|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#54 | |||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
![]() |
Цитата:
Оффтоп: Topganlar boyvacha do'ppining "dollar" xilidanam o'tib, "evro" degan yangi chiqqanidan sovg'a qilyapti ekan, topmaganlar esa shu oldingi ikki bog' ko'katda... ![]()
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 28.09.2012 в 08:49. |
|||
|
Ответить |
![]() |
#55 |
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
Устозлар хорманг!
Балки ҳозирги кунларда икки кишини меҳнатини қилаётгандирсиз, лекин бу қўлингиздан келади, Сизга қаноат, мустаҳкам ирода бу пайтларда бирга бўлсин. Шунинг учун эътибор ҳамда эъзозда бўласиз Худо хоҳласа. Якинлашаётган байрам қутлуғ келсин... Ёдингизда бўлсин барибир "Ким ўқитган" деган саволга жавоб қалбимизда бўлади. Хонадонингизда файз, қўлингиз барака ичида бўлсин. Сизларни хар куни кишиларни мушкулини осон қилишга яроқли қилсин, одамларни розилигини олиш насиб этаверсин. Яна бир бор хорманглар...байрам муборак.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#56 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#57 | ||
![]() ![]() ![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Албатта, хамма хам бундай совға талаб қилмаса керак. Студентлигимда ва диплом олиш учун мактабда уқитувчи булиб ишлаганман, бироз. Такшта, бу байрам менга хам таълуқли, табрикласанглар булаверади ))) Хурматли, мехрибон) устозлар, Нигора бону ва бошқа аёллар! Байрам муносабати билан, сизлар хохлаган қахвахонага таклиф қиламан, морожна, тортик олиб бераман.)))))) Келолмайдиганларга, чиройли ва қизиқарли расм тайёрлаб қўйганман. ![]() ![]() ![]() |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#58 |
![]() ![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
![]() Уч авлодга: ота-онамга, уларнинг фарзданларига ва бугунги кунда невараларига таълим-тарбия берган устоз, беназир инсон - Тўхтамурод Жумаев (сурат ота-онамнинг винеткасидан олинган) Устозлар!!! Касб байрамингиз, миллат байрами муборак бўлсин!!! |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#59 | ||
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Олтин куз - хаёллар, ширин ўйлар фасли. Сокин туйғуларнинг турналардек баланд парвози еттинчи осмон қадар юксак. Кўнгил яна мурғак боладек ҳар томон ҳайрат кўзи ила нигоҳ ташлайди. Кузак шамоллари фаромуш дарахтларнинг офтоб нурида ял-ял товланиб турган сабза рангдан зарғалдоқ, олтин тусга кирган япроқларини бандидан оҳистагина тортиб меҳр нурларидек бошлардан сочаверади, сочаверади. Фаришта куз гуллари эса баҳордагидек навқирон ва дилбар...
Дарвоқе, бугун куз ҳақида эмас, мана шу олтин фаслдаги бахтиёр онларга йўғрилган муҳим сана Ўқитувчи ва мураббийлар куни - муборак айём ҳақида ҳам сурур, ҳам ғурур ила сўзламоқни ихтиёр этдим. Айтишларича, инсон боласи ҳали дунёга келмасидан бурун Яратган унинг жисмига жон ато этган ондан бошлаб, она қорнидалигидаёқ илк бахш этиладиган неъмат - тарбия ва таълим эмиш. Ҳақиқатан ҳам оламга ибрат кўзи билан боқсангиз, буюк ишлар, хусусан, инсонлар ўртасидаги холис муносабатлар, улар барпо этаётган маънавий, моддий олам тараққиёти, улкан кашфиётлар, изчил тамойилларнинг кун сайин юксалиши, асрлардан асрларга ўтиб келаётган ўлмас меросларнинг келажак ворисларга етиб келиши, бу албатта, инсонийлик тамаддунига ўлмас нақшлар ила қайд этилган ҳар даврда, ҳар миллатнинг ўзига хос таълим-тарбияси, ўзлигининг ҳосиласи эканига гувоҳ бўламиз. Англаймизки, бу боқийлик силсиласи натижасида таълим-тарбия жараёни, устоз ва мураббийлар ўрни алоҳида таҳсинга лойиқ. Шундай экан, бугун айтиладиган жамики лазиз ва илиқ сўзлар устоз деб аталмиш қалб меъморлари ҳақида. Меҳрингиз-ла очмиш ҳаёт кўзини, Мадҳ зтмоққа шайдур бугун овозим. Сизга ўхшатаман қуёш юзини, Оддий муаллимим, азиз Устозим. *** Қалби ззгуликка тўла, лиммо-лим, Кўкка йўлладингиз - баланд парвозим. Ҳамиша менга ёр Сиз берган таълим, Отамдай улуғим - азиз Устозим. *** Шеърият мулкига ошно этдингиз, Китоблар қатига битилар розим. Сиз-ки, борингизни фидо этдингиз, Ҳар нафас ҳамдамим - азиз Устозим. Устозлар шаънига қанча сўзлар илинмайлик, барибир кам. Тилагимиз барча устозларимиз соғ-омон бўлишсин. Уларни мана шундай шукуҳли онларда айёмлари билан чин қалбимиздан қутлаймиз. Қадрли устоз ва мураббийлар! Қўлимиз кўксимизда, қаршингизда таъзимдамиз! Ширин сўздан, нурли юздан ёруғ йўллар, Чин меҳрдан, мурувватдан обод чўллар. Шу зотларни, шогирдларин кўкка йўллар, Лойиқ улар қанча ҳурмат-эъзозларга, Бошлар эгиб, таъзим айланг Устозларга! (с) 26.09.2012 й. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#60 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Агар бўлмаса йўл бошлагучи пир,
Солур бўйнинга шайтон доми тазвир. Ажаб йўлдур тамоми меҳнати ранж, Ва лекин ҳар қаричда бир ниҳол ганж. Сўфи Оллоёр
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
Ответить |
"+" от:
|
|