Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.12.2012 17:53   #23  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ҚАҲРАМОН ЗАМОНДОШИМ!

Ёш истеъдод соҳибаси, теран фикрли қаламкаш Нигинахон Корчиева 1991 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида туғилган. Лицейда таълим олиб юрган кезлари турк тилидан фан олимпиадасида 2-ўринни эгаллаган. Ранг-баранг мавзудаги шеърлари ва мақолалари матбуотда ёритилган. Айни пайтда санъатшунослик журналистикаси йўналишида таҳсил олмоқда.

* * *

Бугун замонамиз қаҳрамонлари қиёфасини ёрқин акс эттирадиган, қалб кечинмаларини чуқур очиб берадиган саҳна асарларини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Қадриятларимизни эъзозлаш, жамиятимизда юксак маънавий муҳитни қарор топтириш, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсирларига қарши туришда ижодкорларнинг ҳиссаси айниқса улкандир. Замондош образи қандай инсон бўла олишини шеър орқали тасвирлашга ҳаракат қилдим.
Кимдир қирқ жонини асраб яшайди,
Кимдир бўлиб яшар ёлғиз жонини.
Замондошлар ичра, вақтлар оша,
Излаймиз бугуннинг замондошини.
Қаҳрамон ким ўзи, у қандай одам,
Унинг хаёлида яшайди нелар?
Эҳтимол, қўлини кетмон қабартган,
Эҳтимол, қўлларин ўпгандир гуллар.
Эҳтимол, бугуннинг қаҳрамонидир,
Кимки шаън сафларга бўлиб юрса бош.
Балки қаҳрамондир сафларга кирмай,
Ўз юртин жонидан севган замондош.
Қаҳрамон меҳрини миннат қилмайди,
Мен демас ўз-ўзин кўксига уриб.
Ҳақиқий қаҳрамон мағрур яшайди,
Халқининг ғамида сочи оқариб.
Дўстим, ҳеч шарт эмас, баҳслар, низолар,
Бор ахир чин сўзни айтмоққа ҳаққим.
Ҳақиқий қаҳрамон эрур аслида
Қаҳрамонлар туққан шу азиз халқим!

Нигинахон КОРЧИЕВА
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх