|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Пири комил Боязид Бистомий шаҳар кўчалари бўйлаб ўтиб бораётиб, Шайх Шиблий ҳазратлари истиқомат қиладиган маҳалла томон бурилди. Ул зотнинг хона-донига кириб бир ҳазил-мутойиба қилгиси келди. Остонасига келиб:
—Бормисиз, ҳозиқ табиб жаноблари? — дея ичкарига мўралади. Ичкаридан «кираверинг», деган овоз эшитилди. Ўша дамда Шиблий ҳазратлари жинниларни даволаш билан машғул эди. Бир жинни йўлакдаги темир панжара-ни худди тишлари билан ғажиётгандек қилиқлар қилиб турарди. Боязид Бистомий ҳазратлари унга шунчаки бир назар ташла-ди-да: Шиблий ҳазратларига, гап қотди: —Менга бир дору керак, бемормен, — деди. —Кандай дору? —деса, Бистомий ҳаз-ратлари: —Сизда гуноҳнинг доруси борми? — деди. —Гуноҳнинг доруси? — таажжубланди табиби ҳозиқ. Шу пайт темир панжарага тишларини ботириб, турфа қилиқлар қилиб турган ҳалиги жинни тилга кирди. —Агар гуноҳнинг дорусини сўрасанг, мана мен айтаман сенга. Бистомий ҳазратлари унга қараб. —А-а, хўш-хўш, айтчи, нима экан у? — деса, жиннига жон кириб, жавоб қилди. —¥ар куни тавбанинг томури билан истиғфорнинг япроғини қалбинг ҳавончаси-да тавҳид тўқмоғи билан туй, инсоф элагидин ўтказ, кўз ёшларинг била йўғир, ишқ тандурида пишур, бомдоддин то шомгача тановул қил! Отдай бўлиб кетмасанг мана мен кафил, —деди. Буни эшитган Боязид Бистомий ҳазрат-лари жиннига ҳайрат кўзларини тикиб, —Ё, Ра-а-аб! Эй дунё! Хастахонангда қандай табибларинг бор-а! — дея ҳушидан кетиб, йиқилди... |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
|
|