Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 10.02.2012 13:47   #231  
Аватар для Muhammad Dovud
Оффлайн
Сообщений: 96
+ 7  80/47
– 0  5/3

Uzbekistan

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Эътибор берган бўлсангиз, ўтирган ёшлар - созандалар, маросим кузатувчилари эмас.
Тўғри, форумдан туриб олиб ёшларни муҳокама қилиш оппа-осон иш, бироқ бирортамиз ҳазратга бағишланган бирорта маросимни ташкиллаштирдикми ёки унда иштирок этдикми. Маънавий тарбия илдизларини атроф-муҳитдан эмас, ўзимиздан қидиришимиз даркор эмасми?

Оффтоп:
Мавзунинг муҳокамасини бошқа тарафга буриб юбормоқдамиз. Аслида ҳазрат Навоийнинг ижодлари хусусида фикрлашимиз керак эди.
Эътибор берган бўлсангиз, мен ёшларни мухокама қилмаяпман. Алломаларингизни мухокама қиляпман. Табдирда иштирок этган замонамиз алломалари шу мажлисда бир мўйсафидга ўша ёшларнинг кўз ўнгида эхтиром кўрсатганларида эди, мана шу ростманасига навоиёна тарбия намунаси бўлмасмиди? Ибрат бир соатлик маърузадан ёки бир арава китобдан самаралироқ тарбия усули эканлигига хатто сизнинг ҳам ақлингиз етса керак.
Бу мавзудан четлашиш эмас, адабиёт сўзининг маъносини хам биларсиз.

Тадбир уюштирсангизув бу тадбир Хазрат рухониятидан йироқ бўлса, бу тадбир воситасида заррача бўлса ҳам навоийлашмасангиз, унда бу тадбирингиз хўжа кўрсин деб аталади.

Оффтоп:
Мени тахрир қилишни бас қилсангиз бўларди...
__________________
Глупый модератор наказывает для самоутверждения. Умный - для порядка. Мудрый - не наказывает вообще!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 10.02.2012 14:50   #232  
Real ID Group
Аватар для Алишер Абдуллаев
Оффлайн
Сообщений: 670
+ 193  181/105
– 12  13/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Эътибор берган бўлсангиз, ўтирган ёшлар - созандалар, маросим кузатувчилари эмас.
Согласен. Признаю, этого не заметил. Я был так сильно возмущен, что не заметил инструментов у ребят. При детальном рассмотрении они "оказались" музыкантами.
Вывод: ситуация спорная, т.к. на самой первой фотке, есть одно свободное место. Наверное дедушка сам не хотел туда садиться.
Не смею больше спорить....
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой
Ответить 
Старый 10.02.2012 15:33   #233  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Muhammad Dovud Посмотреть сообщение
Эътибор берган бўлсангиз, мен ёшларни мухокама қилмаяпман. Алломаларингизни мухокама қиляпман. Табдирда иштирок этган замонамиз алломалари шу мажлисда бир мўйсафидга ўша ёшларнинг кўз ўнгида эхтиром кўрсатганларида эди, мана шу ростманасига навоиёна тарбия намунаси бўлмасмиди? Ибрат бир соатлик маърузадан ёки бир арава китобдан самаралироқ тарбия усули эканлигига хатто сизнинг ҳам ақлингиз етса керак.
Бу мавзудан четлашиш эмас, адабиёт сўзининг маъносини хам биларсиз.

Тадбир уюштирсангизув бу тадбир Хазрат рухониятидан йироқ бўлса, бу тадбир воситасида заррача бўлса ҳам навоийлашмасангиз, унда бу тадбирингиз хўжа кўрсин деб аталади.

Оффтоп:
Мени тахрир қилишни бас қилсангиз бўларди...
[MOD]Offtopli yozilgan xabar albatta tahrir qilinadi. (
[/MOD]
Оффтоп:
Bir arava kitob ko'targan eshshak Makkaga borsa ham eshshakligicha qoladi, degan hikmat Sa'diy Sheroziyga tegishli edimi?


Biz avval Aziz Qayumovdek Navoiy ijodini o'rganaylik, (allomai zamondek dolg'ali zamonlarda Navoiyni himoya qilishni sal bo'lsa-da o'rganaylik) keyin u zotni qilgan ishlarini muhokama qilishga o'zimizda ma'naviy huquq bor deb his qilaylik. namunali tarzdagi navoiyxonlik o'tkazing-de, barcha forumdoshlarni, ilm ahli, ma'naviyat ahli, xalqni chaqiring, biz qoyil qolaylik.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 13.02.2012 в 14:53.
Ответить 
"+" от:
Старый 10.02.2012 17:33   #234  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Бундан йигирма йиллар аввал китобхонлар билан бўлган бир учрашувда менга ғалати бир савол беришган эди. Ўша вақтда залдан ёзма равишда узатилган бу саволга унча эътибор бермаган эди, тўғрироғи савол берувчидан ҳафсалам пир бўлиб, ичимда "шеърхонларимизнинг савияси шу-да", деб қўйган эдим. Савол бундай эди: "Ҳурматли шоир, Сиз Гётенинг "Фауст"ини, Сергей Есенин асарларини, яна кўп шоирларнинг китобларини ўзбек тилига таржима қилгансиз, энди қачон бизга Алишер Навоий шеърларини таржима қилиб берасиз?"
Қизиқ, ўзбекчадан ўзбекчага таржима қилишнинг нима ҳожати бор экан?- деб ўйладиму саволга жавоб бериб ўтирмадим. Кейинроқ ўйласам, бу мурожаатда жон бор экан.
Алишер Навоий яшаган давр билан бизнинг замон ўртасида ярим минг йиллик вақт масофасигина эмас, жуда кўп ижтимоий онг масофаси, адабий тил, дунёқараш, ҳаёт тарзи масофалари бор. Мутахассис бўлмаган ўқувчига Навоийнинг асарларини тушуниб етиш ҳозирда муаммо бўлиб қолган. Демакки, Навоий асарларини шарҳ қилиш, тафсирлаш, яъни ўша савол берган китобхоннинг сўзи билан айтганда таржима қилиш зарурати бор эди.
Ўша савол туртки бўлиб, мен бир неча йил давомида телевидение орқали "Ғазал оқшоми" давра суҳбатларида иштирок этдим. Бу суҳбатларда Ҳамид Сулаймон, Азиз Қаюмов, Абдуқодир Ҳайитметов, Натан Маллаев, Алибек Рустамий сингари етук адабиётшнослар қатнашиб Алишер Навоий ва бошқа мумтоз шоирларимиз ижодининг шарҳу таҳлили билан бу савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Олимларимизнинг ташаббуслари билан "Хамса" достонларининг насрий таржималари чоп этилди. Навоий асарларига луғатлар тузилди. Бу ишлар ҳаммаси-йиллик Навоийшунослик анжуманлари, илмий тадқиқотлар билан қўшилган ҳолда-бу тенгсиз ижод хазинасини бизга яқин қилувчи омиллардир. Лекин барибир ҳали Навоий меросини биз кўнгилдагидек билмаймиз.
Ответить 
Старый 10.02.2012 17:46   #235  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Баъзи ёшлар айтиши мумкин: Ахир илмимиз, маданиятимиз, шеъриятимиз Навоий яшаган даврдан беқиёс даражада илгарилаб кетган-ку. Ҳозир инсоният олдида бутунлай бошқа оламшумул мураккаб масалалар турибди. Дунё адабиёти ана ўша масалаларнинг бадиий ифодаси билан машғул. Шундай даврда Навоийнинг ошиқона байтлари, панду насиҳатлари бизга керакми?
Мен бу фикрга шундай эътироз билдирган бўлар эдим. Дарҳақиқат, илмимиз, техникамизни беш юз йил аввалги ҳолат билан қиёслаб бўлмайди. Лекин маданиятимиз, шеъриятимиз, санъатимиз ҳам ўша даврга нисбатан шу қадар ривожланди, олдинга кетди десак тўғри бўлармикин? Балки биз адабиёт ва санъатда ҳаётий ҳақиқатга яқинлашгандирмиз, кўпроқ "гапнинг пўст калласи"ни айтадиган бўлгандирмиз (афанди, "қофияси билан ишим йўқ, тўғри гапни айтаман",-дегандек). Лекин бадиий маҳорат борасида, умуминсоний ғоялар тараннумида, шоир руҳий оламининг миқёсида, шеърий сўзнинг мўъжизавий таъсир қудратида ва яна кўп хислат ва фазилатларда шеъриятимиз ҳали Навоий сари юксалишини орзу қилмоғимиз мумкин.
Алишер Навоий ижодий меросини баланд тоғ деб тасаввур қиладиган бўлсак, бу тоғ бизнинг ортимизда эмас, ҳамиша қаршимизда, биз интиладиган, чўққиларига ҳавас билан қарайдиган, у сари юксалишни орзу қиладиган тоғ.
Ответить 
Старый 10.02.2012 18:46   #236  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Ҳар бир нарсага ёшликдан кўникма ҳосил қилиш керак бўлганидек, Навоийни ўрганишга ҳам қанча эрта бел боғланса, шунча маъқул. Ёшликдаги соатларнинг ишини кексаликнинг йиллари ҳам бажара олмайди. Улуғ шоиримизнинг ижод сирларини ёшликда ўрганмаган, ёши бир ерга борганда ўкиниб, кеч бўлса-да ўқишга киришган, лекин улуғ ёш ўз ишини қилиб, бу уммоний теранлик, бу илоҳий сеҳрни англаш ва ҳис этишдан ожиз бўлиб қолган жуда кўп яхши инсонларни биламан. Афсуски, бундай яхши одамлар орасида номдор яхши шоирлар ҳам бор.
Алишер Навоийни англаш ва ҳис қилиш ўзбек халқининг тарихини, маданиятини, қалби эҳтиёжларини, ўзлигини англаш ва ҳис этиш демакдир. Шундай экан Навоийни, умуман мумтоз адабиётни билиш ҳар бир ўзбек фарзанди учун ҳам қарз, ҳам фарз.
Улуғ бобомиз Алишер Навоий келажак авлоднинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлишини орзу қилиб, ўз қаҳрамони Фарҳоднинг ўн ёшда эгаллаган илму фазлини шундай таърифлаган:

Фалак мушкиллари ҳал фикратидин,
Фалакка мушкил онинг диққатидин.

яъни: Ёш Фарҳоднинг фикри фалак илми(астрономия) мушкилларини ҳал қилди. Унинг диққат билан тикилган кўзларидан фалак ўз сирларини яширолмай мушкил аҳволга тушди.

Қуёш янглиғ ёруғ фикри мунири,
Вале андин ёруғ мофиззамири.

Ёш Фарҳоднинг равшан фикри қуёш каби ёруғ, лекин кўнглидаги равшанлик ундан ҳам ортиқ.

Қаю илмиски йўқ андин ниҳонроқ
Анинг қошида йўқ андин аёнроқ.

Дунёда сирларнинг сирлиси ҳисобланган илмлар унинг зеҳни олдида аёнларнинг аёни бўлди.
Азиз ёшлар! Ҳеч қачон унутмангки, Сизлар Навоийдек улуҳ, табаррук зотнинг авлодларисиз. Унинг эзгу орзулари сизларнинг фикру донишингиз, жасоратингиз, интилишиларингиз билан амалга ошса, ҳеч ажаб эмас. Алишер Навоий сабоқлари ҳамиша қалбингиз тубида бўлсин.
Ответить 
Старый 10.02.2012 20:36   #237  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Muhammad Dovud Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Эътибор берган бўлсангиз, ўтирган ёшлар - созандалар, маросим кузатувчилари эмас.
Тўғри, форумдан туриб олиб ёшларни муҳокама қилиш оппа-осон иш, бироқ бирортамиз ҳазратга бағишланган бирорта маросимни ташкиллаштирдикми ёки унда иштирок этдикми. Маънавий тарбия илдизларини атроф-муҳитдан эмас, ўзимиздан қидиришимиз даркор эмасми?

Оффтоп:
Мавзунинг муҳокамасини бошқа тарафга буриб юбормоқдамиз. Аслида ҳазрат Навоийнинг ижодлари хусусида фикрлашимиз керак эди.
Иккита буюк ва беназир мутафаккирларимиз Ҳазрат Алишер Навоий ҳамда Бобур Мирзонинг юбилей саналарига бағишлаб юртимизнинг барча тегишли муассасаларида тадбирлар, анъана ва Конферинциялар байрамона тарзда ташкил этилмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам авлиё сифат, шоирларнинг султони Ҳазрат Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг шахсияти, ижоди, ҳаёт йўллари ҳар қандай саховатпеша, илм аҳли ибрат оладиган йўл.

Бир шоиримиз таъбирлари билан айтганда:

«Алишер Навоий чексиз бир дарёдирким, ундан кимдир бир пиёла, бир коса, кимлардир эса бир кўза сув ичиб, чанқоғини қондиради. Лекин бу хазина ҳеч қачон тугаб қолмайди».

Шундай беназир шоирларимиз бизнинг аждодларимиз эканлиги учун Яратганга ҳар қанча шукрона айтсак, уларни ҳар қанча хотирласак, ўргансак, ибрат олсак, ўқисак кам.

Бу икки буюк шахсларнинг ижодларини, қолдирган беқиёс меросларини фақатгина юбилей саналарида8гина ёки навоийхонлик ва бобурхонлик тадбирларидагина эмас, ҳар доим, ҳар куни, ҳар соатда ўргансак, бахра олсак биз ўзлигимизни, Ўзимизни таниб бораверамиз.

Буюк мутафаккирларимизнинг туғилган саналарига бағишланган тадбирлар мана бу ерда ҳамда Навоий боғида ўтказилган анъанавий тадбирларимиздан бири мана бу ерда

ҳамда яна бу ерда батафсил кўриш мумкин.

Юртимизнинг таниқли олим ва шоирлари, ёзувчилари, таниқли шахсларимиз томонидан Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижодига бағишлаб ёзилган барча мақолаларни мана бу ердаги блокларда кўриш мумкин.

Яна тадбир ҳақида
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 10.02.2012 в 20:46.
Ответить 
Старый 29.01.2013 22:47   #238  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 31.01.2013 19:44   #239  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Навоий қандай касалликдан вафот этган

...Хуллас, саволлар бисёр. Тарихга фақат бугунги кунда туғилган саволлар билан ёндашиб бўлмайди, албатта. Аммо, XVI асрдаёқ, Хондамирда шунга ўхшаш саволлар туғилган ва «Ҳабиб ус-сияр»да акс этган экан, бу «табобатдан лоф уриб юрувчи» Абдулхай Зиёратгоҳий катта хатога йўл қўйганини кўрсатади. Мудҳиш хато, қолаверса, тақдири азал сабабли, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Навоий ҳазратлари 1501 йил 3 январь куни вафот этди...

тўлиқ: http://www.e-tarix.uz/maqolalar/622-maqola.html
Ответить 
Старый 31.01.2013 19:51   #240  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Алишер Навоий ижоди қуръоний мавзуларни ёритиши жиҳатидан ўзбек мумтоз адабиётида алоҳида ажралиб туради.
Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлига Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) саҳобаларидан Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) номини берди. Алишер исмининг иккинчи қисми ҳам Ҳазрати Ачига дахлдордир. Жаноби Пайғамбаримиз Ҳазрати Алининг мушриютар билан бўлган жангдаги жонбозлигини кўриб: «Али — Аллоҳнинг шери», дер эканлар. Шоириинг тўлиқ исми Мир Низомидцин Алишер Навоий деб юритилади. «Мир» сўзи амир сўзининг қисқарган шакли бўлиб, шоҳ саройидаги амал-мансабни ифода қилади. “Низомиддин” эса диннинг йўл-йўриқларини белгиловчи маъносини беради.
“Навоий” шоирнинг тахаллуси бўлиб, наво сўзи «куй», «бахт», «сайраш», «баҳра» маъноларини беради. Навоийшуносликка оид китобларда шоир тахаллуси «куй» сўзидан олинган деган нотўғри фикр бор. Шоир ўз тахаллусини «баҳра» сўзидан олган. Бу ҳақда унинг ўзи бундай деган:

Даҳр боғида бўлиб комим раво,
Комронлар топди назмимдин наво.

Бутун умрини элга бақра, фонда етказишга бағншлаган шоирнинг «баҳра» сўзини тахаллусига асос қилиб олгани Ислом ғояларига мое келади. Шоирнинг иккинчи тахаллуси ҳам шундай маънолар билан боғлиқдир. Қуръони каримда таъкидланишича, бу дунё - ўткинчи, синов учун яратилган дунё. Шунинг учун шоир ўзига “Фоний” тахаллусини танлаган. Бу ҳақда шоирнинг ўзи бундай ёзган:

давоми: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz...83-maqola.html
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх