Цитата:
Сообщение от barlos
Беҳзод Ҳидоятов бўладиган болага, йўғ-э...тўғрироғи умидли журналистга ўхшаб кўриняпти. МУни тугатиб кетмаган бўлса, форумга таклиф қилсангиз яхши бўларди...
|
Факультетимизда бўладиган болалар, йўғ-е, журналистлар чиндан ҳам жуда кўп!
Уларнинг ақлли, оғир-босиқ эканлигини қарангки, интернетга, жумладан форумимизга кириш, аъзо бўлишдан илгари ҳозирча кўпроқ китоб ўқиш, билим ва маҳоратларини оширишга интилишяпти.
Баъзи сарлавҳалар бир хил бўлиб қолгани кимнингдир кўчирмакашлиги эмас, билъакс, ёш ижодкорларнинг айрим муаммолар ҳақида бир хил фикрга боргани билан изоҳланади. Газета-журналларда бунақа такрор сарлавҳалар тўлиб ётибди-ку... Шахсан менинг сарлавҳаларимни ҳам ўнлаб журналистлар "кўчиргани"ни тўғри тушунаман...
Беҳзод Ҳидоятов чиндан ҳам истеъдодли қаламкаш. Марҳамат, таклифингизни етказаман.