|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1094 |
|
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
Сиз куйиб-пишиб гапириб турганингизда сигир маъраб қолса, сизга эмас сигирга қарайдиган одамга гап таъсир қилмайди.
Дунёда яратилганича қолган одамлар ҳам бор... Бу хилдаги одамлар вақтида на ўқиб билим олган бўлади, на уқиб ҳунар: бир вақт кўзини очиб қарасаки, ҳамма нимадир қилаяпти ва ҳеч нарса қилмайдиган одамга таҳқир назари билан қараяпти. Булар мана шу назардан қочиб бирон эшикка киргани, у ерда одамларни сичқондай кемиргани, уларнинг меҳнати хисобига мол-дунё, шараф ва шухрат орттиргани уринади. |
|
|
Ответить |
|
|
#1096 |
|
Душманни душмандан фарқида адашма.
Душман деб билганларинг орасидаги қай бири бошингга кулфат келганида кулса, ё қоқилганингда ортингдан бир тепса, у энг ахмоқ ва кучсиз душман бўлади. Ундан қўрқма! Зеро у ўзини хам кун келиб, бир тепиб барбод қилганини билмай қолади. Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингда индамай, яхши кунингда ёнингда бўлса, у оддий фирибгар. Ундан хам қўрқма, зеро у бир умр аввало ўзини алдаб яшайди ва ўзиниёқ хар тарафлама касодга учраттиради. Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингда ёрдами тегсаю, яхши кунингда ўзини олиб қочса, у хасадгўй душман. Яхши кунингни кўра олмай, ёмон кунинг билан тилингни қисиб , сени кучсиз қилишга интилади. Бундай душмангга кунинг хеч қачон қолмасин. Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунинг келганида қўлини чўзиб, яхши кунинг келганида хам ёнингда бўлишга харакат қилса, у айёр ва доно душман. Зеро инсон учун энг катта жазо, бу ўзини виждони олдида уялтириб, азоблантиришга махкум этмоқ. Ундан эхтиётроқ бўл, зеро бундай душман душманлик қилмай, сени ич ичингдан ўзингни кемириб еб қўйишинггача олиб бора олади. Ва энг сўнггиси... Душман деб билганларинг орасидаги қай бири ёмон кунингни олдини олишда бирга бўлса, яхши кунингни бошлаётганингда хизматида бўлса, ва хар қандай кунингни бошида хам, қошида хам, охирида хам бирга бўлса... Уни душман деб билган сен ўзингга душмансан! Зеро бундай инсонлар душман бўлмайди, булар хақиқий дўст! Ундан эмас, унинг олдида ўзингдан қўрқ, зеро бундай инсонларни хаётда яқин тутмай, росмана душманлар билан яшашга қўрқ! (sayyod.uz дан олинди)
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
|
Ответить |
|
|
#1099 |
|
Andijan JB
Tadbirkor
Сообщений: 31
+ 58
45/20
– 0
0/0
![]() |
Ko‘pincha shunday bo‘ladiki, agar diqqat bilan o‘rganilsa, «yomon odamlar» yaxshi chiqib, «yaxshilar» esa yutqazib qo‘yadilar.
Odamlar bilan ellashish va ularga yoqimli bo‘lish uchun aqldan ko‘ra qalb ko‘proq foyda beradi. |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|