Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Bola bog'chasiga tushuntirgandek kap-kattakon odamlarga hijjalab oynadek ravshan bo'lib turgan narsani tushuntirishning hojati bo'lmasa kerak.
|
Назаримда, чиндан ҳам, хафа бўлманг-у, таъбирингиз билан айтганда, Сизга бола боғчасига тушунтиргандек, тушунтиришга тўғри келади шекилли. «Некролог» термини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилинганида, ҳа, ҳақиқатан ҳам, «Таъзиянома» маъносини англатади. Бироқ, ўша некролог матнида марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилишдан ташқари, унинг ҳаёти, хусусан, шахс сифатида шаклланган илк даврларидан эътиборан босиб ўтган машаққатли ҳаёт йўли, намоён эта олган илмий, ижодий, ҳарбий ёки бошқа соҳалардаги қаҳрамонлиги, жасорати, эришган ютуқлари, сазовор бўлган унвон, тақдирланган мукофотлари баён этилади, халқ қалбидан жо ола билган ушбу инсон ҳақида кўплаб маълумотлар, илиқ сўзлар келтирилади. Буларнинг бари, марҳумнинг муайян соҳада фаолият юритаётган ёш мутахассислар, умуман айтганда, юртимиз ёшлари учун ибрат тимсолига, маълум маънода маёқ, йўлчи юлдузга айланишига омил бўлади. Афсуски, ўлим ҳақ. Унинг шундай одати борки, кечагина ёнимизда, орамизда юрган кишиларни, шу жумладан, мулоҳаза юритилаётган халқ қаҳрамонларини аёвсиз, бирин-кетин олиб кетиб туради. Бироқ, хом сут эмган бандаларнинг хотираси қисқадир. Дўстимиз Ҳусен айнан шуни назарда тутиб, некрологлар учун алоҳида мавзу очишни таклиф тариқасида киритишга уриниб кўрди. Ҳаммамиз, шу жумладан, ёшларимиз, ушбу мавзуга кириб туришни, ўтган-кетганларни хотирлаб боришни, баъзи нарсаларни фикр тарозисида тортиб, тегишли хулосалар чиқаришни айтмоқчи бўлди-ю, афсуски, Сизнинг билиб-билмай тортиб юборган тарсакингизга дучор бўлди. У ёки бу халқ тўғрисида тегишли тасаввурга эга бўлмоқчи бўлсанг, дастлаб унинг бозори сўнг, мозорига кириб кўр, деган нақл бор. Ушбу нақл замирида қандай маъно борлигини, керак бўлса, мен Сизга эмас, Сиз менга етарлидан ортиқ изоҳлаб бера оласиз. Некрологлар учун очилган алоҳида мавзуни, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос мозор сифатида кўрмоқ даркор. Яна бир гап. Озод Шарафуддинов тўғрисида гап очганингизда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони қандай ёзилиши тўғрисида шахсан Сизга таъкидлаб ўтган эдим. Зикр М уҳаммаджонов тўғрисидаги матнингизни кўриб, яна бир бор эслатиб ўтишга мажбурман. Ушбу унвон юртимизда бериладиган энг юксак унвон бўлиб, ҳар қандай бошқа унвон, орден ва медаллардан олдин тилга олинади. Нигорахон, JH нинг жон куйдирганича бор, унинг аччиқ фикр-мулоҳазаларини қайноқ юрак ва совуқ тафаккур ила қабул қилиш, холисона идрок этишга уриниб кўринг. Бу борада ва бошқа масалаларда Сизга омад тилайман. Ҳурмат-иззатингизни асранг, эҳтиром ила.