Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat
тарбиячиси ўз шевасида гапираётганини кўриб, синглим, адабий нормада гапиринглар, булар ҳали ёш, сиз қандай гапирсангиз улар ҳам шунга ўрганиб кетади, сиз ўз шевангизда уйингизда гапиришингиз мумкин, сизнинг сўзингиз сизнинг иш қуролингиз,
|
Домла жуда тўғри гапни айтибсиз.Ҳар бир инсон,ўзини ҳақиқий миллат вакилиман деб ҳисобласа,ўзининг она тилида тўғри сўзлаша билиши керак.Шевасидан ташқари.Андижонда ўша боғча болалари ҳам
ашинча деган сўзни ишлатадиган бўлиб кетган.Аввал йўқ эди бу сўз.Қаердан кириб қолганига ҳайронман.Ҳатто янги кириб келганда бу сўз шунақа тез тарқалдики,ҳатто ёшлар қолиб,катта ёшдагилар ҳам
"ашинчамания" касалига гирифтор бўлишди.Ҳатто бир ўқитувчи дўстимизнинг ҳам шу сўзни ишлатганига нима дейсиз?Кўп давлатларда,жаргон сўзларнинг қўлланилиши қаттиқ назорат остига олинган.Бу жуда тўғри.Биз ҳам ўз сўзлашаётган тилимизга эътибор берсак,фойдадан ҳоли бўлмасмиди деб ўйлайман.
ТИЛГА ЭЪТИБОР,ЭЛГА ЭЪТИБОР.