|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
![]() |
Эркаклар нима учун ароқ ичишади? Бу саволга ҳамма ҳар хил жавоб беради, кимдир асабларни тинчлантириш, кайф қилиш учун деса яна кимдир, муаммоларни унутиш, бир оз бўлсада, ўша ғамлардан, аламлардан узоқлашиш, ҳеч нарсани ўйламаслик учун дейди. Баъзилар байрам ёки бирор сабабни баҳона қилади.
Исломда бунга масъулиятдан қочиш, ғам-ғусса устига яна қўшиш деб қаралади. Албатта, биров ароқ ичиб, маст бўлиб, дардларни унутгани билан ҳушига келганида аламлардан қутулиб қолмайди. Балки аввалги муаммоларга ароқхўрлик туфайли келган изтироб қўшилади. Исломда ҳаётнинг зарбаларидан қочиш билан эмас, балки уларга қарши курашиш билан муолажа қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан: «Кайф қилдирувчи нарса — хамр. Ҳар қандай хамр ҳаромдир»,— деган муборак сўзларни ўқиш мумкин. «Хамр— бу ақл-идрокни, тафаккурни тўсувчи нарсадир»,—деганлар ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу. Ҳозирги замон тиббиётида таркибида спирт моддаси бўлган ҳар қандай ичимлик хамр, яъни алкоголь ҳисобланади. «Алкоголь» сўзи аслида арабча бўлиб, ал-куҳл деб талаффуз қилинади. Ароқ, вино сингари ичимликлар қандай кулфатларга олиб келиши, одамни инсонийлик қиёфасидан, инсонийлик қадр-қимматидан мосуво этишини далилловчи мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Спиртли ичимликларнинг зарари хақида жуда кўп гапирилади, аммо бу муаммо халигача ўз ечимини топгани йўқ. Тарихда ҳар бир жамият турли даврларда ароқхўрликка қарши кураш очган, уни таг-томири билан йўқотиш йўлларини излаган. Бироқ барча уринишлар кутилган самарани бермаган. Чунончи, 1929 йили АҚШ конгресси ароқхўрликка қарши курашга дахлдор махсус тадбирлар ишлаб чиққан, ҳатто ароқхўрликка муккасидан кетган ва тузалмас деб топилганлар учун ўлим жазоси ҳам тайинлаган. Бироқ мамлакатда ароқхўрлар сони кўпайса кўпайганки, камаймаган. Шикорларнинг фикрича ичкиликка мукасидан кетганлар ичмайдиган одамлардан ўртача 15-20 йил кам умр қўришар экан. Уларнинг фақат тўртдан бир қисми 50 ёшдан кўпроқ ҳаёт кечириши мумкин. Бу ҳол меҳнатга яроқли аҳоли сонининг кескин камайишига олиб келади. Ичкиликхўрлик жамиятга мисилсиз изтироблар келтиради. Вазият таҳлили кўрсатишича бу уқубатлар ароқхўрнинг атрофидаги кишилар-энг биринчи хотини, болалари, ота-онаси, яқин қарин қариндошларининг чекига тушади. Уларнинг уйида барака, тинчлик бўлмайди, бунинг оқибатида болаларнинг тарбиясига путр етади. Жамият зарар кўради. Ароққа сарфланган пулни боласига ёки аёлига совға олиш учун сарфласа, уларнинг кўнгли қанчалар кўтарилади. Муҳими совға эмас, албатта эътиборда. Бу дунёнинг ғамларини унутишни ўйлаётган одам, боласини, яқинларини қанчалик ғамга кўмаётмаганлигини ўзлари билмасмикан, шу оғу боласидан азизми? Бу каби ёмон одатларни ташлаш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Фақат бунга озгина ирода ва қаттият керак холос. “Инсон улуғ мавжудот”, деган гап барчага бирдек тегишли эмас. Ўз улуғлигини исбот қила олган инсонгина улуғдир" деган эди Дадъе Барнард. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#2 | |
|
Цитата:
Бир-бирига соғлиқ тилаб қадаҳ кўтараётган инсонларни хеч тушуна олмайман!(балки менинг ақлим етмас!)
__________________
http://buloq.zn.uz. КУЧ-БИЛИМ ВА ТАФАККУРДА! |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#3 | |
![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Сиз шахсан ишхонада рўмол ўраб, енги узун кўлак ва лозим кийиб юрасизми, ёки.... Яна ақил ўргатишингизни қаранг (((( Оффтоп: Хурматли Махмуд ака, ичимизда энг ёши улуғисиз. Бир саволимга жавоб беришингизни истардим.Хар бир мавзуда динни, Исломни тилга олиш туғри ишми? Ахир дин хар кимнинг дилидаку, тилида эмас! |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|