|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#23 |
В А Т А Н қасида Ватан, Байроғинг бир бора ўполганим йўқ, Мадҳингни ёд билмам, уқолганим йўқ, Кўнглимни, меҳримни тўколганим йўқ, Ва лекин ва лекин ва лекин, аммо, Жонимсан, жонимда бир оҳсан, Ватан! Бирор бор урушда қатнашолмадим, Ҳали бир душманинг қақшатолмадим, Жаҳонда ҳеч юртга ўхшатолмадим, Кўзларим нурисан, қароғсан, Ватан! Баъзида хокисор, хору хазонмен, Баъзан шоду камрон, баъзан гирёнмен, Дунё бир ён эрур, мен ҳам бир ёнмен, Нима топган бўлсам огоҳсан, Ватан! Омадим ўзингсан, ўзингсан паноҳ, Не ажаб, бошимда тожу гоҳ кулоҳ, Лабда гоҳ табассум, гоҳ бўғизда оҳ, Томирим титратган титроқсан, Ватан! Эҳтимол, қўл юпқа, уст-бош юпунроқ, Биримиз осмонмиз, биримиз туфроқ, Биримиз муттаҳам, кўрнамак, олчоқ, Барчанинг бошида паноҳсан, Ватан! Келдик, бир ниҳолинг жуфт айладикми? Ё ханжар ё қалам, тиғ қайрадикми? Рост узра ёлғонни ямламадикми? Сен бунга кафилсан, сўроқсан, Ватан! Ер юзи турфа хил сеҳрга тўла, Иста етти осмон-фалакни бўйла, Ҳоҳ «Дугоҳ», ҳоҳ «Сегоҳ»,»Чоргоҳ»ни куйла, Сен- ҳофиз, сен- мутриб, машшоқсан, Ватан! Гарчи шеърлар битдик, гоҳ баланд, гоҳ паст, Гоҳ куйладик маҳзун, гоҳида сармаст, Ижобат бўлгайми, илтижо - нафас, Шеърсан, таронасан, туроқсан, Ватан! Отамнинг бошида қайроғочларим, Қўқонда-Жомъеда синч, оғочларим, Шоирим, валийим, ялавочларим, Туфроғим ичинда туфроқсан, Ватан! Карбало хокининг тўзонинда сен, Муслиму муҳсиннинг фиғонинда сен, Шохларинг, пирларинг жон жонинда сен, Фурқатим, ғурбатим, фироқсан, Ватан! Онамга айланган тутларинг ҳаққи, Камларинг, кўстларинг, бутларинг ҳаққи, Туморинг, дуторинг, удларинг хаққи, Балою қазодан йироқсан, Ватан! Адл тулпорига жиловдор бўлдинг, Дашту саҳро бўлдинг, кору зор бўлдинг, Гоҳи ғолиб бўлдинг, гоҳи хор бўлдинг, Гўштларин зоғ еган Широқсан, Ватан! Милтираб-милтираб бир кун сўнармиз, Яхшию ёмонга балки кўнармиз, Марқад, мозорларинг ичра дўнармиз, Байтул ҳазанларда чироқсан, Ватан! Меҳримнинг тахтида мизғиган болам, Кўнгил бешик ичра, бешикда жон ҳам, Сени болам дея бағримга олсам, Бағримда абадий уйғоқсан, Ватан! Тавоним тагида сойларинг бийрон, Ҳар нигоҳ, ҳар қадам боғларинг ларзон, Тоғларинг, даштларинг чамандир ҳар ён, Жаннатим, Кавсарий булоқсан, Ватан! Нодира, Увайсий ҳасратлар дилда, Ҳувайдо, ҳазиний ҳазратлар дилда, Қуръону ҳадису ҳайратлар дилда, Томирда-қонимда тўлғоқсан, Ватан! Чумоли жонида бир нуқра ундир, Бу замин, бу замон гарчи кукундир, Фақат сен борсанки, тўкис бутундир, Замину замондан огоҳсан, Ватан! Этни ажратолмас ҳеч ким тирноқдан, Мангу озоддирмиз қуллик-қийноқдан, Юзимизни чайдик Кавсар булоқдан, Этсан, сўнгакдирсан, тирноқсан, Ватан! Турон туфроғида ёвқур ва ёвар, Бугун бор, эрта ҳам борсан муқаррар, Мен сени дегайман маҳшарга қадар, Гарчи ғариб, гарчи бебоксан, Ватан! Макка манзилларинг кўзлаган жонмен, Чўли Ироқ ичра «Чўли Ироқ»мен, Оламон ичрамен, яккамен, тоқмен, Кўнгилнинг Каъбаси- даргоҳсан, Ватан! Тўғриси сен ҳақда шеър битмоқ азоб Қирқ беш йил инграндим жимжит, беитоб, Пойингга йиқилдим чечакдай шу тоб Сочларим гуллатган бироқсан, Ватан! Фарида Афруз
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|
|