|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#201 |
![]() |
* * *
Нолангман, мен шаънингга шеър айтолмаган, Болангман, мен юзингдан тер артолмаган, Кўзим, юмиб кўкрагингга қулоқ тутсам, Худо бериб кетган буюк, шеърсан Сирдарё! Заҳмат чексанг, заҳматларинг дурга айланар Меҳнат қилсанг, бир дона дон юзга айланар Қучоғингга файз келтирган ҳар тонг, ҳар саҳар Фаришталар сажда қилган, ерсан, Сирдарё! Ҳар болангнинг кўзларида қудрат чақнайди Ҳур Ватаннинг шон – шавкатин жонда асрайди. Ҳар бир боланг буюк бўлмоқ учун яшайди Арслонларга маскан, она – шерсан Сирдарё! Юлдузлардан чироқ ёнар кошонасан – сен, Ўзбекистон бағридаги дурдонасан – сен, Бахти кулган, саодати шоҳонасан – сен, Худо ризқин бутун берган элсан – Сирдарё! |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#203 |
![]() |
DUO
Ey Xoliqi muhtaram! Qur'on sharafi bilan Tavhid zafari bilan Rahm et bizlarga ham Rahm et bizlarga ham! Shafoat keltirguvchi Hidoyatga eltguvchi ham himoyat etguvchi Rasul nasabi bilan Ayla bizni muazzam! Umr yo'limiz aro Ko'zimizga to'tiyo So'zimizga rahnamo Sunniy mashabi bilan Ayla bizni muharram! Tunning qorong'usida Kunduzning yorug'ida Arosat qutqusida Islom matlabi bilan Ayla bizni mukarram Senga talpingan dillar Senga topingan ellar Senga tortilgan yo'llar Iymon talabi bilan Bo'laolsin mujassam! Ey Holiqi muhtaram ! |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#204 |
![]() |
ФАҚАТ МЕН!
Сизни ардоқлашди, сизни суйишди. Қўл чўзиб қолдилар кўкка кўтариб. Кўз тикиб толдилар, кулдай куйишди. Васлингиз ахтариб, ўн мингта ғариб. Юракни тилдилар, тилишар ҳамон, Суякка қадалди Санчилган пичоқ. Сизга етмоқ армон, сиздан кетмоқ армон, Бироқ ечилмас сиз бойлаган сиртмоқ. Сиз жуда гўзалсиз, бўлмайди чидаб, Қутурар, ингранар ўртанган жонлар. Бир лаҳза тин олмоқ учун чинқираб, Қақшаб, Сиздан изн сўрар бўронлар. Сизни севиб бўлмас, севиб қолгандан, Пойингизга қулар симёғочлар ҳам. Томоғда чўғ ёнган, дард ўтиб жондан Симоб симирмоқда тўқ ҳам, очлар ҳам. Сизга тараф йўқдир, бас келгувчи йўқ, Баҳс қилгувчи йўқдир, қилолмагай арз. Сизга бир боққанга ёғар мингта ўқ, То нафас узгунча, узолмагай қарз. Сиз – ҳурсиз, ҳуснингиз нурдан яралган, Машҳурсиз, расмингиз минг – мингларда бор. Сиз кетган тоғларда қорлар қорайган, Сиздан дастхат сўраб излайди баҳор. Минг бор танг қолдирган ҳоритган, қувган, Таҳликада тутган пойлаб саҳарда. Қуёшсиз. Умид ва қўрқувда турган, Туни бўйи нажот кутган Қайсларга. Сизни севганларга айламанг шавқат, Нафрат ва ғазаб-ла ўтда ёндиринг. Фақат, менда сизга лойиқ муҳаббат, Ёнингизда фақат мени қолдиринг. |
|
|
Ответить |
|
|
#206 |
![]() |
Зиёрат
Ховос деган қўрғонда Бор мунғайган бир қабр Дил сиқилар армонда Унда отам ётибдир. Қабр устида шўра Дод солиб унган экан Қайғунинг шўр ниҳоли, Отамдан ёдгормикан? Юлай десам қўлларим, Юлмасам дил зирқирар. Барг эмасдир, барглари Кўз мисоли мўлтирар. Ул кўзларнинг қараши, Қаро ҳамда ғуссали Юрагимнинг яраси, Қорайтирар жуссамни. Қараб турибсиз ота, Боқмоқдасиз умидвор, Сиздан мен минг марота, Қарздорман, қарздор. Бўлмоқ истардим шоир Бўлолмадим шоир ҳам. Билмайман кимман ҳозир, Билмам мен қандай одам?! Орзуларим ушалмай, Армон бўлиб қолмоқда. Қанот боғлаб учолмай, Соврилмоқда, ёнмоқда. Эртага не юз билан Сизга боққум отажон. Не маъқул юмуш билан, Сизга ёққум, отажон! Шу биргина хавотир, Савол мени ўртайди. Сокин, бамайлихотир Яшашимга қўймайди. Умид билан қараган Нурингиздан олурман, Кун келар сиз алқаган, Одам бўлиб қолурман. Қабрда тинч ётинг сиз Ҳеч ўртанманг қийноқдан. Хайрли ишларингиз Баланд келсин гуноҳдан Арвоҳингиз бўлсин шод Қилурман мунглиғ дуо. Охиратингиз обод, Айласин қодир худо. Ота, сиз ётган қабр, Раҳмат нурига тўлсин, Беҳиштдан берсин қаср, Жойингиз жаннат бўлсин! Иймонингиз саломат Мушкуллар бўлсин осон Тангрим қилсин шафоат Хор этмасин ҳеч қачон Ҳидоят топганлардан Асралган бандалардан Бўлинг то маҳшар қадар Омин, Оллоҳу Акбар, Омин, Оллоҳу Акбар! |
|
|
Ответить |
|
|
#207 | ||
|
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
Цитата:
Шоир тангридан "бир юрак бер, оташ бер қайноқ" сўраяпти ва сабаб сифатида "Шу элни, шу юртни, алқаб беадоқ,Севиб яшай" деб келтирмоқда. Табиий савол туғилади, элни, юртни алқаб яшаш, уни севиш учун ҳозир нима халақит беряпти, бунинг учун тангридан алоҳида "юрак" талаб қилиш лозиммикан. Оллоҳ томонидан шоир туғилганида берилган юрак билан, шоирнинг қалб амри, кадриятлари, маънавияти асосида, нима учун эл, юртни "ҳар он, ҳар кун, ҳар қачон" севиб бўлмайди? "Шиор", "ФАҚАТ МЕН!" шеърларида қандайдир умумий тенденция борлиги кўринади, шоир ватани, юрти, эли ёки маъшуқасига ўзини бағишлаш, севиб яшаши учун жон куйдириш, ўзини бағишлаш ўрнига "предварительный" талаблар қўймоқда. Шоирга олдин тангри юрак бериши лозим, маъшуқага эса "Сизни севганларга айламанг шавқат, Нафрат ва ғазаб-ла ўтда ёндиринг" да "фақат мен"и танланг, дейиляпти. Шоир, менимча, эгоистик қарашлар куйчиси эмас, фидоийликни куйлаши лозим. Последний раз редактировалось Sparc; 09.11.2012 в 09:54. |
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#208 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Шоирнинг нафақат юқоридаги шеърлари, бошқа бир қанча шеърларида ҳам шу маънони кузатиш мумкин, шу сабабдан ҳам, улар ўз "услуб"ларини ўзгартиришлари қийин кечса керак...
Айтганча, ижодкорга саволим бор эди: "Муҳаммад Исмоил ака, нега аксарият китобларингиз муқовасида чиройли қизларнинг расми бор? Улар танишларингизми ёки бошқа сабаб борми?" Бу сафарги саволни ерда қолдирмайсиз, деган умиддаман...
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
|
#210 |
|
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Оддий ўқувчи сифатида шоирнинг бадиа, мактуб, қайдлари таҳсинга сазовор. Ўқиганда юрак "жиз" этади.
Қиссалар бўйича қайта ишланиши лозим бўлган жиҳатлар бор, назаримда. Хусусан, "Сен- қалбимнинг ардоғидасан" ёки Чиройлисан тенги йўқ" қиссалари мисолида.
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|