Цитата:
Сообщение от Maestro
Биздек тажанг "саёз "мақолалар" ҳиққилдоққа келди" деймиз ;-)
|
Энди... иллат ҳақида баҳс қилинаётган мавзуда аниқ фикр ва таклифлар билан иштирок этиш ўрнига ҳамма нарсани саёз дейиш осон бўлса керакда...
Цитата:
|
"Автобус хайдовчиси рулда сегарет чекса-я?" "Стадионда мухлислар сукиниб, писта чакишса-я?" "Муюлишда бир кампир патентсиз писта ва сигарет сотса-я?" "Фартуксиз ва медкнижкасиз сотувчилар азонлаб махаллаларда сут таркатса-я?" "Трамвайда кондуктор формасиз булса-я?" "Таксичилар радиони бакиртириб куйса-я?" "Туйларда пул сочишса-я?" "Битирув окшомига укувчилар лимузинда келса-я?" "Келин-куев ярим кечаси шахар айланса-я?" ва хоказо ва хоказо "я" -"я" лар...;-) PS: Сайтингизнинг узи зур! Тагинам узингиз биласиз... "Сарик"лашиб кетмасин дейман-да... ;-)
|
Одоб инсоннинг зийнати... Одобсизлик билан курашиш кенг қамровли бўлиши керак... улар ичида обобсизликни танқид қиладиган турли хил мақола ва бошқа асарлар ҳам бўлиши мумкин... (гарчи баъзиларга бу хуш келмай буларни саёз санаса ҳам, уларнинг гаплари эътиборга олинмайди... )
Шундай экан билишимиз лозимки, одоб иккига: назарий ва амалий жиҳатга бўлинади. Одоб олдин назарий жиҳатдан ўрганилади, яъни ушбу форум мисолида айтадиган бўлсак, аввал одобсизликни танқид қилувчи мавзу очилади, иллат танқид, таҳлил этилади ва ҳк... ва кейин эса тўғри ечим топилиб унга амал қилиниш тавсия қилинади...
Беодоблик барча нарсани бузади. У амални ҳам, қалбни ҳам, тилни ҳам, бошқа барча уринишларни ҳам бузади. Одобсиз одам бирор нарсага эришиши, жамиятда яхши ўрин топиши мумкин эмас. Одобсиз киши ҳатто бошқалар билан алоқаси, муносабатларини ҳам яхшилай олмайди. Одобсизлик жамиятда турли хил кулфатларни келтириб чиқариши турган гап бўлса, нега бу мавзулар саёз бўлар экан... мен айтаман : ) мавзулар саёз эмас балки ўта актуал ва ўта долзарбдир...
P.S
Исломий одоблар (Бухорий, Термизий, Навоийлар одоби) ҳаётнинг барча жабҳалари ила чамбарчас боғлиқдир. Инсон ҳаётининг бирор жабҳаси тўла-тўкис исломий одобдан холи эмас.