Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 29.01.2013 16:42   #31  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
2. Бундан икки йил аввал “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида Улуғбек Ҳамдамнинг “Давр талаби ва янги мезонлар” деб номланган мақоласи чоп этилган эди. Муаллиф ўз мақоласида янги замонавий ўзбек адабиётшунослиги қандай бўлиши кераклиги борасидаги мулоҳазаларини баён қилган. Шундан сўнг айни мазмундаги мулоҳазаларни мунаққидларимиз кўп бора таъкидлашди. Бироқ, негадир янги адабиётшунослигимиз мезонлари тўғрисида жиддийроқ фикр-мулоҳазаларни учратмадик. Сизнингча, бу мезонлар қандай манбаларга ва қоидаларга асосланиши керак?
Бевосита биринчи саволнинг давоми сифатида мазкур фикрга ҳам жавобан, янги адабиётшунослик мезонлари ҳақида сўзлайдиган бўлсак, бир қатор олимларимизнинг сўнгги пайтларда эълон қилинган китоб ва мақолалари ҳамда турли чиқишларини эслатиб ўтиш кифоя. У.Норматов, А.Расулов, Н.Раҳимжонов, Б.Назаров, Қ.Йўлдошев, Ҳ.Болтабоев, Қ.Қаҳрамонов, С.Мелиев, Д.Қуронов, А.Улуғов, Б.Каримов, У.Жўрақулов ва бошқа яна қатор адабиётшуносларнинг чиқишларида замонавий ўзбек адабиётшунослиги учун зарур мезонлар ва ҳодисалар ҳақида у ё бу даражада фикрлар учрайди. Тан олиш керак, ҳозирда жаҳон адабиётшунослик илми назарий-эстетик мезонлар борасида жуда кўп янгича қарашларни таклиф этди ва таклиф этмоқда. Буларга ҳамқадам бўлиш учун муайян маълумот жамламасига эга бўлмоқ лозим. Бизда, афсуски, ана шу махсус маълумотлар базасининг йўқлиги ёки уни яратишга урунишнинг сустлиги берилган саволга ижобий жавоб қайтариш учун монелик қилиб турибди. Назаримда, биз шу пайтгача Ғарб антик дунёсидан ва Шарқ мумтоз адабиётшунослигидан бошлаб ўрганганимиз барча билимлар, назарий қарашлар, амалий таҳлил усул ва услублари ёнида энг сўнгги жаҳон эстетик илми илгари сураётган мезон ва ёндошувларни ҳам уйғунлаштириб ўзлаштирсак, шу билан бирга ўз адабиётимиз ва адабиётшунослигимизнинг хос тажрибаларини ҳам қўша билсак, айни хос томонларини назарда тутиб энг янги мезонларни ишлаб чиқсак, шундагина соҳада сўнгги йигирма йилда пайдо бўлган кемтикликни тўлдирган бўламиз.
Ответить 
"+" от:
Старый 29.01.2013 16:43   #32  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Миллий менталитет тушунчаси ижодкорнинг асарларида қай даражада аҳамият касб этади? Ва бу аҳамиятлилик чегара сифатида намоён бўлиб қолиши ҳам мумкинми? Айниқса, ўзбек шоиралари ижодини таҳлил қилаётганингизда бу мезонга қандай ёндошасиз? Бу борада жаҳон адабиётининг талаблари қандай?
Ответить 
Старый 29.01.2013 16:44   #33  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Миллий менталитет тушунчаси ижодкорнинг асарларида қай даражада аҳамият касб этади? Ва бу аҳамиятлилик чегара сифатида намоён бўлиб қолиши ҳам мумкинми? Айниқса, ўзбек шоиралари ижодини таҳлил қилаётганингизда бу мезонга қандай ёндошасиз? Бу борада жаҳон адабиётининг талаблари қандай?
Муайян миллатга мансуб бўлган ижодкорнинг асарида қай бир даражада миллий жиҳатлар акс этиши муқаррар. Қайси миллатга мансублиги, ёки қайси халқ орасида шаклланиб, қандай ижтимоий-маънавий муҳитда тарбия топганига қараб, ёзувчининг асарларида ана шу жиҳатларга доир хусусиятларни, албатта, сезиш мумкин. Унинг қандайдир аниқ чегарасини белгилаб бериб бўлмайди. Дейлик, бир маконда туғилиб, бутунлай бошқа бир заминда ва жамиятда шаклланган ижодкорда унисига ҳам, бунисига ҳам тегишли бирон хусусиятлар акс этиши мумкин. Масалан, рус ва инглиз адиби ҳисобланадиган Владимир Набоковни олайлик. У рус муҳитида ўспирин пайтлари шаклланиб, қолган асосий умри Европа ва Америкада ўтди, рус ва инглиз тилида ижод қилди. Уни олимлар рус ва инглиз тасаввури, фикрлаш тарзининг ғалати омухталиги сифатида таҳлил ва талқин этадилар. Кимлардир уни рус тилини “расво” қилганликда айбласа, кимдир ўзига хос феномен дейди. Бинобарин, ҳақиқат шуки, В.Набоков икки миллий маданиятнинг маҳсули, қоришиқ махсули. Бироқ, синчи-танқидчилар худди томография усулини қўллагандек, унинг романлари таҳлилида қаерда рус қони, қаерда америкалик табиати бўй кўрсатиб турганини аниқ айтиб, асослаб берадилар. Демак, муайян ижодкорни қатъий бир ҳукмда бирор миллат ё элатга мансублигини айта олса бўлади. Аммо, қачонки ижодкор ўз қобиғидан юксалиб, умумбашарий, маданий-маърифий хазинадан баҳраманд бўлса ва уни ўз асарларида муштарак этолса, шундагина у ҳам миллийлик, ҳам умуминсонийликни уйғунликда тасаввур этиб кўрсата билади. Яна бир мисол, Тоғай Мурод 70-80 йилларда адабиётимизда соф миллий характерларнинг, миллий қадриятларнинг ва миллий бадиий тилнинг ниҳоятда охорли, ўзига хос бир шаклини таклиф этди. Бироқ, бу асарлар ҳар қанча миллий рангларга ўралган бўлмасин, уларда умуминсоний ғоялар, қаерда яшашидан қатъий назар, барча учун бирдек аҳамиятли бўлган масалалар қаламга олинди. Бу энди Тоғай Муроднинг дунё адабиётидан бохабарлиги ва бадиий-эстетик дунёқараши ва дидининг юксаклигидан далолатдир. Ҳар қандай миллий менталитетга хос жиҳатлар умуминсоний жаранг касб этмас экан, у махдуд бир нарсадек бўлиб, узоқ умр кўра олмайди. Фақат миллийдан умуминсонийга ўсиб борилсагина, бу бадиият вақт чегарасини билмаслиги мумкин.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 29.01.2013 16:45   #34  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
“Танқид адабиётни олға сурадиган куч бўлиши билан бирга ёшлар учун мактаб вазифасини ўтайди. Афсуски,ёшларимиз ана шу катта мактабдан маҳрум.” Абдулла Қаҳҳор “Ёшлар билан суҳбат” китобида таъкидлаб ўтган бу мулоҳаза бугунги кунда ҳам ўринлидир десак асло адашмаган бўламиз. Зеро, ёш ижодкорлар билан бўлган суҳбатларимизда уларнинг кўпчилиги жиддий эътибор ва холис эътироф асосидаги адабий муҳитнинг етишмаётганлигини таъкидламоқдалар. Бугунги кунда ёш ҳаваскорларнинг “чиллаки” тўпламлари эрта нашр этилмаяптими? Ҳали мактабни тамомламаган ўсмирларнинг машқларини дастлаб алманахларда нашр этиш кифоя эмасмикан?.. Адабий назоратни янада кучайтириш, устоз-шогирд анъанасини мустаҳкамлаш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
Ответить 
Старый 29.01.2013 16:46   #35  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
“Танқид адабиётни олға сурадиган куч бўлиши билан бирга ёшлар учун мактаб вазифасини ўтайди. Афсуски,ёшларимиз ана шу катта мактабдан маҳрум.” Абдулла Қаҳҳор “Ёшлар билан суҳбат” китобида таъкидлаб ўтган бу мулоҳаза бугунги кунда ҳам ўринлидир десак асло адашмаган бўламиз. Зеро, ёш ижодкорлар билан бўлган суҳбатларимизда уларнинг кўпчилиги жиддий эътибор ва холис эътироф асосидаги адабий муҳитнинг етишмаётганлигини таъкидламоқдалар. Бугунги кунда ёш ҳаваскорларнинг “чиллаки” тўпламлари эрта нашр этилмаяптими? Ҳали мактабни тамомламаган ўсмирларнинг машқларини дастлаб алманахларда нашр этиш кифоя эмасмикан?.. Адабий назоратни янада кучайтириш, устоз-шогирд анъанасини мустаҳкамлаш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
Абдулла Қаҳҳорнинг танқид ва ёшлар хусусидаги фикрлари ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда долзарблигини йўқотмаган. Чунки танқид ва танқидчилик касби, асосан, истак ва ташаббуснинг натижаси ўлароқ яшаб турибди. Ваҳоланки, бу соҳа ўзига хос бир йўналиш ўлароқ профессионал ёндашув ва бевосита профессионал кадрларни талаб қилади. Кимнингки бирон асар ҳақида унинг муаллифи билан таниш-билишлиги, дўст-душманлиги сабаб мақтаб ёки ёмонлаб ёзиши, бу умуман танқидчиликка бегона ҳолатдир. Афсуски, бу ҳолат меъёрга айланиб, илдиз отиб бормоқда. Ёш ижодкорларнинг ўзлари учун адабий муҳитни етишмаётганлиги ҳақида фикрлари тўғри эмас. Уларни асарларига балки танқидчиларнинг эътиборсизлиги ташвишлантираётган бўлса, буни фақат муҳит етишмаётганлиги билан изоҳлаш тўғри бўлмайди. Мунтазам ўтказилаётган ёш ижодкорларнинг семинарлари, Ёзувчилар уюшмаси қошидаги тўгараклар, дастлабки китоблар ва уларнинг тақдимоти билан боғлиқ тадбирлар - буларнинг барчаси адабий муҳит эмасми?! Дўрмондаги ижод уйи йил ўн икки ой ҳаваскор ижодкорлар учун эшикларни ланг очиб қўйибди. Уюшма ҳузурида ишлаётган 8 та ижодий кенгаш биринчи навбатда ёшлар, ёш истеъдодлар, деб барча режаларини шунга мувофиқлаштириб иш юритяпти. Мана шундан кейин ҳам адабий муҳитнинг камлиги ҳақида сўз айтиш ношукрчиликдан бошқа нарса эмас. Лекин бошқа бир ҳолат бор. Ёшларнинг “чиллаки” тўпламлари ҳали маромига етмасидан, китоб бўлиб чиқаяпти. Мактаб болалари “иккита, учтагача китоб муаллифиман”, деб кўкрак кериб юргани ҳам ёлғон эмас. Лекин буларнинг барчаси ўзи йўқ талантни бор қилиб, кимгадир росмана хусн бағишлай олмайди. Пуфак ҳар қанча шиширманг, охир-оқибат ёрилади. Ҳақиқий зар эса минг йиллаб тупроқ остида ётганида ҳам зарлигича қолиб, бир сидра артсанг, кўзни қамаштиргувчи жозибасини сақлаб қолади.
Адабиёт ва санъат соҳасида назорат деган масалалар ғоят нисбий гаплар. Ҳар қанча назорат қилманг, истеъдодсизни истеъдодли қилиб беролмайсиз. Устоз шогирд анъанаси эса бу ўта самимий, икки томонлама мулоқот асосига қуриладиган жараёнки, уни асраш, авайлаш, ёйиш ва тарғиб қилиш лозим. Шунда ҳам бу муносабат дидактик негизга қурилиши керак эмас. Яъни мен устоз, сен талабасан шаклида. Аксинча, ҳайрихоҳ ва муайян маънода тенг дўстона муносабат тусини олсагина, устоз шогирдликдан кўзда тутилган самара бўлади. Ҳеч қачон ҳеч кимга ақл ўргатиш керак эмас. Фикрлаш, мушоҳада этиш учун туртки, имконият бериш керак, холос. Чунки сен-да бандасан. Худоликка даъво қилиш тентаклик. Шоир айтмоқчи:
Пиллапоч бўлдим сенга, азизим
Сен ҳам гал келганда пиллапоя бўл.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 29.01.2013 16:48   #36  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
5. Яқинда бир таниқли шоира билан суҳбатлашганда, улар янги драма ёзганлигини ,бироқ уни театрда қабул қилишмаганини айтди. Негаки, драма мавзуси одамларимизнинг фикрлаш тарзига мос эмаслигини айтишибди. Бундай мураккаб, бошдан оёқ фалсафага асосланган асар билан театр биносини тўлдириб бўлмасмиш. Шуҳрат ака, холисанилло айтганда, бугунги кун драмасининг об-ҳавоси эскириб қолмадимикан? Фақатгина маиший мавзуларга ўралашиб, томошабиннинг дидини ўтмаслаштириб қўймаяпмизми?
Ответить 
"+" от:
Старый 29.01.2013 16:52   #37  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Драматургия ҳақида сўз кетганда уни ва умуман адабиёт – санъатни қандайдир даврий чегаралар билан маҳдудлаб қўйиш тўғри бўлмайди. Нисбий маънода мумкиндир балки, аммо шунда ҳам у ўта шартли бўлади. Театр шундай санъат йўналишики, саҳнада хоҳ тарих бўлсин, хоҳ замонавийлик акс этсин қатъий назар, кўз ўнгингизда бўлиб турган жараён сифатида намоёндир. Биз театрда тарихий асарларни кўрар эканмиз, уни фақат маълумот олишдек маърифий миссиясига кўра қадрламаймиз. Аксинча, муайян тарихий воқеа асосидаги спектакл қай бир ғоявий-бадиий жиҳатлари билан шу кунимизга хизмат қилаётганлигини ҳис этиб турамиз. Худди шундай замонавий асар ҳам, агар талқин ва бадиий таҳлиллар бугунги кун кайфиятини акс эттирмаса, замонавий асар деган таърифдан йироқ бўлади. Драманинг об-ҳавоси эскирган эмас, соҳада юксак профессионалларнинг тақчиллиги мавжуд, холос. Нопрофессионаллик маиший мавзуларга ўралашиб, томошабинни енгил-елпи йўл билан ўзига жалб этиш ниқобига ўранган. Сиз айтган шоиранинг янги драмаси ҳақида эса (янглишмасам бу унинг илк пьесаси), уни ўқиган бир мутахассис сифатида, ҳали театр талабларига нафақат мавзу, балки драматургик малака нуқтаи назаридан ҳам унча тайёр эмаслигини айтган бўлардим. Ҳар қанақа мавзуни, соддами, мураккабми, санъат асарига айлантириш, инчунун, саҳна ёки экранга олиб чиқиш мумкин. Фақат бу мавзуни ёки муайян қаҳрамонни ижтимоий юк билан юклантириб, маиший қобиқда қолдирмай, юксак ижтимоий зарур ҳодисага айлантира билиш зарур. Яна бир муҳим гап, балки энг муҳими ҳам шудир, драма бу ҳаракат дегани – жисмоний, руҳий, шуурий... ва ҳоказо. Сўз, бадиий сўз ҳаракатга асосланиши, аниқроғи, ҳаракатдаги сўз бўлиши лозим. Бир ё икки одам қилт этмай туриб, нутқ сўзлаши ё бир-бирига тинимсиз жавраши бу драма дегани эмас. Кўпчилигимизда фикр диалогларда ифодаланса, ана шу драма асари дегани бўлади қабилидаги ўта саёз тасаввур бор. Ўлик сўз билан жонли сўзнинг қанчалар фарқи бўлса, ўлик ифода билан жонли ҳаракатга йўналган ифодани шундай фарқлаш керак. Жонли сўз, ифода муайян ҳаракат содир этилиши учун восита. Нима учун Сафокл, Шекспир, Чехов, Хамза каби драматургларни истаган пайтда, исталган талқинда саҳналаштириш имконияти бор. Бу айнан, уларнинг асарларида инсоннинг мураккаб ҳаёти, руҳий олами билан боғлиқ масалаларнинг жонли ҳаракатдаги юксак бадиий ифодаси топилганлиги билан изоҳланади.
Қизиғи шундаки, бу асарларнинг барчасида айнан маиший мавзулар қаламга олинади. Аммо ҳеч ким уларнинг оддий маиший мавзуда эканига аҳамият бермайди. Чунки улар севги, хиёнат, садоқат, рашк, олижаноблик, фидойилик, сотқинлик, бузуқлик, алам, андиша, армон, соғинч, бурч... каби одатий инсоний фазилат ва қусурларни шунчаки енгил-елпи кўрсатмай, аксинча, бор моҳияти, туб илдизи, миқёси, ижтимоий салмоғи билан салмоқдор ҳодиса даражасига кўтара оладилар. Яна бир фикр, бугун ўзбек театрида режиссура масалаларининг анчайин тақчиллиги билиниб қолаяпти. “Ўзбектеатр” бирлашмаси бу нарсани англаб, ёш истеъдодларни бу йўналишда юзага чиқаришга астойдил уринаяпти. Аммо, ҳозирча муаммо ҳал бўлди, деб айтишдан йироқмиз. Демоқчимизки, режиссурадаги тақчиллик туфайли саҳна асарларимизнинг аксарияти юксак бадиий кашфиёт даражасига кўтарила олмаяпти. Режиссёр, драматург ҳамкорлиги масаласи долзарблигини ҳар қачонгидан ҳозир кўпроқ намоён этаяпти. Очиғи, Абдулла Қаҳҳорни, Саид Аҳмадни, Эркин Воҳидову Шукур Холмирзаевларни росмана драматургга айлантирган, яъни саҳнани тўла ҳис қилишга ўргатган “устозлари” режиссёрлар – хусусан Тошхўжа Хўжаев, Баҳодир Йўлдошевлар бўлади.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 29.01.2013 16:53   #38  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Адабий инновация эҳтиёжи” деган мақоласи чоп этилди. Муаллифнинг айтишича, адабий инновация ривожланмагани боис ўзбек адабиётининг мана ман деган асарлари жаҳон адабиёти майдонига чиқа олмаётган экан. Айтингчи, бугунги ўзбек адабиётида профессионал ёзувчи ва шоирлар сифатида кимларни айта оласиз?
Ответить 
Старый 29.01.2013 16:54   #39  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Адабий инновация эҳтиёжи” деган мақоласи чоп этилди. Муаллифнинг айтишича, адабий инновация ривожланмагани боис ўзбек адабиётининг мана ман деган асарлари жаҳон адабиёти майдонига чиқа олмаётган экан. Айтингчи, бугунги ўзбек адабиётида профессионал ёзувчи ва шоирлар сифатида кимларни айта оласиз?
Адабий инновация масаласи янги даврнинг энг янги ва ниҳоятда муҳим талабларидан бири. Узоққа бормай сўнгги 20 йил оралиғида яратилган асарларимиздан энг сараларини ажратиб, турли етакчи хориж тилларига таржима қилиб (албатта, бадиий таржима назарда тутилади), дунёга чиқара билсак, ўзбек адабиётига муносабат ҳозиргига қараганда анчагина яхши томонга ўзгариши мумкин эди. Бугунги адабиётимиз у хоҳ проза бўладими, хоҳ шеърият ёки яна бошқа жанрларда жаҳонга чиқишга арзигулик намуналарини бермоқда. Ёзувчилар уюшмасида мана шу масалаларни ҳал этиш учун жанр йўналишлари бўйича ижодий кенгашлар томонидан антологиялар тайёрланяпти. Ана шу антологияларни хорижий тилларга таржима қилиб, дунёга тарқатиш учун уюшмада муайян тадбирлар режалаштирилаяпти. Бу, албатта, келгусида самара берса ажаб эмас. Бинобарин, мазкур антологияларга кирган ижодкорлар профессионаллар сифатида Ёзувчилар уюшмасининг мингга яқин аъзолари орасидан саралаб олинган.
Ответить 
"+" от:
Старый 29.01.2013 16:55   #40  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Федерика Гарсиа Лоркани Шавкат Раҳмон таржимасида ўқиганингизда руҳий мутаносибликнинг гўзал дурдонасидан беихтиёр истеъдоднинг қудратига таҳсин ўқийсиз... Чингиз Айтматов асарларини Иброҳим Ғафуров таржимасида ўқиганингизда ўзгача сурур ва маънавий озуқа оласиз. Суюн Қораев таржимасида эса бутунлай ўзгача таассурот... Ўз-ўзидан адабий таржимага келиб тақалди суҳбатимиз. Бугунги кунда ўзбек адабиёти намуналарини дунёга танитишда дунёга танитишда ёхуд жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек китобхонига тақдим этишда бадиий таржиманинг ўрнини қандай баҳолайсиз? Бу жараёндаги руҳий мутаносибликка қандай қарайсиз?
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх