|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Результаты опроса: Yevropa madaniyatining kirib kelishi xavflimi? | |||
Xavfli |
![]() ![]() ![]() ![]() |
14 | 34.15% |
Xavfli emas |
![]() ![]() ![]() ![]() |
10 | 24.39% |
50% ga 50% |
![]() ![]() ![]() ![]() |
17 | 41.46% |
Голосовавшие: 41. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#233 |
![]() ![]() ![]() |
Миллий колоридни бирлаштириш борасида, ўша совет замонларида ким қанча уринмасин, мисол учун молдаван ёки грузин халқи билан ўзбек халқининг қони, жонини ҳеч ким бирлаштира, аралаштира олмас эди. Буни ҳаммамиз яхши тушунамиз. «Маҳаллада дув-дув гап» фильмида «сюрприз» нима эканлигини онг-ла илғор саналган пойтахт – Тошкент аҳли вакиллари томонидан муҳокама этилганлигини эсга олишнинг ўзи кифоя. Мен бир нарсада тўхталиб ўтмоқчиман. Сўнгги, билмайман 5-10 йил ичида газета-журналларимиз саҳифаларида «фельетон» рукни эмас, лоақал шундай терминни учратамизми? Умуман айтганда, журналистларимизнинг сўз бойлигида ушбу термин бор-ми? Шуни аниқ эслайман-ки, болалигимда, агар муайян газета ёки журналда «фельетон» сўзи остида бирон-бир мақола чоп этиладиган ёхуд телевизорда «Бригадир» каби бадиий фильм кўрсатиладиган бўлса, оиламиз ёки маҳалламизда сал кам маҳалла пролетарларининг хизмат йиғилиши бошланар эди. Ҳозир-чи? Аллақандай отарчини танқид қилиб чиққан (қуруқ ойликка яшайдиган) журналист пули ошиб-тошиб кетган «санъанкор»ларнинг «разборка»сига дучор бўлар экан! Дунёда нима гаплар бўлаётгани ёхуд бирор-бир думада 2-3 соат олдин нималар муҳокама этилганидан дарҳол хабар топиб, қайсидир нуқтаи-назардан танқид қилиб ҳам ўтамиз. Бироқ ўзимизда-чи.... Гапираман десанг гап кўп, бироқ айримлар буни «оммавий маданият»нинг ўзбекка ўтказган салбий таъсирига йўйиб юбориши мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 20.01.2012 в 23:51. |
|
Ответить |
![]() |
#234 | |
Цитата:
http://utube.uz/video/a32d288b86e90c...«Ўтган-кунлар» Кўриб рости хайрон қолдим, шариат замони, ҳали ҳеч қандай Руссия Ўрта Осиёни босиб олмаган вақтларда Офтоб ойим "яккаю-ягона қизимни Тошкентга юбормайман" десаю унинг ҳурматли эри индайолмаса, бу ёқда Ўзбек ойим яна бир келинни ҳеч ким билан ҳисоблашмасдан олаверса, Отабекдай йигит икки хотинини эплай олмаса, бундай ҳолатни трагедия дейиш керак... Оқибатда камида учта ойила завол кўрди... ИМХО Последний раз редактировалось bekww; 21.01.2012 в 00:08. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#235 |
Тўйдан олдин шарт қўйса, куёв шунга рози бўлса, мумкин.
Сиз ҳам албатта "хотин-қизларга "Эркинлик" берилган замон"да яшагансиз, шунинг учун буни сингдиролмасангиз керак. Ислом шариатида аёллар ҳаққи-ҳуқуқи катта. Юсуфбек ҳожи билан ҳисоблашган. Эплолмаганига кучли муҳаббат ҳалақит берган холос. Халқда ажойиб бир ақл бор оқибат ҳақида: "Отамни ўлишини билганимда, чахса кепакка сотардим..." деган. Отабек ё онаси шундай бўлишини билганда аниқ Зайнабни келин қилмасди. менимча....
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
"–" от:
|
![]() |
#236 | |
Цитата:
Юқоридаги гапларни "оммавий маданиятга алоқаси кам. Нари борса, феълимиздаги, жамиятдаги нуқсонларни санагансиз ва қайсидир маънода ҳақсиз!
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
||
|
Ответить |
![]() |
#237 | |
Цитата:
Халқимизда гап кўп: "Ота рози Худо рози", "Отанг ўтирган уйнинг томига чиқма". Лекин шу билан бирга: "Гап келганда отангни ҳам аяма", ёки Сиз келтирган "мақол"... Қай бирига ишонишимиз керак, айтингчи? |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#238 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Бу жойда "катта" сўзининг нисбийлигини унутмаслик керак. У нимадан катта ва қанчалик катта. Ҳатто мана шу нисбий ноаниқ "катта" сўзини олганда ҳам "каттадир" балки, аммо тенг эмас.
Бу жойда ўрисларнинг "давай делим по братски" деган ибораси хаёлга келади. Ахир СССР мана шу "по братски" иборасидан бўлинди, сабаби "по ровну", яъни тенг бўлиниши керак эди. Шунинг учун "катта" эмас ТЕНГЛИК бўлиши керак, деб ўйлайман. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#239 | ||
Цитата:
Отангниям аяма, дегани, бу - кесатиқ. Ўзбек тилининг нозиклиги зоҳир бўлган бу ерда. Кимда ким буни отангни ҳам гап билан аямай "тузла" деб тушунса, ўша нозикликни фаҳмламаган бўлади. Цитата:
Қайта-қайта ўқиб, мағзини чақолмадим. жумла нотўғри тузилган шекилли. яна билмадим. АММО ҚОЙИЛ, ИККОВИНГЛАР УСТАЛИК БИЛАН АСОСИЙ ФИКРНИ БОШҚА ТОМОНГА БУРА ОЛДИНГЛАР. ҲАР ДОИМГИДЕК... Оффтоп: Мен нима дейман, қўбизим.....
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|||
|
Ответить |
![]() |
#240 |
![]() ![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Ҳурматли Мафтун.
Укам деб мурожаат қилаверинг, сиздан кичкина бўлсам керак. Мен совет даврининг мафкуравий сиёсатини ёқлаётганим йўқ. Европада бугун кузатилаётган оммавий маданият олдида ўша давр маданияти барибир ўлса ўлиги ортиқ даражада! Шунчаки, таърифингиз сал нуқсонли дедим, холос. Оммавий маданият миллий колоридни йўқ қилиб, қориштириб юбориш билан кифояланса қанийди?!! Балки, миллийликка дахли йўқ умуминсоний қарашларга ҳам панжа солмоқда. Масалан, оддийгина бесоқолбозлар бунга мисол бўла олади. Оммавий маданият хукмрон жойда содда қилиб айтганда гуноҳ ўзининг гуноҳлигини унутиб қўймоқда. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|