Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 08.08.2012 18:31   #81  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Бир донишманддан шогирди сўради:
- Отам-онам вафот қилганлар. Энди нима қилсам уларнинг ҳақларини тамом адо қиламан?
- Ота-онангнинг васиятларини бажо келтир, дўстларини, ёру-биродарларини иззат-ҳурмат қил, ака-укаларингга, қариндош уруғларингга муҳаббат боғла, қўлингдан келганича уларга ёрдам бер, яхшилик қил, ўзинг тарбия, адаб доирасидан чиқма!
Фарзанд вояга етиб мустақил турмуш қургунча, ота-она қўлида омонатдир. Ёш бола гавҳарга ўхшаш опппоқ мум каби ҳар нақшни қабул қилади. Шунинг учун ота-она ўз фарзандларини болалик чоғларидан бошлаб аҳлоқ, одоб, тарбия қоидаларига мувофиқ парвариш қилишлари лозимдир.
*"Отангнинг дўсти билан дўстлик алоқасини давом эттиришинг отангга қилган яхшилигингдир" (ҳадис).
***
Савоб дилинг тўлган, кўнглинг таскин топган нарсадир. Гуноҳ эса хотиринг жам бўлмасдан, дилинг тўлмаган нарсадир (бошқалар бўлаверади, ҳеч нарса қилмайди десалар ҳам).
***
Намоз, рўза ва садақа даражасидан ҳам афзалроқ нарса - бузилган орани ислоҳ қилиш, чунки оранинг бузилиши қирувчидир (динни).
***
Эй одамлар, ибодатда ўртача бўлинглар, чунки Аллоҳ таолога савоб бериш малол келмайди, сизга малол келмагунча.
***
Ибодатнинг энг осони ва баданга енгили, жим турмоқ ва хушхулқ бўлмоқ.

("Ҳадислар"дан)
Ответить 
3 "+" от:
Старый 09.08.2012 10:47   #82  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менга охирги ўн кунликда эътикоф қилмоқ лозимлиги аён бўлди. Тушимда менга Лайлат ул-Қадр (кечаси) бўладиган кун аниқ тайинланди, бироқ у ёдимдан чиқиб қолди. Энди, уни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутингиз» (Муттафақун алайҳ).

"Кун ҳадиси"дан
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.08.2012 17:53   #83  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Мансабдорлар ва бошлиқларнинг баъзи бир майда хатоларини кечиринглар, илло Аллоҳ жазо белгилаган гуноҳлар бундан мустасно.
***
Саҳий одамнинг янглишганини кечиринглар, чунки Аллоҳ саҳий одамни ҳар тойилганда қўлидан ушлайди.
***
Садақанинг афзали ўзинг соғлом, молу-дунёни яхши кўрган ва ҳаётга муҳаббатинг баланд ҳамда дилингда фақирлик хавфи бор вақтда қилган садақангдир. Садақа қилишни жон ҳалқумга келиб, фалончига мунча беринглар дейдиган вақтгача кечиктирма, агар шу холгача кечиктирсанг сени айтганинг бўлмасдан молу-дунё бошқа бировларники бўлади (яъни меросхўрларники).
***
Садақанинг афзали ўзидан ортганидан қилган садақадир. Берувчи қўл олувчи қўлдан афзалдир. Садақани қарамоғингдагиларга беришдан бошла.
***
Садақанинг афзали чанқаган кишига сув беришдир.
***
Садақанинг афзали мусулмон киши илм ўрганиб, сўнгра бошқаларга ўргатишдир.
***
Илоҳи, мени илмга бой қил ва ҳалимлик билан беза, тақводорлик билан ҳурматли қил, тани-сиҳатлик билан чиройлик қил.
***
Парвардигоро, кўринишимни чиройли қилдинг, хулқимни ҳам чиройлик қилгин.

("Ҳадислар" дан)
Ответить 
"+" от:
Старый 10.08.2012 09:26   #84  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча саҳобалари Лайлат ул-Қадрнинг Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида бўлмоғини тушларида кўришган экан. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг тушларингиз Лайлат ул-Қадр Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттичисида эканлигига мувофиқ келади, деб ўйлайман. Кимки Лайлат ул-Қадрни кутмоқчи бўлса, Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттичисида кутсин!» – дедилар» (Муттафақун алайҳ).

"Кун ҳадиси"дан
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 10.08.2012 10:29   #85  
Real ID Group
Аватар для Sarvar Khaydarov
Оффлайн
ООО "Texnoprosistem"
специалист
Сообщений: 2,819
+ 3,530  3,108/1,053
– 18  44/40

UzbekistanОтправить сообщение для Sarvar Khaydarov с помощью Skype™Аккаунт на TwitterМой мирFacebook
Бу дегани 14 дан 15 га утар кечасими, еки 15 дан 16 га утар кечасими??
__________________
Vivere militare est
Ответить 
Старый 10.08.2012 10:55   #86  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Сизлардан аввалги қавмлардан бир киши қиёмат хисобига тутилди. Номасида ҳеч яхшилик топилмади, илло у одам бой киши экан. Одамлар билан олди-берди қилар экан. Шунда йигитларига тайинлар экан: “Ўта бечора бўлса, олмай қўя қолинглар, кечиб юборинглар”, - деб. Аллоҳ таоло айтди: “Биз бу кишидан кечириб юборишликка лойиқроқмиз” (яъни Аллоҳ таоло шу сабабдан кечириб юборди).
***
Ҳаққингни тўқназарлик билан ол, майли, тўлиқ олсанг ҳам, чала олсанг ҳам.
***
Менинг ҳадисим сизлар танийдиган мўз бўлади (яъни дилга яқин ўтиради).
(“Ҳадислар” дан)
Ответить 
2 "+" от:
Старый 10.08.2012 13:03   #87  
Аватар для Гўзал
Оффлайн
Mактаб
Ўқитувчи
AKA:Robiya
Сообщений: 123
+ 156  137/58
– 3  14/7

UzbekistanОтправить сообщение для Гўзал с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Sarvar Khaydarov Посмотреть сообщение
Бу дегани 14 дан 15 га утар кечасими, еки 15 дан 16 га утар кечасими??
Ассаламу алайкум!

Парвардигори олам ўзи хоҳлаган бандасига Қадр кечасини билдиради. Қадр кечасини аниқ билиб тонг отгунча ибодат қилиб чиқиш афзалдир. Буни билиб, сезиб қолиш бир каромат бўлгани учун Аллома Ибн Ҳажар Асқалоний уни билган тақдирда ҳам ҳеч кимга гапирмаган маъқул, деганлар.
"Лайлат ул-қадр"нинг аломатлари бор. Бу ҳақда саҳиҳ ҳадиси шарифлар ҳам ворид бўлган. Уларда айтилишича, қадр кечасида сукунат ҳукм суради, юлдузлар учмайди, ҳаво мўътадиллашади: иссиқ ҳам бўлмайди, совуқ ҳам бўлмайди. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш бўлиб, ёғду сочиши ўта заиф ҳолатда бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда фаришталар кўплаб тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини тўсиб қўяр эканлар. Бир ҳадисда Қадр кечасида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши ҳам айтилган.
Имом Абу Довуд, Баззор ва Ибн Хузаймалар Абдуллоҳ ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Қадр кечасини тавсифлаб, бундай деганлар:
“Бу кеча мурувватли, (яхши, саховатли), бўшашган, (озод, сокин), иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмасдир. Унинг қуёши ўша тонгда қип-қизил заиф бўлиб чиқади”.
Саҳобаларнинг улуғ қориларидан бири Убай ибн Каъб разийаллоҳу анҳу Қадр кечасини йигирма еттинчи кечада бўлишини айтар ва дер эканлар:
“У бизга Расулуллоҳ (с.а.в.) хабар берган кеча бўлиб, қуёш ўшанда оппоқ бўлиб, милтиллаб, ялтиллаб чиқади”. (Имом Муслим, Аҳмад, Абу Довуд, Байҳақий ва Ибн Аби Шайба ривоятлари).
Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деганлар:
“Албатта Қадр кечасининг аломатлари шуки, у мусаффо, ёп-ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади. У кечада (ўта) совуқ ҳам, (жуда) иссиқ ҳам бўлмайди. Ўша кечада тонггача юлдузлар отилишига йўл қўйилмайди. Яна унинг аломатларидан бири қуёш эрталаб ўн тўрт кечалик ойга ўхшаб, нурсиз чарақламасдан чиқади. Ўша куни шайтонлар чиқишига ҳам йўл қўйилмайди”. (Имом Аҳмад ривояти. Ҳадиснинг ровийларини Ибн Ҳажар ал-Ҳайсамий ишончли деган).
Шу маънодаги ҳадиси шарифни Ибн Хузайма Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.)дан ривоят қилган.

"Лайлат ул-қадр" ҳақидаги турли-туман асосли фикрлар

***

Тақвим бўйича 27 - кеча - 14 августдан 15 августга ўтар кечасига тўғри келади...
__________________
Ният хайр - оқибат хайр...
Ответить 
Старый 10.08.2012 16:41   #88  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Ницшенинг асарларидан бирида Оллохнинг 99 та исми бор деб ёзилган.
Ахли форум, шу 99 исмни биласизми, кто может назвать?
Цитата:
Аллоҳ таъолонинг Қуръонда келган исм-сифатлари қайсилар?

Жавоб:
1-16. Аллоҳ, Ла илаҳа илла ҳув, Раҳмон, Раҳим, Малик, Қуддус, Салом, Муъмин, Муҳаймин, Азиз, Жаббор, Мутакаббир, Холиқ, Бориъ, Мусаввир, Ҳаким:
هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ {22} هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ {23} هُوَ اللَّهُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ لَهُ الْأَسْمَاء الْحُسْنَى يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ {24}
“У Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У - Малик, У-Қуддус, У-Салом, У- Мўмин, У- Муҳаймин, У-Азиз, У-Жаббор, У-мутакаббирдир. Аллоҳ Унга ширк келтираётган нарсалардан покдир. У Аллоҳ Холиқ, Бариъу, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этарлар. Яна У Азиз ва Ҳакимдир” (Ҳашр, 22-24).
17. Ғаффор:
وَإِنِّي لَغَفَّارٌ لِّمَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً ثُمَّ اهْتَدَى {82}
“Албатта, Мен тавба қилган, имон келтириб, яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман” (Тоҳо, 82).
18-19. Воҳид, Қаҳҳор:
قُلِ اللّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ وَهُوَ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ {16}
“Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. Ва у Бирдир, Қаҳҳордир” (Раъд, 16).
20. Ваҳҳоб:
أَمْ عِندَهُمْ خَزَائِنُ رَحْمَةِ رَبِّكَ الْعَزِيزِ الْوَهَّابِ {9}
“Ёки уларнинг ҳузурида Азийзу ўта саховатли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми?” (Сод, 9).
21. Раззоқ:
إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ {58}
“Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир” (Зариёт, 58).
22-23. Фаттоҳ, Алим:
قُلْ يَجْمَعُ بَيْنَنَا رَبُّنَا ثُمَّ يَفْتَحُ بَيْنَنَا بِالْحَقِّ وَهُوَ الْفَتَّاحُ الْعَلِيمُ {26}
“Сен: “роббимиз бизларни жамлар, сўнгра ҳақ ила орамизни очиқ қилур. У ўта очгувчи ва ўта билгувчидир”, деб айт” (Сабо, 26).
24-25. Қобиз, Босит (феъл бўлиб келган):
وَاللّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ {245}
“Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтасизлар” (Бақара, 245).
26. Рофиъ:
إِذْ قَالَ اللّهُ يَا عِيسَى إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ ...{55}
“Аллоҳ: “Эй Ийсо, мен сени вафот қилдиргувчи ва Ўзимга кўтаргувчиман...”, деганини эсла!” (Оли Имрон, 55).
27-28. Самиъ, Басир:
وَأَنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ بَصِيرٌ{61}
“Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчи зотдир” (Ҳажж, 61).
29. Ҳакам:
أَفَغَيْرَ اللّهِ أَبْتَغِي حَكَماً وَهُوَ الَّذِي أَنَزَلَ إِلَيْكُمُ الْكِتَابَ مُفَصَّلاً وَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْلَمُونَ أَنَّهُ مُنَزَّلٌ مِّن رَّبِّكَ بِالْحَقِّ فَلاَ تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَرِينَ {114}
“Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми?! Ҳолбуки, У сизга китобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар унинг Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини билурлар. Бас, шак келтирувчилардан бўлма” (Анъом, 114).
30-31. Латиф, Хабир:
وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ {103}
“У латийф ва хабардор Зотдир” (Анъом, 103).
32-33. Ғафур, Ҳалим:
وَاللّهُ غَفُورٌ حَلِيمٌ {225}
“Ва Аллоҳ мағфиратли, раҳимли Зотдир” (Бақара, 225).
34-35. Алий, Азим:
وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ {255}
“Ва У Алий ва Азийм зотдир” (Бақара, 255).
36. Шакур:
إِنَّهُ غَفُورٌ شَكُورٌ {30}
“Албатта, У ўта мағфиратли ва Шакур (оз амал учун кўп савоб берувчи)дир (Фотир, 30).
Манба
Ответить 
"+" от:
Старый 10.08.2012 16:43   #89  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
37. Кабир:
وَأَنَّ اللَّهَ هُوَ الْعَلِيُّ الْكَبِيرُ {62}
“Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир” (Ҳажж, 62).
38-39. Ғаний, Ҳамид:
وَإِنَّ اللَّهَ لَهُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ {64}
“Албатта, Аллоҳ, Унинг ўзигина беҳожат ва мақталган зотдир” (Ҳажж, 64).
40. Рауф:
إِنَّ اللَّهَ بِالنَّاسِ لَرَؤُوفٌ رَّحِيمٌ {65}
“Албатта, Аллоҳ одамларга шафқатли ва меҳрибондир” (Ҳажж, 65).
41. Ҳафиз:
وَرَبُّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ حَفِيظٌ {21}
“Роббинг ҳар бир нарсани муҳофаза қилгувчидир” (Сабаъ, 21).
42. Муқит:
وَكَانَ اللّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ مُّقِيتاً {85}
“Аллоҳ ҳар бир нарсанинг баҳосини берувчи Зотдир” (Нисо, 85).
43. Ҳасиб:
إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ حَسِيباً {86}
“Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи Зотдир” (Нисо, 86).
44. Зу-л-Жалоли ва-л-Икром:
تَبَارَكَ اسْمُ رَبِّكَ ذِي الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ {78}
“Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббингизнинг исми муборак бўлди” (ар-Раҳмон, 78).
45. Ҳаққ:
فَتَعَالَى اللَّهُ الْمَلِكُ الْحَقُّ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ {116}
“Бас, ҳақ подшоҳ Аллоҳ юксакдир. Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар У – карамли аршнинг Робби бор” (Мўъминун, 116).
46. Карим:
فَإِنَّ رَبِّي غَنِيٌّ كَرِيمٌ {40}
“Бас, албатта, Роббим беҳожат ва карамли зотдир” (Намл, 40).
47. Рақиб:
إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيباً {1}
“Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи Зотдир” (Нисо, 1).
48. Восиъ:
إِنَّ اللّهَ وَاسِعٌ عَلِيمٌ {115}بقرة
“Албатта, Аллоҳ кенг қамровли, билувчи Зотдир” (Бақара, 115).
49-50. Мубдий, Муъийд (феъл бўлиб келган):
إِنَّهُ هُوَ يُبْدِئُ وَيُعِيدُ {13}
“Албатта, У Ўзи бошлайдир ва қайтарадир” (Буруж, 13).
51. Вадуд:
وَهُوَ الْغَفُورُ الْوَدُودُ {14}
“Ва У мғфират қилувчи, барчага яхшиликни раво кўрувчи зотдир” (Буруж, 14).
52. Мажид:
إِنَّهُ حَمِيدٌ مَّجِيدٌ {73}
“Албатта, У мақталган ва буюк Зотдир” (Ҳуд, 73).
53. Боъис:
اللَّهَ يَبْعَثُ مَن فِي الْقُبُورِ {7}
“Ва, албатта, Аллоҳ қабрлардаги кимсаларни тирилтирур” (Ҳажж, 7).
وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولاً {15}
“Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз” (Исро, 15).
54. Шаҳид:
إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ {17}
“Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир” (Ҳажж, 17).
55. Вакил:
وَقَالُواْ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ {173}
“Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил”, дедилар” (оли Имрон, 173).
56. Қавий:
إِنَّ اللّهَ قَوِيٌّ شَدِيدُ الْعِقَابِ {52}
“Албатта, Аллоҳ кучли ва иқоби шиддатли зотдир” (Анфол, 52).
57-58. Мумит, Муҳйий (феъл бўлиб келган):
ثمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ {28}
“Сўнгра жонингизни оладир ва яна тирилтирадир ва сизлар Унга қайтажаксизлар (Бақара, 28).
59. Қодир:
قُلْ إِنَّ اللّهَ قَادِرٌ عَلَى أَن يُنَزِّلٍ آيَةً وَلَـكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ {37}
“Албатта, Аллоҳ оят-мўъжиза туширишга қодирдир”, деб айт. Лекин кўплари билмаслар” (Анъом, 37).
60-61. Ҳайй, Қайюм:
اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُو الْحَيُّ الْقَيُّومُ ...{255}
“Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир...” (Бақара, 255).
62. Вожид (феъл бўлиб келган):
وَوَجَدَكَ ضَالّاً فَهَدَى {7} وَوَجَدَكَ عَائِلاً فَأَغْنَى {8}
“Ва у сени ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга бошламадими? Ва У сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?” (Зуҳо, 7-8).
63. Самад:
اللَّهُ الصَّمَدُ {2}
“Аллоҳ – Сомаддир” (Ихлос, 2).
64. Муқтадир:
وَكَانَ اللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ مُّقْتَدِراً {45}
“Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган Зотдир” (Каҳф, 45).
65. Муаххир (феъл бўлиб келган):
إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الأَبْصَارُ {42}
“Фақатгина, уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир, холос” (Иброҳим, 42).
66-69. Аввал, Охир, Зоҳир, Ботин:
هُوَ الْأَوَّلُ وَالْآخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ {3}
“У аввал ва охир, ошкор ва пинҳондир. Ва У ҳар бир нарсани билувчидир” (Ҳадид, 3).
70.Мутаъол:
عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ الْكَبِيرُ الْمُتَعَالِ {9}
“У зот ғойибни ҳам, шоҳидни ҳам билгувчидир. У буюкдир, юксакдир” (Раъд, 9).
71. Барр:
إِنَّهُ هُوَ الْبَرُّ الرَّحِيمُ {28}
“Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳимлидур” (Тур, 28).
72. Таввоб:
إِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ {37}
“Албатта, У тавбани қабул қилувчи ва раҳимли Зотдир” (Бақара, 37).
73. Мунтақим:
إِنَّا مِنَ الْمُجْرِمِينَ مُنتَقِمُونَ {22}
“Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олувчилармиз” (Сажда, 22).
74. Афувв:
إِنَّ اللّهَ كَانَ عَفُوّاً غَفُوراً {43}
“Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчи Зотдир” (Нисо, 43).
75-77. Моликул мулк, Муъизз ва Музилл (иккови феъл бўлиб):
قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاء وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاء وَتُعِزُّ مَن تَشَاء وَتُذِلُّ
مَن تَشَاء بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ {26}
“Айт: “Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан” (Оли Имрон, 26).
78. Муқсит (сўз билан):
وَلِكُلِّ أُمَّةٍ رَّسُولٌ فَإِذَا جَاء رَسُولُهُمْ قُضِيَ بَيْنَهُم بِالْقِسْطِ وَهُمْ
لاَ يُظْلَمُونَ {47}
“Ҳар умматнинг ўз Пайғамбарлари бордир. Қачонки, уларга Пайғамбарлари келса, ораларида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас” (Юнус, 47).
79.Жомиъ:
رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لاَّ رَيْبَ فِيهِ إِنَّ اللّهَ لاَ يُخْلِفُ الْمِيعَادَ {9}
“Эй Роббимиз, албатта, Сен одамларни келишига шубҳа йўқ кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас” (Оли Имрон, 9).
80. Муғний (феъл бўлиб келган):
وَإِنْ خِفْتُمْ عَيْلَةً فَسَوْفَ يُغْنِيكُمُ اللّهُ مِن فَضْلِهِ إِن
شَاء إِنَّ اللّهَ عَلِيمٌ حَكِيمٌ {28}
“...Агар фақирликдан қўрқсангиз, Аллоҳ, Ўзи хоҳласа, сизни тезда фазли ила бой қилиб қўядир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотидир” (Тавба, 28).
81. Нур:
اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ...{35}
“Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...” (Нур, 35).
82. Ҳодий:
وَكَفَى بِرَبِّكَ هَادِياً وَنَصِيراً {31}
“Ҳидоят ва ёрдамчиликда Роббинг Ўзи кифоя қилур” (Фурқон, 31).
83. Боқий (феъл бўлиб келган):
وَيَبْقَى وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ {27}
“Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир” (арРаҳмон, 27).
84. Ворис:
وَإنَّا لَنَحْنُ نُحْيِي وَنُمِيتُ وَنَحْنُ الْوَارِثُونَ {23}
“Албатта, Биз ўзимиз тирилтирурмиз ва ўлдирурмиз. Ва Биз меросхўрмиз” (Ҳижр, 23).
85. Рашид (сўз бўлиб):
فَقَالُوا رَبَّنَا آتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً
وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَداً {10}
“Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин”, дедилар” (Каҳф, 10).
86-87. Қариб, Мужиб (феъл бўлиб):
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ
فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ {186}
“Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар” (Бақара, 186).
88. Валий:
اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ...{257}
“Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур” (Бақара, 257).
89. Муҳсий (феъл бўлиб):
أَحْصَاهُ اللَّهُ وَنَسُوهُ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ {6}
“...Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар нарсага шоҳиддир” (Мужодала, 6).
Манба
Ответить 
"+" от:
Старый 10.08.2012 16:44   #90  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
90. Мажид:
ذُو الْعَرْشِ الْمَجِيدُ {15}
“У, Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир” (Буруж, 15).
91. Мониъ (феъл бўлиб):
وَمَا مَنَعَهُمْ أَن تُقْبَلَ مِنْهُمْ نَفَقَاتُهُمْ
إِلاَّ أَنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَبِرَسُولِهِ وَلاَ يَأْتُونَ الصَّلاَةَ
إِلاَّ وَهُمْ كُسَالَى وَلاَ يُنفِقُونَ إِلاَّ وَهُمْ كَارِهُونَ {54}
“Уларнинг нафақаларининг қабул этилишидан манъ қилган нарса фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари, намозга доимо дангаса ҳолларида келганлари ва доимо ёқтирмай инфоқ қилганларидир” (Тавба, 54).
92. Муқаддим (феъл бўлиб келган):
قَالَ لَا تَخْتَصِمُوا لَدَيَّ وَقَدْ قَدَّمْتُ إِلَيْكُم بِالْوَعِيدِ {28}
“У зот деди: “Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилувдим” (Қоф, 28).
93. Адл (сўз бўлиб):
وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقاً وَعَدْلاً لاَّ مُبَدِّلِ لِكَلِمَاتِهِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ {115}
“Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчидир” (Анъом, 115).
94. Зорр (сўз бўлиб):
إِنْ أَرَادَنِيَ اللَّهُ بِضُرٍّ هَلْ هُنَّ كَاشِفَاتُ ضُرِّهِ...{38}
“...Агар Аллоҳ менга зарарни ирода қилса, ўшалар Унинг зарарини аритгувчи бўла олурми?..” (Зумар, 38).
95. Нофиъ (феъл бўлиб):
يَدْعُو مِن دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُ وَمَا لَا يَنفَعُهُ ذَلِكَ هُوَ الضَّلَالُ الْبَعِيدُ {12}
“У, Аллоҳни қўйиб, ўзига зарар ҳам бермайдиган, манфаат ҳам бермайдиган нарсага илтижо қиладир. Шунинг ўзи қаттиқ адашишдир” (Ҳажж, 12).
96. Аҳад:
قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ {1}
“Айт: “У Аллоҳ ягонадир” (Ихлос, 1).
97. Сабур (сўз билан):
وَاصْبِرْ وَمَا صَبْرُكَ إِلاَّ بِاللّهِ ...{127}
“Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур” (Наҳл, 127).

98. Робб:
الْحَمْدُ للّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ {2}
“Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин” (Фотиҳа, 2).
99.Фотир:
الْحَمْدُ لِلَّهِ فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ جَاعِلِ الْمَلَائِكَةِ رُسُلاً أُولِي
أَجْنِحَةٍ مَّثْنَى وَثُلَاثَ وَرُبَاعَ يَزِيدُ فِي الْخَلْقِ مَا يَشَاءُ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ
شَيْءٍ قَدِيرٌ {1}
“Ҳамду сано осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир” (Фотир, 1).


Хофиз, Жалил, Волий исмларини Қуръондан тополмадим!
Аллоҳ таолонинг Шадидул иқоб (Анфол, 52), Олим (Раъд, 9), Кибриё (Жосия, 37), Насир (Фурқон, 31), Матин (Зариёт, 58), Мутаҳҳир (Оли Имрон, 55), Малик (Мўъминун, 116), Қадир (Рум, 50), Фаъол (Буруж, 16), Ҳофиз (Юсуф, 64) каби сифатлари ҳам Қуръони каримда зикр қилинган.


Кўшимча маълумот ва далил:
“Асмои ҳусно” борасида Абу Ҳурайра (р.а.)дан икки хил ривоят қилинган. Бирини Имом Термизий (3849-рақамли ҳадис), иккинчисини Ибн Можжа (3994- рақамли ҳадис) ривоят қилганлар. Ибн Можжанинг ривоятида Термизий ривоятидан фарқли равишда асмои ҳуснога Борр, Жамил, Қоҳир, Қариб, Рошид, Робб, Мубин, Бурҳон, Шадид, Воқий, Зу-л-қуввати-л-матин, Қоид, Доим, Ҳофиз, Фотир, Содиқ, Мунир, Томм, Қадим, Витр каби Аллоҳнинг сифатлари киритилган.

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم:
اِنَّ لِلَّهِ تِسْعَةً وَ تِسْعِينَ اِسْماً مِائَةً اِلاَّ وَاحِدٌ اِنَّهُ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْرَ مَنْ اَحْصَاهَا دَخَلَ الْجَنَّةَََََ. هُوَ اللهُ الَّذِى لاَ اِلَهَ اِلاَّ هُوَالرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلاَمُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ الْغَفَّارُالْقَهَّارُالْوَهَّابُ الرَّزَّاقُ الْفَتَّاحُ الْعَلِيمُ الْقَابِضُ الْبَاسِطُ الْخَافِضُ الرَّافِعُ الْمُعِزُّالْمُذِلُّ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ اَلْحَكَمُ اَلْعَدْلُ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ الْحَلِيمُ الْعَظِيمُ الْغَفُورُ الشَّكُورُ الْعَلِىُّ الْكَبِيرُ الْحَفِيظُ الْمُقِيتُ الْحَسِيبُ الْجَلِيلُ الْكَرِيمُ الرَّقِيبُ الْمُجِيبُ الْوَاسِعُ الْحَكِيمُ الْوَدُودُالْمَجِيدُ الْبَاعِثُ الشَّهِيدُالْحَقُّ الْوَكِيلُ الْقَوِىُّ الْمَتِينُ الْوَلِىُّ الْحَمِيدُالْمُحْصِى الْمُبْدِئُ الْمُعِيدُالْمُحْيِى الْمُمِيتُ الْحَىُّ الْقَيُّومُ الْوَاجِدُالْمَاجِدُ الاَحَدُ الصَّمَدُ الْقَادِرُ الْمُقَْتَدِرُ الْمُقَدِّمُ الْمُؤَخِّرُ الاَوَّلُ الاَخِرُ الظَّاهِرُ الْبَاطِنُ الْوَالِى الْمُتَعَالِى الْبَرُّ التَّوَّابُ الْمُنْتَقِمُ الَعَفُوُّالرَّؤُفُ مَالِكُ الْمُلْكِ ذُُوالْجَلالِ وَالاِكْرَامِ الْمُقْسِطُ الْجَامِعُ الْغَنِىُّ الْمُغْنِى الْمَانِعُ الضََّارُّالنَّافِعُ النُّورُالْهَادِى الْبَدِيعُ الْبَاقِى الْوَارِثُ الرَّشِيدُالصَّبُورُ
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳнинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Албатта, Аллоҳ таоло тоқ бўлиб, тоқ (сон)ни севади. Кимки бу исмларни охиригача санаса, жаннатга киргай. У Аллоҳ шундай зотки, Ундан бошқа бирор илоҳ йўқ. У ар-Раҳмон, ар-Раҳийм, ал-Малик, ал-Қуддус, ас-Салом, ал-Муъмин, ал-Муҳаймин, ал-Азийз, ал-Жаббор, ал-Мутакаббир, ал-Холиқ, ал-Бориъ, ал-Мусаввир, ал-Ғаффор, ал-Қаҳҳор, ал-Ваҳҳоб, ар-Раззоқ, ал-Фаттоҳ, ал-Алийм, ал-Қобиз, ал-Босит, ал-Хофиз, ар-Рофиъ, ал-Муъиз, ал-Музилл, ас-Самийъ, ал-Басийр, ал-Ҳакам, ал-Адл, ал-Латийф, ал-Хабийр, ал-Ҳалийм, ал-Азийм, ал-Ғафур, аш-Шакур, ал-Алий, ал-Кабир, ал-Ҳафийз, ал-Муқийт, ал-Ҳасийб, ал-Жалийл, ал-Карийм, ар-Рақийб, ал-Мужийб, ал-Восиъ, ал-Ҳакийм, ал-Вадуд, ал-Мажийд, ал-Боъис, аш-Шаҳийд, ал-Ҳаққу, ал-Вакийл, ал-Қавиййу, ал-Матийну, ал-Валиййу, ал-Ҳамийд, ал-Муҳсий, ал-Мубдиъ, ал-Муъийд, ал-Муҳйий, ал-Мумийт, ал-Ҳаййу, ал-Қаййум, ал-Вожид, ал-Можид, ал-Аҳад, ас-Самад, ал-Қодир, ал-Муқтадир, ал-Муқаддим, ал-Муаххир, ал-Аввал, ал-Охир, аз-Зоҳир, ал-Ботин, ал-Волий, ал-Мутаолий, ал-Барр, ат-Таввоб, ал-Мунтақим, ал-Афувву, ар-Рауф, Молику-л-мулки, Зул-жалоли вал-икром, ал-Муқсит, ал-Жомиъу, ал-Ғаниййу, ал-Муғний, ал-Мониъу, аз-Зоорру, ан-Нофиъу, ан-Нур, ал-Ҳодий, ал-Бадийъу, ал-Боқий, ал-Ворис, ар-Рашийд, ас-Сабурдир".
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх