик Республикаси «уруш даври қонунларига мувофиқ иш кўради», - дейилган эди. Чумчуқ сўйса ҳам, саллох сўйсин, деб шунга айтадилар. Ҳар қандай мактаб ўқитувчиси математика, она тили ва адабиёти, география, расм дарсларини бир хилда яхши ўқита олиши эҳтимолдан қанчалик йироқ бўлса, тил билган ҳар қандай кишини моҳир таржимон эканлигига ишониш ҳам, шу қадар қийин кечади. Таржимонлик йирик даромад келтирадиган соҳа эмас, албатта. Шу боис, айрим таржима агентликлари ёки таҳририятлар ҳар қандай матн таржимасини ўз зиммасига олаверади: ҳазин натижани эса олдиндан кўриш мумкин. Шундай мавзулар борки, уларни тор соҳанинг жуда озчиликни ташкил этадиган мутахассисларигина таржима қила олиши мумкин. Айрим «таржимон»ларнинг техник, иқтисодий, юридик, тиббиётга оид, реклама ва ҳар қандай бошқа мавзуларга оид матнларни профессионал даражада таржима қилиб беришга тайёр эканлиги кишини ҳайратга солади. Уларни қандайдир оркестр-одамдай тасаввур қилиш керак. Кези келганда ҳаммамиз ҳам гапни обдон ўйлаб, ўринли сўз танлаб гапиришга (ёзишга) мажбур бўламиз. Профессионал таржимон эса бу иш билан кун сайин, эрта тонгдан кечгача машғул бўлади. Сўзни тўғри танлаш таржимонлик касбининг асосий мазмунидир. Дунё классикларининг асарларини болаликдан она тилимизда ўқиб келар эканмиз, асар қаҳрамонлари аслида қайси тилда мулоқот қилишганларини гоҳо хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Ёзишни билган ҳар қандай одам ёзувчи бўла олиши адолатдан қанчалик йироқ бўлса, икки тилни билган ҳар қандай инсон таржимон бўлиши ҳақиқатдан шунчалик узоқ эканлигини кеча ҳаётнинг ўзи яна бир бор исботлаб берди. Айниқса, ҳарбий мавзуга оид матнлар таржимаси билан ҳазил – ҳаромдир! Барчамизга муваффақият тилайман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|