Цитата:
Сообщение от Bahrom
1) Синфда сочи таралган қизлар сони сочи таралмаган ўғил болалар сонига тенг. Синфда ким кўп? Қизларми ёки сочи таралмаган ўқувчиларми?
|
Агар хамма қизлар сочини тарайди десак, унда ўғил болалар сони кўп бўлади. Негаки сочини тарайдиган ўғил болалар хам бор. Бу эса сочини тарамайдиган ўқувчилар ва қизлар сони тенг дегани. Демак хамма қизлар сочини тарамайди.
Агар хамма кизлар сочини тарамайди десак, унда хамма ўғил болалар сочини тарайдиган бўлишлари керак. Лекин бунда ўғил болалар сони номаълум ва хар икки жавоб хам тўғри бўлиши мумкин.
Демак кизлар орасида сочини тарамайдиганлари хам учраб туради. Демак қизларинг умумий сони сочини тарамайдиган ўғил болалар ва сочини тарамайдиган қизлар сонининг йиғиндисига тенг. Яъни синфда кизлар ва сочини тарамайдиган ўқувчилар сони хар доим тенг бўлади.
Лекин бир нарсани унутмаслик керак: агар кизлар ичида кал (сочсиз) қизлар бўлса, уларни сочини тарамайдиган қизлар қаторига қўшиш ноинсофлик бўларди. Бу холатда албатта қизлар сони кўп бўлади.