|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Юмор Общий раздел юмора для всех подфорумов. Не пошлить! |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
![]() ![]() ![]() |
АРМИЯДА КЕЧАДИГАН КУНДАЛИК ҲАЁТ ЛАВҲАЛАРИ
Танкчилар шиори: - Зирҳларимиз мустаҳкам, танкларимиз тезюрар! Учувчилар шиори: - Баланд ва янада баланд кўтариламиз! Алоқачилар шиори: - Қанча қаттиқ бақирсанг, шунча узоқ масофада эшитилади! Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг шиори: - Ўзимиз ҳам учмаймиз, бировга ҳам бермаймиз! *** Эълон: Отиш тайёргарлиги бўйича ўтказилган мусобақаларда олтин Ивановга, кумуш Петровга, бронза Сидоровга, қўрғошин эса сунъий нишонларни мусобақа давомида алмаштириб борган Николаевга насиб қилди. *** Полковник аскарларни саф торттириб, сўрабди: - Хўш, ораларингда математиклар борми? - Бор, мен! Мен ҳам математик!... мен, мен, - жавоб қайтарибди сафда турганлар. - Жуда соз, математиклар, қани энди белкурак ва қўшбошлар билан қуролланиб, машинага чиқинг. Далага бориб, илдиз топамиз. *** Взвод шахсий таркиби билан Гарнизон ва қоровул хизматлари низоми бўйича машғулот ўтмоқда. - Оддий аскар Петров! - Мен! - Фараз қилинг постда турибсиз. Кимдир пост томон эмаклаб келмоқда. Қандай иш тутасиз? - Ичиб, оёғида тура олмай қолган батальон командирини уйига элтиб қўяман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
|
|