|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#2493 |
|
...
Наҳот шунча маъсум, шундай пок Севишмоқда алам бор шунча? Бардош бермас ирода, идрок, Тамоман лол ақл, тушунча. Тоғдай бор деб билган юрагим Қуш бошича қолмади чоғи? Ғамни енгарман деган сарим Яна ортар алами, доғи. Эриб кетмагандим севгингдан, Бўлмаслик-чун бахтингдан жудо, Бирга қолиш учун сен билан Куяману, бўлмайман адо. Зулфия
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
|
Ответить |
|
|
#2494 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
От айланиб,
ҳам ўргилиб "қозиғини топмай" - доғ, Оқсоқ ҳислар оқсай- оқсай сендан кетиб боради. Шўрлик кўнгил ҳасратингда чекавериб сўнгсиз "оҳ", Дардкаш топмай дард ёрарга тошга кўнглин ёради.. (с)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
|
#2496 |
|
Оффтоп: Домла,Укамиз Шокиржон яҳши бир мавзу очган эканлар,ҳабарингиз бор.Ўзбекистон ҳудудидаги шаҳар ва туманлар ҳақида.Бу менга жуда мақул бўлди.Сабаби ҳар бир ўзини ўзбекман,ўзбекистонликман деган одам,шуларни билмаса уят.Сизнинг тўртлигингизни очиғи тушинмадим,лекин изоҳингиздан кейин кўнглим тўлди.Шунинг учун таклифим,соҳамиз адабиёт бўлмасаям,адабиётга бош суқиб юрган биз каби "изоҳ" талаблар учун шундай бир мавзу очсангиз қандай бўларкин?Ҳар қалай юқрида сиз ишлатган сўзлар,ўзбек сўзлари бўлса,ўрганиб қўйсак ёмон бўлмасди.Бу таклифимизни юракдан деб қабул қилинг.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#2497 |
|
Заминни барпо этиб,бандангни шоҳ сайлаган Сен Эгам,
Китобинг бериб қўлга,иймондин огоҳ айлаган Сен Эгам, Баҳодир бандангни ҳар дам,э воҳ,қўллаган Сен Эгам, Замонни тинч айла ҳеч йўқ,кўрсин замондин яҳшилиқ.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#2498 |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Таклифингизни қабул қилдим. Бунинг учун алоҳида бир саҳифа очиб юрмайлик ва менинг таклифим, "Шеър азиз олам аро" саҳифасида бир қатор ёки бир неча кун, ва ёки бир қатлам кам ишлатиладиган, аниқроғи кам ишлатилган сўзларни ишлатиб ижод қилиш, шундагина бу сўзлар фаол луғатимизга кириб боради, биз ижодкорлар қўллай бошласак бошқалар ҳам қўллашни секин аста бошлаб берар. Мен бундай сўзларни йиғиб юраман, шунинг учун уларни бошқалар ҳам ўзича ўрганиб юради деган умиддаман. Ҳозир мана шу кам ишлатиладиган, луғатларга кирмай қолган, луғатларда бўлса ҳам мен кўрган маънода ишлатилмаган сўзларнинг луғатини тайёрлаяпман.Уларнинг ҳажми ҳозир менинг луғатимда 70 , 80 саҳифани ташкил қилаяпти. Масалан биз тилимизда ветеренар сўзини аниқ берувчи байтар сўзи бўлишига қарамасдан русларнинг "ёрдамида" ветеренар сўзи ва ундан ясалган сўзларни ишлатиб кетганмиз. Мисол учун бизнинг тилимизда биргина ҳавонинг тебраниши, шамолни англатадиган 36 та сўз бор экан, отларга боғлиқ 78 та сўзни йиғдим ва кейинчалик бу соҳадаги изланишларимни тўхтатдим, чунки улар жуда кўпга ўхшайди.
Бу йўналишнинг янада қизиқроқ чиқиши учун мен баъзи сўзларни саҳифага қўйиб уларнинг маъноларини бериб шеър ёзишни таклиф қилишим мумкин. масалан, тажриба учун Адаг охир, тамом бурятча талаффузда Адан пойгак, эшикнинг олди, уйда энг паст саналган жой Ад иш, юмуш Адрес манзил, шу жойда айтишим мумкинки, почта сўзини берадиган сўз бизда "жўқчилар шевамизда , жом" Жомбой сўзи шундан, адабий нормаларда ём, русларда ям ва улардаги ямшик, ямская сўзлари шундан. Адармон ишбилармон. Шунинг учун бизда андармон бўлмоқ, яъни бирон иш билан банд бўлмоқ маъноси қолган бўлиши керак. Ава отанинг акаси. Мана шу сўзларни ижодингизда ишлатиб кўрингчи. Менимча яхши натижалар бериши мумкин. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#2500 |
|
Гўзалликнинг қанотида,
Учиб ўтгин умрим менинг, Висол деган туйғуларни, Қучиб ўтгин умрим менинг. Самоларда парвоз этиб, Юрагимни бир роз этиб, Куйларимга шўҳ соз этиб Бахт аталмиш нурни менга, Сочиб ўтгин умрим менинг. Шукр дейман борингга деб, Менга берган орингга деб, Севдиролган ёрингга деб, Саҳий қўлинг менга доим, Очиб ўтгин умрим менинг. Қийналганда синовлардан, Озор чексам бировлардан, Мағлуб этмай не ёвлардан, Ҳар қандайин муаммомни, Ечиб ўтгин умрим менинг. Бир иш қолди,сўрай мана, Узоқ менла бўлгин яна, Ажралмасин руҳ ва тана, Юз ёш деган бу уммонни, Кечиб ўтгин умрим менинг. Гўзалликнинг қанотида, Учиб ўтгин умрим менинг, Висол деган туйғуларни, Қучиб ўтгин умрим менинг. (С) 2011 й.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
|
Ответить |
|