Уруш фанларининг қонуни бўйича аскарнинг сон-салмоқлари, қурол-жабдуқ ва асқарий интизомлари энг бўлмаганда душманникидан тубан ва оз бўлмаслиги биринчи шартдир. Агар шу шароит қўлга келар экан, у ҳолда диний, миллий ҳақоратга бўйсунмасдан душманга қарши қуролга кўл суниш, албатта, фарз бўлур. Бундай бўлмаган тақдирда, ўзини ўтга ўринсиз уришдан сақланиб, вақтинча сабр қилишдан бошқа чора йўқдир.
Шу билан ғолиб душман олдидан қандайдир кутулиб чиққанимиздан сўнгра ёрдамга келтирган оздир-кўпдир. нарсаларимизни тарқатдик. Ўлганлар оилаларига кўз ёшимиз билан Қуръон ўқиб, кўнгил айтдик. Бу фойдасиз фитнада менинг ўз шогирдларимдан йигирмадан ортиқ киши шаҳид бўлмиш эдилар. Улардан энг катталарининг ёши ўттиздан ошмаган эди…» Табиийки, ўлка халқлари номидан ҳоким бўлиб олганларнинг қаҳрли назари тез орада отамизга ҳам тушди. «Қора рўйхат»га олинганлари маълум бўлиб қолгач, якин дўстлари ва маҳалла аҳлининг маслаҳати билан яна Қошғорга ҳижрат қилишга тўғри келди. Тахминан бир йилдан сўнг қайтиб келдилар. Бунинг сабабини тушунтириб ўзлари шундай ёзадилар: «Энди бу ерда қанча турган бўлсам, менга ҳамкор бўлгудек, келажак учун қайғурган бир киши бўлсин, кўра олмадим. Афғонистон, Ҳиндистон чегаралари бўшлигидан фойдаланиб у томонларга ўтишимни ўйлаган бўлсам хам, ёлғиз бош қайғусида, бола-чақалардан ажраб, суюкли ватанимни душман қўлига ташлаб кетишни ўзимга лойиқ топмадим. Шуни билмак керакким, Қуръоннинг ҳукмига, Расулуллрҳнинг йўлига яхши тушунмай динга хиёнат қилган, икки дунёсидан ажраб ўз ватанида хорлик билан яшаган ёлғон мусулмонлардан илм-фан, маданиятни ўзлаштириб, бутун ҳуқуқларига эга бўлган кофирлар, албатта, ортиқдур. Бу кун Уйғуристонни қоплаган онгсизлик офатини кўргач, у ердан умидим узилиб, ночор, янгидан ўт ллаётган фитна ўчрғи ичидаги ўз юртим Тўқмоққа қайтиб келдим. Қарасам, соясидан қўрққан қуёндек ҳар ерда қочиб-писиб юриб кун кўраётган ҳақсиз кишилар ҳам оз эмас эканлар. Шулар қатори мен ҳам шаҳардан четроқ Шўртепа деган дунганлар қишлоғида туриб, деҳкончилик билан кун кечирмоқчи бўлдим».
Бироқ, анча кучланиб олган шўролар (Қирғизистонга нисбатан аниқррғи, қизил бўлиб олган ўрислар) ҳокимияти остида аҳоли турумушининг муттасил тубанлашиб, аянчли, ҳолга келиши отамизни яна тенгсиз ва хатгарли курашув гирдобига тортди. Бу борадаги фаолиятларининг менга асосан икки йўналиши маълум. Биринчиси — Қоғозда бўлса ҳам тан олинган виждон эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиб, Ислом дини ва маданиятини давлат сиёсати мақомидаги жанговор атеизм деб аталган ёввойи даҳрийликнинг, сурбетларча хуружидан ҳимоя этиш эди. Буни амалга ошириш учун нақшбандийлик сулуқи талабаларидан вақтинча истисно қилиб, халқ талабига биноан Тўқмоқ катта масжидига имом бўлиб ўтадилар ва кўп машаққат, тазйиқларга қарамай катта ҳудудда Ислом таъсирининг қучайишига эришадилар. Айни пайтда, Расули акрам кўрсатмаларига оғишмай риоя килган ҳолда ўз даврларидаги ижтимоий аҳволни синчковлик билан таҳлил қила бориб ҳамда минбар имкониятларидан яхши фойдаланиб аҳоли сиёсий онгини ёритиш йўлида тинмай саъй-ҳаракатда бўлдилар. Хусусан, Қўқон мухторияти тузилиши ва унинг бўлшевиклар томонидан зўравонларча йўқ қилиниши, босмачилик деб аталиб колган халқ куролли ҳаракати ҳакида тарихий фактлар билан далилланган ёзма хотиралари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Отамиз фикрларича, қўзғолончиларда, афсуски, мустақилликка курашишнинг аниқ режаси бўлмаган, йўлбошчилар аксариятининг сиёсий савияси қуйи эди ва бунинг натижаси ўлароқ озодлик ҳаракатида бирлик-жипслик мавжуд эмасди. Оқибатда советлар ўз қўлимиз билан ўзимизга кишан урдиришга эришганлар.
|