Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.04.2012 11:41   #10  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Ой билан суҳбат.


– Ҳой, сойларнинг шарқирашидек беғубор кулгу, тоғлар оҳуси каби шўх, мовий осмон каби мусаффо кўнгил соҳибаси, тун ярмидан ўтди, нега бедорсан?
– Янги кун кирди-ю, мени туйғуга таслим қилди. Кўзларимдан уйқуни ўғирлаб, қаршисига унинг кўзлари ҳаёлини келтириб қўйди...
– Ким ул бахтиёр инсон? Коинот қадар юксак толеъдан бохабарми ёки ғафлат уйқусини тарк этмоққа ожизми?
– Бахт ўғриси ҳеч замон бахтга лойиқ кўрилганми? Адолат қилмасанг, айтма...
– Балки, орзулар оғушида унинг тасаввури мужассамдир?
– Куйиб битган орзуларни аланга олдирмоққа ишқ оловидан кули қолган чўғнинг ҳадди сиғсинми? Ундан кўра, тоғнинг харсанглари майда-майда бўлиб кетсин...
– Умид сўнгги манзилгача ҳали олис, дер ахир...
– Умидлар сўнгги манзилдан минглаб чақирим олисга ҳам ўтиб бўлди. Ижозатсиз. Гуноҳкор...
– Кун келар, мен сенга аксини исбот қилай, ҳаёт қувончини кўзларингга таништирай...
– Қувончларим унинг кулгичларида кетди... Дардимни олган нигоҳлари дардига қўшиб, хаста юрагимни-да ўзи билан олиб кетди... Менга дийдоридан икки дунё ҳасрати мерос қолди холос... Юраксиз, дардсиз... Ҳаётсиз ҳаёт кечиришга маҳкумаман...
– Бераҳм ишқ экан кўзларида... Жаллод экан кулгичлари... Кўкка қасамки, кун келиб, шу бераҳм ишққа Сени сазовор билгани учун, табассумида қувончингни ўғирлагани учун афсусларга ўзини лойиқ кўради!
– Унинг афсуслари синган кўнглим парчаларини бутлай олмас ва узри бағримдаги жароҳатга шифо бўлиш учун кифоя қилмас... Менга усиз кечган ҳаётнинг узридан кўра, унинг қўлида жон бермоқ истаги кўпроқ саодат беради... Гарчи у, азобларга кўмилган юрагимни қўя турай, бир томчи кўз ёшимга арзимаса-да...
– Бу севгини замин-у замон унут билди, нечун сен бағрингдан юлиб ташлай олмайсан? Сени тупроққа тенг билган басир туйғуни кўкларга кўтарасан...
– Ажабо, Инсон қалби қандай тилсимки, қалбидаги Ишқни улуғлаб, кўкнинг пештоқига еткизади. Ва оқибат, унга ўзининг қўли етмай, умрини қаро тун зулматини юрагига жо қилиб ўтказади...
– Балки шу учун севги буюкдир?
– Эҳтимол... Шу туйғуни буюк қилган Замин-у фалак эгаси бу буюкликка даъво қилганларни тупроққа тенг қилишида не синоат яширин?
– Дунё сирларини ечиш ҳатто Мен – юксакдаги Ойга насиб бўлмаган, Замин зарраси бўлган инсонларки, беҳуда уринадилар. Ўзларича нималарнидир яратадилар-у, ўз кўнгилларини тушунмай, осий ўтиб кетадилар. Таассуф... Тонг ёришай деб қолди...
– Майли, тун ҳам қисматдек қаро пардасида кўк юзини тўсганига кўп бўлди... Эртанги Соғинч залворини енгишда куч ва ирода тўплаш учун ором олмоқ лозим...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх