|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1194 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Ёшингизнинг ҳурмати бор, шунинг учун унча -бунча шахсиятга тегадиган гапларингизни "кўрмай қоламан" ёки хазилга бураман. Чунки шу форумга аъзо бўлганингиздан бери Сиз билан "ади-бади" айтишмаган форумдош қолмади шекилли... Менинг эса давомли асаббузарликка тоқатим йўқроқ. Демоқчиманки, "қурбақани ҳам боссанг -"вақ" дейди", жуда энди "ютиб юборавераркан" деб, чегарадан чиқиб шахсиятга тегманг. Агар бебаҳо маслаҳатларингизга эхтиёж сезсам, шахсий хабарлар орқали Сизга персонально мурожаат қиларман, ок? Хозирча шукур, анча жўяли маслаҳатлар бериб турадиганларим бор. Тушунганингиз учун аввалдан раҳмат! |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1195 |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Нега энди? Чаласавод бой нимаси билан ёмону, қашшоқ муаллим нимаси билан яхши? ;-)
Фикримча, ҳеч ким ўқиганларни камситаётгани йўқ. Аксинча, мактабда яхши ўқимаган, айрим сабабларга кўра олий таълим олишнинг иложисини қилолмаган одамларга худди маданияти "унчамас"дек, маънавий дунёси қашшоқроқдек, моддий қисинганроқдек, саводи пастроқдек, хаётда ўз ўрнини тополмаганроқдек қаралиши нотўғрилиги борасида бахс бораяпти. Муаллим ёки ҳамширадан заправкадаги "пистолет"чи кўпроқ даромад топади. Буни тан олиш керак, тамом-вассалом! Буни ҳазм қилолмайдиганларнинг "зато "пистолет"чи Шекспирни ўқимаган, унинг кимлигини ҳам билмайди, шундай яшаб ўтиб кетадида энди, бечора" қабилида ачинишига бало борми? Инсоннинг маънавий дунёси нима билан ўлчанади ўзи? Ҳамма ҳам олим-у суперсаводхон бўлиб кетавермайдику ахир? Шундай бўлган тақдирда ҳам, олий маълумотлининг маънавияти қулоқ бурнидан ошиб тошиб кетарканми? Бўлмаган гап! Мен бир профессорнинг дачасида ишлаётган оддий (яъни "ўқимаган, дипломсиз") дурадгор уста Самарқанднинг 14-15 асрлардаги тарихи мавзусида бахслашиб, тарихчи профессорни ҳам, унинг олдига консультацияга келган ва айнан шу мавзуда номзодлик ишининг химоясига тайёрланаётган аспирантини ҳам тупикка киргазиб ташлаганинг гувоҳи бўлганман ;-) Последний раз редактировалось Maestro; 07.07.2012 в 19:26. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#1196 | |
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250
134/79
– 8
8/6
![]() |
Цитата:
Agar mabodo biror muallim qashshoq bo'lsa ham undan jamiyat uchun zarar yetmaydi odatda. Chalasovodlardan esa, chalasovodlikni kutish oddiy holat. Xatto yomon oqibatlarni ham kutish mumkin. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1197 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Мактабларда фаолият кўрсатаётган муаллимларнинг ҳам аҳволи ёмонмас-ку. Фақат, олма пиш - оғзимга туш, деб ўтирадиганларнинг косаси унча-мунчага оқармаслигини биласиз...
Яхши яшаш учун - яхши ишлаш керак, вассалом! Ақллилар ади-бади айтишмайди, фикр алмашади холос... Унда асаббузарлик қилмасдан тўғри муомалани ўрганинг! Шахсингизни билмасам... қандоқ шахсиятга тегишим мумкин? Ниқобингизни ечсангиз, қанақа одамлигингизни билсак, шунга яраша муомала бўлармиди, ҳурмат-эътибор топармидингиз, дейман-да, иним. Ёзаётганларим эса, гапингизга яраша, холос... Улар янада жўялироқ, маънилироқ маслаҳатлар беришса ва унга риоя этсангиз, у ҳолда: ликдан - дўстона фикр алмашадиган форумдошлардан бирига айланар эдингиз! ![]() Яна... ўзингиз биласиз... Лоақал шу ҳурматни жойига қўя олганингиз учун ҳам раҳмат! Кам бўлманг!! |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1198 |
![]() ![]() ![]() |
Домла, киши сал янглишиб кетгани ёки фикрини тўлиқ ва тушунарли баён эта олмаганига баъзан бўлса-да, иқрор бўлиб, «айби»ни тан олиши – саводсизлик даражасининг сезиларли пастлашига омил бўлса керак, нима деб ўйлайсиз? Илмоқ гапим учун маъзур сананг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1200 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Қизиқ, "ниқоб ечилса" ҳурмат-эътибор ошарканми? Мазкур форумда Шохрух ҳам, Масъуд ҳам бир пайтлар "ниқобли газандалар" эдилар. Ничего, фикр алмашардик, бахслашардик, тортишардик... Кейин улар ўша "қорангўчкур ниқоб"ларини ечдилар... И что? Таасууфки, уларга бўлган ҳурматим бирданига баттар ошиб-тошиб кетгани йўқ. Қандоқ бўлган бўлса, шундайлигича қолди. Ўша-ўша фикр алмашамиз, бахслашамиз, тортишамиз (лозим бўлса, албатта). Демоқчиманки домлажон, мен одамнинг исми шарифи, касби, иш жойи ёки лавозимига қараб ҳурмат қилмайман. Бу форумда мен учун асосий мезон - унинг қандай суҳбатдошлиги, муомала маданияти, форум доирасида муносабатлар чегарасини белгилай олиши. Тамом-вассалом! Домла, мен "ниқобим"ни ечмайман ;-). Ҳурмат қилмай қўяқолинг, умуман эътибор бермасангиз ҳам майли. Зоримиз бор, зўримиз йўқ ;-) Фақат бир ИЛТИМОС ("иддао-сиддао" эмас): ҳадеб "ундай қил, бундоқ бўл" деб танбеҳ бераверманг, мени уже ўзгартириб бўлмайди. "Шахсни билмай туриб шахсиятга тегиб бўладими?" эмиш... Жуда бўлади-да! Фақат буни билиш учун мендек "мега даҳо" бўлиш керак;-). Ну, хотя бы "даҳо"ликка даъвогар бўлиш керак;-). Барибир, форумимиз меҳмони бўлган Худойберди Тўҳтабоев ва Тохир Маликлар инсон сифатида жуда буюк шахс эканлар. Худойберди Тўхтабоев билан болалар адабиётининг бугунги кундаги аҳволи ҳақида фикр алмашдик, Тохир Малик билан болалар ўртасида жиноятчилик сабаблари борасида чинакамига бахслашиб, роса тортишдим. Қаранг-ки, улардан ҳеч бири "ниқобингни ечсанг, кимлигингни билсам, кейин одамга ўхшаб муомала қиламан" қабилида фикр билдиришмади. Бемалол, бирор оғринишсиз, калон-димоғсиз фикр алмашишди. Худойберди Тўҳтабоев бўлса хатто "дўстим Маэстрога" деб китобларига дастхат ҳам ёзиб бердилар (ниқоб-пиқоб, насл-у насаб, афт-у ангор" деб ўтирмасдан). Нега шундай экан-а? Балки форумдошларга қандай муносабатда бўлишни улардан ўрганиш керакдир... PS: 2 Bekmirzo, Масъуд, OmoN, Хусен, Шохрух, Колорадо, Шокир ака, Гулчеҳра опа, Нигорахоним, Муҳаёхон & others: барибир фойдаси йўқлигини ўзим ҳам биламан;-) Последний раз редактировалось Maestro; 14.07.2012 в 16:08. |
|
|
Ответить |
|