|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Школы Школьные темы |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#61 | |
![]() |
Цитата:
Оффтоп: Саломат бўлсинлар, Маэстро. ![]() Сизга саволЖ Ўқитувчилар ҳақида нималарни тушундингиз-у, қайси фикрларингизга нисбатан қарашларингиз ўзгарди? |
|
|
|
Ответить |
|
|
#62 | ||
|
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617
543/277
– 8
129/41
![]() |
Цитата:
|
||
|
|
Ответить |
|
|
#64 |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Аслини олганда, одам ўзининг фикрига ссылка бериши унчалик ҳам тўғри ҳисобланмайди. Лекин
Бўлмаса тайинли ечимни ўзингиз муҳокамага ташланг. Фақат, "иш хажмини камайтириб, ойликни кўпайтириш" керак деган умумий таклиф бўлмаса бўлди ;-) Тўғри, мен айтган ечим идеалмасдир. Балки, "хозирги шароитда энг оптимал" десак маъқулроқ бўлар. Жуда ҳам умумийлаштириб айтганда, "дурдона" таклифим концепция қисқача қуйидагидан иборат: 1. Пуллик мактаб жорий қилинди дейлик.. Табиийки, оддий мактабнинг маълум қисми ўқувчилари (имкони борлари) ўша мактабга ўтишади. Пуллик мактаб кўп жиҳатлардан оддийсидан устун бўлганлиги учун (юқоридаги ссылкага қаралсин), ота-оналар кўпчилиги фарзандларини шундай мактабга беришга ҳаракат қилишади (ота икки марта чойхонага бормаса, она иккита тўйга "простойроқ" тоғара қилиб чиқса, ўша боланинг бир ойлик "ўқиш ҳаққи" йиғилади;-)). Қолганлар оддий мактабда ўқийверадилар. Қобилияти бўлса - албатта келажаги порлоқ (қандай мактабда таълим олишидан қатъий назар). 2.Оддий мактаб анча "енгиллашади": педагоглар учун ўқувчилар сони ва улар билан боғлиқ иш хажми камаяди, бюджет учун эса шу мактабга кетаётган ҳаражатлар камаяди. Иқтисод қилинган маблағнинг 25% шу мактаб ўқитувчиларига қўшимча маошга, 25% эса мактабнинг майда -чуйдаларига ишлатса бўлади. Қарабсизки, пул йиғишга эҳтиёж қолмайди, таълим жараёни оптималлашади, ўқувчиларга кўпроқ эътибор берилади, ўқитувчилар кўпроқ маош олишади. Орифлеймга, ўз дарсидан "репититорлик" қилишга хожат қолмайди. Хамма хурсанд! ;-) 2. Пуллик мактабда боласини ўқитиш учун ақчаси кетиб турган ота-она эса унинг таълим олишини назоратга олади, талабни кучайтиради. Ўқитувчилар ҳам ҳамма шароит муҳаё бўлган бундай мактабда (юқоридаги ссылкага қаралсин) ишлашдан руҳланиб, завқ-шавқ билан ўз ишларига янада ижодий ёндошадилар, бундан-да фидоийлик кўрсатадилар. Ўқувчилар ҳам иккитомонлама назоратдан "қочолмай", "и-е, ҳали мактабда ўқиш ҳам керак экан" деган фикр билан ўзларини билимлар қучоғига отадилар (ёки итариб юборишади). Бюджетдан эса бундай мактабга бир тийин ҳам керак эмас. Аксинча, солиқдан тушум бўлади. Шу тушумнинг маълум қисмини оддий мактабни таъминлашга сарфласа ҳам бўлади. Ҳамма хурсанд! ;-) 3. Оддий мактабда "крутойлар"сиз қолган болалар аввал мактабда яққол кузатилган "табақаланиш"дан қутулганларига шукр қиладилар. Авваллари катта танаффус пайти кола билан хотдог ейяётган 5-6 синфдошларидан коржикини яшириб ҳов анави дарахт панасига кетадиган болаларнинг ҳам елкасига офтоб тегиб, психологик босимдан қутулишади. Энди қизларнинг ҳам партада ўтирганда "анави қизлардан " изза бўлгандек "мундайроқ" оёқ кийимини папкаси билан тўсишга хожат қолмайди, янги тушган янгасининг қимматбахо заколкасини ҳам тақиб келиш ҳам шартмас. Катта ўғлини "бўлак" қилиш ташвишини қилаётган муаллима ҳам "анави қизлар" олдида 5 йилдан бери кийишга мажбур бўлган кофтасида хижолат тортгандек бўлиши ҳам шартмас. Хамма хурсанд! ;-) 4. Пуллик мактабга турли мактаблардан келиб қолганлар эса "ие, хамма бирдек экан-ку, кимнинг олдида кериламиз энди" деб бошида бироз саросима бўлишади. "Хар куни янги кийиш керак" деб, ота-онасини қистовга олишади. Ота оналар бошида ўқишдан кўра боласининг "мавқеини ушлаш"га роса ҳаракат қилишади. Кейин бундан чарчаб, мактаб маъмуриятидан барча учун мажбурий равишда бир ҳил форма жорий қилинишини, мактаб ошҳонасида ҳамма учун бир хил комплекс тушлик ташкил қилинишини талаб қилишади. Қарабсизки, аввалги шароитда тарбияси "қийшиқ" кетиши мумкин болалар энди "ғалати" мухитга тушиб қолиб, "хеч бўлмаса" ўқишда тузукроқ бўлишга ҳаракат қилишади. Муаллимнинг "бу мактабдан фишт қилиб юбораман" деган таҳдиди худди "отиласан!" дегандек таъсир қилади. Муаллимга нисбатан бетгачопарлик қилмайди. Хамма хурсанд! ;-) Йўғ-е? ;-) Последний раз редактировалось Maestro; 28.01.2011 в 20:32. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
"–" от:
|
|
|
#65 | ||
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
![]() Кейин ўша пуллик мактабларда дарс берадиган ўқитувчиларга биттадан Каптива олиб бериш керак. Бўлмаса ўқувчилар менсишмайди. Муаллималар ҳар куни ҳар хил кийимда келиши керак. Бўлмаса менсишмайди. Бир хил форма жорий қилиш амалга ошмайдиган нарса. Сабаби ментиалитет. Болам ҳаммадан бошқача, бошқача кийим кийиши керак дейдиганлар ва амалга ошира оладиганлар керагича топилади. Тошкентдаги ихтисослаштирилган N-мактабга яқин жойда тураман. Мактаб кварталнинг ичида жойлашган бўлиб, тупикнинг охирида. Мактабнинг ёнида касалхона ҳам бор. Ҳар куни эрталаб у тупикдан пиёда чиқиш ҳам бир муаммо. Русумини мен билмайдиган аллақандай машиналарда келиб болаларини мактабга ташлаб кеташади. аслида тупикнинг бошида қолдириб кетишса ҳам бирпасда етиб келса бўлади. 500 метр ҳам чиқмайди. Машина кўплигидан шунақа пробка бўлади-ки... Ўша пайтда касалхонага оғир аҳволдаги касални олиб келиб қолишса нима бўлади билмадим. Пробка тарқалгунча жони узилса керак. Ҳайдовчиларнинг аксарият қисми аёллар. Мактаб дарвозасига 10 қадам қолган бўлса ҳам ҳеч бири шу ерда тушиб пиёда кириб кетаверсин демайди (иложи бўлса синфига ҳам олиб кириб қўйишса керак). Албатта дарвозанинг олдига обориб тушириши шарт. Кейин у ердан Prado ни буриб олиб чиқиб кетиш осон бўлса экан... Бир куни аввал ўша мактабда ишлаган биттаси билан гаплашиб қолдим. Ўз хоҳиши билан ишдан кетибди. Сабабини сўрасам: "Болалар менсишмайди, дарсда оёғини партага чиқариб ўтиришади" дейди. Ота-онасига шундай қилганини айтса буни нимаси ёмон деб ҳайрон бўлишган. Биттасига қаттиқроқ гапириб қўйган экан онаси келиб "Ўзинг кимсан-у мени боламни нега урушасан. Ўқимаса ҳам дадасининг фирмаси унга қолади" деб жанжал қилиб келибди. Бу текин мактабда бўлган воқеа. Энди пуллик мактаблар очилса нима бўлишини кўраверинг. Цитата:
Умуман олганда таклифингизга қўшиламан.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 29.01.2011 в 14:32. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#66 |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
И-е, Сизни ҳам бизнинг бўлимга ўтказишдими? Конечно "майли", соавторликка оламан ;-)
Вот именно! Мен Сизга бундан-да бешбаттар воқеаларни айтиб беришим мумкин. Так... шундай қолаверсинми ё бирор таклифингиз борми? "Если отнять у человека способность мечтать, то отпадет одна из самых мощных побудительных причин, рождающих культуру, искусство, науку и желание борьбы во имя прекрасного будущего". (с) Паустовский Айб менда эмас ;-) Последний раз редактировалось Maestro; 29.01.2011 в 15:17. |
|
|
Ответить |
|
|
#68 | ||
|
Qorako'l tumanidagi 38-son maktab
Informatika o'qituvchisi
Сообщений: 20
+ 0
5/2
– 0
0/0
![]() |
Mana maktabda 11 yil o'qidim 3yildan beri ishlayapman munaqa oldi sotdi nasalarni ko'rganim yo'q
lekin Toshkent Maktablarida o'qituvchilar Ipadromda Narsa sotishlarini ko'rdim. Ular maktabdagi ish staji yurib turadi, ularni o'rniga studentlar ishlashardi. |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|