AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов
|
|
Цитата:
Маҳалла фаоли
Инсон қаерда яшамасин, ўша жойни «ўзиники» қилиб, обод ва озода сақлаш учун тиниб-тинчимайди. Янги ҳовлимизни эпақага келтириш, кўчани текислаш, телефон ўрнатиш, хуллас, обод маҳалла ва рисоладагидай уйда яшаш учун Одил ака иккимиз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ёшлик деб аталмиш умр баҳорида инсоннинг танаси куч-ғайрат, энергияга шу қадар тўла бўларканки, киши чарчоқни ҳам ҳис қилмас экан. Қанча меҳнат қилсанг ҳам, бир ухлаб турсанг, тананг яна енгил, чарчоқлар батамом чекинган бўларкан. Шунинг учун бўлса керак, доим масъулиятли вазифаларда меҳнат қилишларига қарамай, «Ишдан чарчаб келдим», деган гап Одил аканинг оғизларидан чиқмасди.
Янги ҳовлимиз икки катта завод оралиғидаги маҳалла – Оққўрғон ариғи бўйида эди. Бир томондан, «Ўзбексельмаш», яна бир томондан, Экскаватор заводлари чиқиндисини келтириб кўчаларга тўкиб кетишарди. Кўчалар ёзда чанг, қишда лой бўларди. Янги маҳаллада кўчани асфальтлаш, телефон ўтказиш учун 20 та симёғоч ўрнатиш, табиий газни улаш, канализация каби бир дунё ишларни амалга ошириш учун саводли, оқ-қорани танийдиган бир киши бош-қош бўлиши лозим эди. Бундай жамоат ишларига қўлидан ёзиш-чизиш келадиган, турли идораларда музокара олиб бориб, яхши натижаларга эришадиган Одил ака масъул бўлиб қолдилар. Шундай қилиб, қўни-қўшнилар Одил акани «ўзлариники» қилиб олишди. Барча тааллуқли идораларга бўладиган югур-югурми, усталарнинг ишларини жонлантиришми, хуллас, жамоат ишларини ташкил этиш ҳам «маҳалла фаоли» Ёқубовнинг зиммасига тушди.
Шунинг билан бирга Одил ака, шак-шубҳасиз, ижод машаққатидан ҳам лаззат олардилар. Ҳар куни тонгда ва кечки овқатдан кейин столга мук тушганларича ижодга шўнғирдилар. Асарларини бир неча марта қайта-қайта ёзардилар. Ишлаётганларида атрофлари қоғозга тўлиб кетарди. Мен уларга халақит бермасликка тиришардим. Машаққатли, тинимсиз ижодий жараён кетма-кет ўз самарасини кўрсатарди. «Муқаддас»дан кейин 1961 йилда «Тилла узук», 1962йилда «Ларза», 1963 йилда «Бир фельетон қиссаси», 1965 йилда «Эр бошига иш тушса», 1969 йилда «Қанот жуфт бўлади» ва «Матлуба», 1970йилда эса «Излайман» роман ва қиссалари дунё юзини кўрди. Бу асарларни ҳам адабиёт аҳли ва китобхонлар илиқ қаршиладилар.
|
|