|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#4061 |
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Қизнинг посылкаси:
Сочнинг толаси: сочим супурги, қўлим косов Чинорнинг илдизи: борган жойимда тошдай қотаман Сариқ чақа ва тилла танга: сариқ чақа олиб келсанг ҳам, тилла танга топсанг ҳам ҳар доим биргамиз тухум: жўжани кузда санаймиз Патни тушунмадим лекин... Йигитнинг посылкаси: Киприк толаси: кўз қорачиғимдай асрайман терак учи новдаси: шамол бўлмаса дарахтни учи қимилламайдига алоқаси бўлса керак, балки кафтимда кўтариб юраман деганидир бир бурда нон ва кесак: нон олиб келсам ҳам кесак олиб келсам ҳам бирга баҳам кўрамиз қоғоз ва қанд: қоғозга ўралган қанддай асрайман яктак: ҳимоя маъносида бўлса керак Қизнинг атветний посилкаси: яктакни ювиб қайтариши: розилик аломати патир ва ўртасига қуйилган асал: ой тўлиши билан боғлиқ бўлса керак. икки ҳафтадан кейин ой тўлганда тўй қиламиз дегани яъни.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#4062 |
|
Мен чинор илдизидан,мустаҳкам оилани тушингандим.Туҳумни фарзанд ва патни,қаноти остига олиш деб ўйловдим.Ой тўлиши ҳақидаги вариант менга ёқди.Менинг ҳаёлимга ҳали келмаган эди.Бошқа вариантлар ҳеч тўғри келмаятганди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#4063 | |
|
Тўғри жавоблар аста секин топилмоқда:
Цитата:
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#4064 | |
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
Соч толаси - киприк толаси Чинор илдизи - терак учи новдаси Сариқ чақа - нон Тилла танга - кесак Тухум - қоғоз Пат - қанд Дурра - яктак ПС: ҳозирча пипикрон нимани ўйлаганини тополганимча йўқ.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#4065 | |
|
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250
134/79
– 8
8/6
![]() |
Цитата:
Yigit o'zi haqida hech narsa aytmasdan, aslida qizga shu haqida aytmoqchi bo'lgan. Qiz bu bilan savol bergan. Juda ko'p narsani Bahodir aka bilan, Omon aka topishgan. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#4068 |
|
Нимагадир ҳаёлимдан қизнинг бир фарзанди борлиги ҳеч кетмаяпти.Бу ерда қиз деб ёзилиши чалғитувчи бўлиши мумкин.Чунки ёшроқ жувонга қиз деб мурожаат қилиш бизнинг ўзбекда бор нарса.Демак фол очиб кўрамиз:Қиз:Сочим супурги,қўлим косов бўлар эди,агар сенинг чинор илдизидек мустаҳкам бирор ишинг тайинли бўлса,қашшоқликда ҳам бойликда ҳам доимо бирга бўлар эдим(чақа ва тилла танга),агар менинг биргина фарзандимни(туҳум) ўз қанотинг остига ололсанг(пат).Йигит:-Бир этак фарзандимиз бўлса ҳам(яктак) сенинг фарзандингниям бегонсирамай кўз қорачиғимдай асраб(киприк толаси),бошимда кўтариб(терак учи) юрар эдим.Бир бурда нон топсам ҳам уйга олиб келиб,то тупроққа кетгунча(яъни умримиз оҳирига қадар)никоҳимизни қоғозга муҳрлаб(загс),ҳаётимиз ширин бўлишини таъминлар эдим.(қанд).Буям бир вариантда энди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#4069 |
|
Форум совиб қолмасин. Янги саволга ўтишимиз мумкин. Жавобни Омонжон топди деб эълон қилгандим. Энди савол тузишда ишлатга хикоямни айтиб бераман:
Қизнинг уйига совчилар келишибди лекин куёв хақида хеч нарса айтишмабди. Қиз нима учун деб сўраган экан, йигитнинг талаби шундай дебди. Қиз совчиларга жавоб тариқасида бир дуррага сочининг толасини, чинорнинг илдизини, бир сариқ чақа ва бир тилла танга, бир дона тухум, бир дона патни ўраб совчилардан бериб юборибди. Қиз йигитнинг кимлигини билмагани учун уни синаб кўрмоқчи бўлибди ва биратўла савол билан жавобни хам жўнатибди. "Мен ожизаман ва соч толасидек (!) эътиборга ва парваришга мухтожман. Акс холда тўкилиб адо бўламан. Эр киши эса гуё чинор (!) кабидир. Лекин илдизи (!) қуримаган бўлиши даркор. Мен бойликни (!) хам, фақирликни (!) хам биламан. Сиздан эса оилага ва фарзандга (! тухум) эътибор талаб қиламан холос. Пат эса патқалам учун ёки пар ёстиқ учун совға, (яъни йигитга савол).". Йигит яктагини ёзибдида, унга кипригидан бир тола, терак учидан бир новда, бир бурда нон, бир бўлак кесак, бир бўлак қоғоз, бир дона қанд солиб хаммасини яктагига тугиб қизга элтиб беришини сўрабди. "Сочингиздан бир тола тушмайди, мен сизни кузимнинг корачигидай асрайман (!). Чинорнинг илдизи бақувват булиши керак бўлса, сарвиқомат терак нихолдек нозик бўлади (!). Бойманми, гарибманми, бир бурда нонимни (!) ва бир бўлак кулбамни (!, кесак) бахам кўраман. Фарзанд мен учун қанддек (!). Уни боли учун яшайман. Патдан пар ёстиқ хам, патқалам (!, когоз) хам ясаш мумкин." Қиз совчилардан нима учун дуррасини қайтармаганини сўрабди. Совчилар билмаймиз, лекин дуррани қайтармади, хатто нарсаларни хам белидаги чорсига эмас, яктагига тугди деб деб жавоб беришибди. Қиз индамай чиқиб, яктакни ювиб, дазмоллаб совчиларга кайтарибди. Бир бутун нон берибдида, ўртасига асал қуйиб совчиларга қайтарибди. Қиз жавобдан билдики, йигит қизни қабул қилди ва дуррани қайтармади (!). Обрў ва эътибор учун белидаги белбоғини ечмайди (!). Бош омон бўлса дўппи хам, яктак (!) хам топилади. Шунинг учун қиз ой кунини (!) хисобга олиб бир бутун нон (!) берди ва бу билан ой тўлишига ишора қилди (!). Ўртасига асал қуйди: сабр шириндир (!). Йигит хаммасини тушунди.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#4070 |
|
Майли.Аслида бундай саволлар муаллифнинг фикридан келиб чиқиб тузилади.Жавобга қараганда шундай ҳам бўлибди.Аслини олганда берилган ишоралардан жуда кўп вариантлар тузиш мумкин эди ва шуларнинг орасида,муаллифнинг варианти ҳам бўлиши мумкин эди.Лекин бунинг учун бизга уч кун камлик қилди.Жавобдан қониқдик.
Менинг уч фарзандим бор.Уларнинг ёшлигида эринмай жуда кўп шуғулланар эдим.Бир кун уларга бир фокус кўрсатдим.Уччаласини 1,2,3 деб номерладим ва олдиларига уч жисмни қўйдим.Бу жисмлар ҳам 1,2,3 деб номерланган.Мен қарамай турганимда улар биттадан жисмни олишлари керак эди.ва менга кўрсатмай ҳар ким ўз олган жисми номери устида айрим арифметик амалларни бажаришлари керак эди.Мана улар:Биринчи номерли иштирокчи ўзи олган жисми номер рақамини 3 га кўпайтириши керак эди.Иккинчи номерли иштирокчи олган жисм рақамини 10 га, учинчиси эса 12га кўпайтириши керак эди.Сўнгра чиққан натижани бир бирига қўшишиб,умумий йиғиндини менга айтишлари керак эди.Мен натижага қараб,бемалол ким қайси жисмни олганини айтиб берар эдим.Мен уни қандай амалга оширардим? Оффтоп: Дарвоқе бундай машғулотлар фарзанд онгини такомиллаштиришда жуда яҳши ўрин тутади.Фарзандлари ҳали ёш бўлган укаларимизга маслаҳатим,жавоб топилгандан сўнг,фарзандларига кўрсатиб,ўргатиб,тушинтириб қўйишса,фойдадан ҳоли бўлмайди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 06.08.2012 в 17:59. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|