Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.03.2013 17:37   #11  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Баҳодир ака, батафсилроқ сўзлаб берсангиз-чи, илтимос. Ўйлайман-ки, кўпчиликка қизиқ бўлиб, уларнинг баъзилари ҳам ўхшаш ҳолатларни келтириб қолишар.
Олдиндан айтиб қўйишим керак Шокиржон. Мен билан шундай бир воқеа бўлиб ўтган эди, бир пайтлар, аниқроғи 1985 йил 20 июнь куни. Буни исботи менда албатта йўқ, лекин бу бир мунозара бўлиб қолиши учун айтиб бераман.
Ўша куни мен уҳлаётган эдим. Кечаси уйқумда туш кўрибман, роса чанқаган эканману пақирлаб сув ичсам ҳам ҳеч чанқоғим босилмаш эмиш. Уйғониб кетдим, оғзим қуриб кетган. Секин ўрнимдан туриб ҳонамдаги чироқни ёқиб қарасам соат 3. Ҳонамдан аввал верандага, сўнгра ҳовлига чиқилар эди. Веранда эшигини очсам ҳовли ёп ёруғ. Ёзда эрта тонг отади, лекин бу ёруғлик табиий эмаслиги шундоққина кўриниб турарди. Ҳайрон бўлдим. Ташқарига чиқсам қўшни ҳовлида, 7-8 метрлар чамаси баландликда қандайдир прожекторлар ёниб турарди. Очиғи дарҳол ҳаёлимга НУЖ келди. Авваллари ҳам қизиқар эдимда. Текширмоқчи бўлдим. Қўшни билан деворимиз 2 метрлар эди чамаси. Бир сакраб деворни тепасини ушладим. Деворнинг тепасига "шапка" қилинмаган эди, шунинг учун иккита ғишт кўчиб, мен пастга қуладим. Кейин югириб бориб табуреткани олиб келдим. Осонлик билан девор устига чиқдим. Шунда атроф зимистон бўлиб кетди. Ўйланиб қолдим:- ярим кечаси девор устида нима қиляпман?-деб. унча узоқ ўйланмай, қўшнининг таморқаси ўртасида, ерда диаметри чамаси 1 метрдан ошиқроқ айлана ёруғлик пайдо бўлди. Қараб турсам, ерга цилиндрсимон шиша билан ўралган бир лифт туша бошлади.Ичида одами билан.(гуманоид эмас). Менга қараб "сакра" деди. Рости сакрагани бироз иккиландим. Сабаби у ерда 6 ой бурун бир кампир яшаб, 90 ёшида вафот этганди, ҳовли қаровсиз эди. Менга ер кўринмасди, ҳарқандай ғўлалар, симлар бўлиши мумкин эди.Шунда:-Сакрайвер, қўрқма-деди. Мен дадил сакрадим. (у ўша қўрқма сўзи билан мени қўрқмайдиган ҳолатга олиб кирди, деб ўйладим).Мен ерга тушганимда, ўзимни ҳудди секинлаштирилган кадрдаги каби ҳис қилдим. Ерга гўё қўндим. -Бошқа планетадан келдизми?- деворибман шошилишда. - Бу ёққа кир кейин биласан-деди. (эътибор қаратинг соф ўзбек тилида гапиряпти). Мен лифтга ўнг оёғимни қўйиб, кейин чапини қўйишим билан, орқамга қарасам лифт ёпилган. Савол бермадим, лекин унинг кўзларига қарадим.- оддий механизм, инсон кўзи илғамайдиган ва қулоқлари эшитмайдиган даражада тез ва овозсиз ишлайди -деб тушинтирди. Биз кўтарила бошладик.Ҳонага каллаларимиз кириб кела бошладию, аммо бизни ўраб турган шишасимон лифт деворлари йўқолиб кетди. Биз турган нарса эса полни ҳосил қилди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
"+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх