|
Савол қўйилгандан бери уч кун ўтди.Савол муаллифининг вақти бўлмади шекилли,тўғри жавобни ёзишга.Кейин ёзса ҳам билиб олаверамиз.Вақтдан унумли фойдаланиш учун,бир савол устида бош қотириб кўришни таклиф қиламан.
Бир вақтлар,В.И Ленин сургунда,қувғунда юрганида,ўз кўрсатмаларини,оқ қоғозга,сут билан ёзаркан.Сут қуриб қолгандан кейин,қоғоз оппоқлигича,ҳудди ҳеч нарса ёзилмагандай туравераркан.Ҳатни олган одам,қоғозни сувга ботирса,ҳамма ёзувлар кўринаркан.Бизнинг ёшларимиз ҳам ўзига ҳос,шундай бир маҳфий ёзиш усулини ўйлаб топишибди.Бир ёш укамиз,ўз севган қизига ишқий нома ёзган экан.Қизнинг жавоби кутилмаган бўлибди.Яъни қиз жавобда шундай дебди:-Агар жавобни билмоқчи бўлсангиз,шуни эплаб ўқиб олинг деб,
513252 722151 6241345241 62322321512152 шу рақамларни жунатибди.Менда бир нарса чиққандай бўлган эди.Болага айтсам,анчадан кейин,ҳурсанд бўлиб,менга,ака раҳмат тўғри экан деган жавобни ёзибди.У йигитнинг руҳсати билан мавзуга қўйдим.марҳамат,бир ўйлаб кўрингларчи?
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 19.05.2012 в 23:23.
|