Цитата:
Сообщение от Sparc
Форумни бир кисмида саводли, бир кисмида атайин саводсиз, яна шевага таклид килиб, ёзяпсиз. Максад нима?
|
Ўзи Қувончбекннинг шеърига билдирилган танқид юзасидан баҳс бошланган эди.Мана бу сўзлардан кейин Қайсар 777 нинг бирор реал шахс томонидан тўқима ник билан кираётган одам деб шубҳа қилишга асос излашлар сезилиб қолмоқда.Тан олишим керак мен ҳам айнан шундай шубҳадаман.Аслида бундай холатнинг бизга мутлақо даҳли йўқдек,ҳоҳлаган ники билан киравермайдими.Аммо масаланинг бошқа томони бор.Бирор бир жиддий мулоҳаза учун ҳақиқий ники билан кирилмаса,бундай ҳабарлар эътиборга олинмаслиги керак деб ўйлайман.Бошқа ник билан кириб тортишиш ,ҳудди ўз ҳовлисида беркиниб олиб,тўрт уй наридаги ҳовлига тош отишдек туюлади.Ким отаётганини билмайсан.Шунинг учун ўзбекнинг бир гапи бор:"мард бўлсанг майдонга чиқ"Бировнинг расмини қўйиш қонун бўйича таъқиқланганини билганимиз ҳолда,ҳар бир юзини яшираётган форум аъзолари юзларини кўрсатиб,кейин бирор фикр билдиришса нур устига аъло нур бўлар эди.