Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Бироқ, баъзи маънавий қашшоқлар гоҳо асабингни қақшатиб юборгани чатоқ-да...
|
Минг бор узр. Лекин бу жумлангизни форумдошларга нисбатан хурматсизлик деб қабул қилдим. Негаки бу форумда юзлаб, балки минглаб форум ўқувчилари ўз фикрини билдириш имконига эга. Аввал хам айтиб ўтганимдек, "маънавий қашшоқ" унвонини олмаслик учун кўпчилик фикр билдиришга шошилмайдилар. Форумдаги кўплаб мавзуларнинг тор доираларда олиб борилиши хам форумдошларни бой ва камбағалга табақаланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Аслида эса форум халқдан узоқлашиб қолмоқда. Биз кўпроқ фойдаланувчиларни даврамизга жалб қилишимиз, уларнинг фикрини ўқишимиз ва мухокама қилишимиз биз учун хам, жамият учун хам фойдали деб биламан. Агар хар бир маънавий қашшоққа паст назар билан қаралаверса
ўзлик (
3 шахс кўплик) қай даражада тубанлашиб кетганини англамай хам қолди.
Гап эгасини топади деб ўйлаган бўлсангиз адашмадингиз. Баъзида маънавий қашшоқ эканлигимдан, бир тўғри маслахатга, бир кўнгилни кўтарадиган танқидга, бир қалбни уйғотадиган турткига зорлигимдан хафа бўлиб кетаман.
Мавзудан чиқмаслик учун форумга таклифлар қолдираман:
Модератор қаршилига учраган хабарлар форумдан ўчириб ташланмасдан махсус белги билан белгилаб қўйилса бошқа форумдошлар хам бу хабарларни ўқиб хулоса чиқариш имкониятига эга бўлардилар.
Бундан ташқари бошқа тегишли форумларга кўчириб ўтказилган хабарларнинг эски ўрнига мана шу хабарларнинг янги манзилига линк қўйилса хам мақсадга мувофиқ бўлар эди.