|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Юмор Общий раздел юмора для всех подфорумов. Не пошлить! |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#191 |
![]() ![]() ![]() |
ЛЕЙТЕНАНТЛАР ҲАЁТИДАН ЛАВҲАЛАР
Ҳарбий қисм ҳудудидаги тамаки чекиш шийпончасида чекиб ўтирган 4 нафар лейтенантдан бири ҳарбий қисм командирининг ҳузурига кириб, таътил сўраш таклифини киритибди. Тўртовлон шартта ўрнидан туриб, штаб биносига қараб йўл олибди. Биринчи лейтенант командир хонасининг эшигини тақиллатиб, ичкарига кирибди: - Ўртоқ полковник, лейтенант Фалончиев. Таътилга чиқишга рухсат беринг. - Нима?! Таътил дейсанми?! Рационализаторлик таклифини кирит, чиқасан! - Муаммо бўлиши мумкин эмас! Ана, деразадан ташқарига қаранг, аскар майсазорда ўт ўряпти. Нега энди у ўтни фақат чалғини бир томонга силкитганда ўряпти? Келинг, қўлидаги чалғисининг устига яна битта чалғи боғлаб қўямиз. Шунда чап томонга ҳам, ўнг томонга ҳам чалғи силкитганча ўт ўраверади. Натижада иш унумдорлиги ошади! - Баракалла! Саф бўлимига кир, сенга таътил гувоҳномасини расмийлаштириб беришсин! Иккинчи лейтенант кирибди: - Ўртоқ полковник, менга ҳам таътилга чиқишга рухсат берсангиз. - Рационализаторлик таклифини кирит, чиқасан! - Муаммо бўлиши мумкин эмас! Ана, деразадан ташқарига қаранг, аскар майсазорда ўт ўряпти. Нега энди у фақат чалғи силкитяпти? Келинг, ўша чалғиси устига паншаха боғлаб қўайлик. Ўрган майсасини биратула уйиб кетсин. Бу билан иш ижросига сарфланадиган вақт қисқаришига эришамиз. - Ажойиб фикр! Саф бўлимига кир, сенга таътил гувоҳномасини расмийлаштириб беришади! Командирнинг ҳузурига учинчи лейтенант кирибди: - Ўртоқ полковник, таътилга чиқишга рухсат беришингизни сўрайман. - Рационализаторлик таклифини кирит, чиқасан! - Муаммо бўлиши мумкин эмас! Ана, деразадан ташқарига қаранг, аскар майсазорда ўт ўряпти. Нега энди у фақат чалғи силкитиб, ўрган майсасини уйиб кетяпти? Келинг, белига аравача боғлаб қўямиз. Ўрган ўтини тайинланган жойга биратула элтиб ташлайди. - Яхши таклиф! Саф бўлимига кир, сенга ҳам таътил гувоҳномасини расмийлаштириб беришади! Навбат тўртинчи лейтенантга етибди: - Ўртоқ полковник, таътилга чиқишга рухсат беришингизни сўрайман. - Рационализаторлик таклифини кирит, чиқасан! - ... - Хўш? - Хаёлимга бирон-бир бамаъни фикр келмаяпти, - деди лейтенант, деразадан ташқарига, белига аравача боғланган, қўлига бир эмас учта асбоб ушлатиб қўйилган аскарга қараб. - Ундай бўлса, бор, хизматингни қил. Миянгга бирон-бир ғоя келса, айтарсан. Лейтенант ташқарига чиқиб, асабийлашганча, сигарет тутатиб турган экан ёнига майса ўриб, жиққа терга ботган аскар келибди-да, жаҳл-ла сўрабди: - Ҳа, ўртоқ лейтенант, таътилга чиқишни истайсиз-ми?! - Ҳа-а... - Рационализаторлик таклифини кирита олмадингиз-ми? - Ҳа-а... - Командирнинг ҳузурига қайтинг-да, ПЕШОНАМГА ФАРА МАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ ТАКЛИФИНИ КИРИТИНГ!!! ТУНГИ СОАТЛАРДА ҲАМ ЎТ ЎРАЙ!!!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#192 |
![]() ![]() ![]() |
Олий ҳарбий таълим муассасасини эндигина тамомлаб, ҳарбий қисмга етиб келган уч нафар лейтенант ҳарбий қисм командирининг ҳузурига кириб, билдирув берибди:
- Ўртоқ полковник, лейтенант Фалончиев ҳақиқий ҳарбий хизматни давом эттириш учун ихтиёрингизга етиб келди. - Хўш. Ҳақиқий ҳарбий хизматни давом эттириш масаласи тушунарли, албатта. Яхшиси сизлар учта оддийгина саволга жавоб беринг. Спиртли ичимликларга муносабатингиз? Аёлларга муносабатингиз? Армия сафида ўталадиган хизматга муносабатингиз? Сизга 2 соат вақт, яхшилаб ўйлаб кўргач, қайтиб кириб, жавоб беринг. Икки соат ўтгач, биринчи лейтенант командирнинг ҳузурига кирибди: - Спиртли ичимлик ичмайман, хотинимга ҳеч қачон хиёнат қилмайман, пенсияга ҳайдаб юборилгунимга қадар миллий армиямиз сафларида хизмат қилишни ўз олдимга қўйган мақсад деб биламан. - Баракалла. Боравер, 3- рота командири этиб тайинланасан. Командирнинг ҳузурига иккинчи лейтенант кирибди: - Ҳар куни арақ ичаман, хотинимга мунтазам хиёнат қилиб турмасам, ўзимни офицер, деб билмайман, армия сафларида эса узоқ вақт хизмат қилишимга кўзим етмайди. - Хўш, бу жавоб ҳам ёмон эмас. Боравер, омбор бошлиғи этиб тайинланасан. Учинчи лейтенант кириб, командирга билдирув берибди: - Ўртоқ полковник, бир яшик арақ машинанинг юк бўлмасида, қизлар машина салонида, навбатдаги кўрсатмаларингизни кутмоқдаман. Полковник ўзининг ёзув столи ёнига аста борибди-да, телефон гўшагини кўтариб, рақам терибди. - Алло, азизам, бугун уйга сал кечроқ қайтсам керак. Янги ўринбосаримни ҳарбий қисм билан таништириб чиқиш лозим.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#193 |
![]() ![]() ![]() |
ЯНА ЎША ПРАПОРШИК
Қўзиқорин териб, адашиб қолган икки киши куни билан йўл юриб, мадори қолмай, ўрмон четига аранг чиқишга муваффақ бўлибди. Ўша ерда турган прапоршикни одам қатори кўриб, мурожаат қилишибди: - Ўртоқ ҳарбий, марҳамат қилиб айтсангиз, темир йўл станцияси томон тўғри кетяпмиз-ми? - Қанақасига тўғри бўлсин? - жавоб қайтарибди прапоршик, - Болдир суягини силкитиб юрибсиз, оёқ кафти билан ерга дадил зарб бермаяпсиз, умуман айтганда, баравар қадам ташламаяпсиз. *** Прапоршик кечки йўқлама ўтказмоқда. - Иванов?! - Мен! - Петров?! - Мен! - Сидоров?! - Мен! - Уч минг ўттиз?! - ... - Уч минг ўттиз?! - Э, неча маротаба айтиш керак, Зозо менинг фамилиям, Зозо! *** Чегарачи аскар прапоршикдан сўради: - Ўртоқ прапоршик, ниҳоятда ақлли хизмат итлари бўлишини эшитган эдим. Шу гап ростми? - Чиндан ҳам бўлади, ўртоқ оддий аскар. Баъзи хизмат итлари эса ўз соҳибидан ҳам ақлли бўлади. Бир вақтлар бўлган эди шунақа итим... *** Прапоршик взвод аскарларини сафга тортмоқда. - Сафлан! Текислан! Ростлан! Сафда турган аскарлардан бири қўл силтабди. - Оддий аскар Иванов! - қичқирибди прапоршик, - Нима учун бурнингизни қашлаяпсиз? - Чунки бурнимга пашша қўниб олди. - Нима қилибди? Мен «Ростлан» командасини бердим-ку! - Худди шундай, ўртоқ прапоршик. Бироқ пашша командангизни писанд қилмай бурним устида шахдам қадам ташлашни давом эттираверди-да.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#194 |
![]() ![]() ![]() |
Прапоршик взвод қурол-яроғларининг ҳолатини текширяпти.
- Кимнинг автомати бу, яхши тозаланмаган? - қичқирди у. - Калашников автомати, ўртоқ прапоршик. *** - Ўртоқ прапоршик, буйруғингиз бажарилди! - Ие, мен ҳеч қандай буйруқ бермадим-ку. - Мен ҳам ҳеч нима қилганим йўқ. *** Жангчи прапоршикдан сўраяпти: - Агар жанг давомида патрон тугаб қолса нима қиламан? - Душманни чалғитиш учун ўт очишни давом эттирасан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#195 |
![]() ![]() ![]() |
ЯШАСИН ҲАВО-ДЕСАНТ ҚЎШИНЛАРИ
Десантчилар парашют билан ўқув-сакраш машқларини бажаришмоқда. Ҳамма учиш аппаратидан сакраб чиққач, бортда фақат бир нафар оддий аскар билан прапоршик қолибди. Оддий аскар сакрашга ҳозирланаётган прапоршикни тўхтатибди. - Ўртоқ прапоршик, энамнинг айтишича, охирги бўлиб сакраган кишининг парашюти очилмас эмиш. - Бемаъни гап! - Шундай бўлса ҳам, охирги бўлиб сакрашни истамайман. - Яхши, - дебди прапоршик, - Сакра. Охирги бўлиб ўзим сакрайман. Аскар сакраб, ҳавода аста пастлаб борар экан, ёнидан парашюти очилмаган прапоршик бақириб тушибди: - Ҳе, ўша энангни!!!... *** Қуролли Кучлар резервидаги десантчилар қайта тайёрлаш йиғинларига жалб этилибди. Йўриқчи улар билан машғулот ўтказиб, парашют билан сакрашга оид йўл-йўриқлар берибди. - Аппарат бортидан сакраб чиққач, ҳалқани тортасиз. Бир оздан сўнг парашют гумбази очилади, ерга қўнасиз. Қўниш майдонида сизни автобус кутади. Ўтириб, уй-уйингизга тарқаласиз. Резервдаги десантчилардан бири сакраб, ҳалқани тортибди. Парашют гумбази очилмабди. - Хўш, - ўйлабди у, тошдай тез пастлар экан, - Парашют масаласида алдашди. Қани кўрайлик-чи, автобус масаласи нима бўлар экан. *** - Парашют очилмай қолса нима қилиш керак? - Қўлларингни тез-тез силта. Бир вақт иллюминатор тақиллабди. - Энди-чи, энди нима қилиш керак? *** - Ўртоқ прапоршик, агар менга берган мана бу парашютингиз очилмай қолса-чи? - Қайтариб олиб келасан, бошқасига алмаштириб бераман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#196 |
![]() ![]() ![]() |
АРМИЯДА КЕЧАДИГАН КУНДАЛИК ҲАЁТ ЛАВҲАЛАРИ
Танкчилар шиори: - Зирҳларимиз мустаҳкам, танкларимиз тезюрар! Учувчилар шиори: - Баланд ва янада баланд кўтариламиз! Алоқачилар шиори: - Қанча қаттиқ бақирсанг, шунча узоқ масофада эшитилади! Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг шиори: - Ўзимиз ҳам учмаймиз, бировга ҳам бермаймиз! *** Эълон: Отиш тайёргарлиги бўйича ўтказилган мусобақаларда олтин Ивановга, кумуш Петровга, бронза Сидоровга, қўрғошин эса сунъий нишонларни мусобақа давомида алмаштириб борган Николаевга насиб қилди. *** Полковник аскарларни саф торттириб, сўрабди: - Хўш, ораларингда математиклар борми? - Бор, мен! Мен ҳам математик!... мен, мен, - жавоб қайтарибди сафда турганлар. - Жуда соз, математиклар, қани энди белкурак ва қўшбошлар билан қуролланиб, машинага чиқинг. Далага бориб, илдиз топамиз. *** Взвод шахсий таркиби билан Гарнизон ва қоровул хизматлари низоми бўйича машғулот ўтмоқда. - Оддий аскар Петров! - Мен! - Фараз қилинг постда турибсиз. Кимдир пост томон эмаклаб келмоқда. Қандай иш тутасиз? - Ичиб, оёғида тура олмай қолган батальон командирини уйига элтиб қўяман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#197 |
![]() ![]() ![]() |
- Қазиган траншеянгиз бир пулга қиммат бўлиб, ўпирилиб тушганидан ротангиз командирининг хабари борми?
- Ҳозирча йўқ, ўртоқ майор. Уни қазиб чиқарайлик, албатта айтамиз. *** Дала чиқиши давомида полк командири уйқуга ётишдан олдин сержантга топшириқ берди: - Мен уйқуга ётяпман, лекин бир соатдан сўнг, яъни уйқудан турганимда дастурхонимда қуён гўштидан тайёрланган қайноққина шўрва бўлсин! Тушунарлими? - Худди шундай, ўртоқ полковник! Тушунарли, - жавоб қайтарди сержант. Бир соат ўтгач, полковник уйғониб, не кўз билан кўрсинки, столга ёзилган дастурхон устида қайноққина шўрвадан хушбўй буғ чиқмоқда. Табиийки, полковник ҳайрон. - Хўш, - сўрабди у сержантдан, - Бунчалик қисқа вақт ичида қуён тутишга қандай муваффақ бўлдинг? - Муаммо бўлмади, ўртоқ полковник, - иршайиб жавоб қайтарибди сержант, - Остонага чиқиб, атрофга қарасам, аллақандай қуён югуриб юрибди. Милтиғимни кўтариб, ўт очдим. Бечора жонивор миёв дейишга ҳам улгурмади! *** Ҳарбий округ штабидан ташриф буюрган текширувчига уч нафар аскар таништирилмоқда. Улардан икки нафари бақувват давангир бўлса, учинчиси қилтиллаган, паст бўйли аскар. Прапоршик: - Мана бу учаласи ҳарбий қисмимизнинг энг сара бўлинмамиз саналади. Бирор нарса юз берадиган бўлса, шу заҳоти уларни олдинги маррага юборамиз. Текширувчи биринчи аскардан сўраяпти: - Сен кимсан? - Оддий аскар Иванов, эркин кураш ва бокс бўйича спорт устаси. - Баракалла, азамат! Сен-чи, сен кимсан? - сўради текширувчи иккинчи аскардан. - Оддий аскар Петров, каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби, шунингдек, бир қатор шарқий яккакураш турларини тасарруф этганман. - Баракалла, полвон! Хўш, - мурожаат қилди у, учинчи, энг нимжон аскарга менсимаган оҳангда, - Сен-чи, сен ким бўласан? - Оддий аскар Сидоров, шахмат бўйича спорт устаси. Мана бу иккала қовоқбошга командирлик қиламан! *** Ҳарбий кафедра ўқитувчиси жанговар машиналарни бошқариш фанидан дарс ўтмоқда. - Танк соатига 80 километргача тезлик олади. Агар тезлик бундан ҳам ошириб юбориладиган бўлса, танк бошқарилуви йўқотилади. - Унда нима бўлади? - сўради башараси даҳшатли қиёфа касб этган курсант. - Қўрқманг, ҳеч нима бўлмайди. Ахир сиз танк ичидасиз-ку!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 14.01.2012 в 04:48. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#198 |
![]() ![]() ![]() |
- Назаримда, - деди ҳарбий қисм командири, ўзининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарига, - Тиббиёт бўлимида ишлаётган Жейнсни ишдан бўшатиш керак.
- Нега энди? - Ҳарбий қисм шахсий таркиби орасидаги касаллар сони фавқулодда ошиб кетди. *** Ҳарбий қисм командири аскарни ўз ҳузурига чақириб сўради: - Сен нариги дунёда ҳаёт борлигига ишонасанми? - Асло йўқ, ўртоқ полковник. - Ҳа, яхши. Сен икки ҳафта олдин ўлдига чиқариб, дафн маросимига бориб келган амакинг бугун сени кўргани келибди. *** Аэродромда икки аскар ўзаро суҳбатлашмоқда. - Қара, анави бомбардимончи самолёт бортига ниҳоятда даҳшатли башара тасвирланибди. - Э, секинроқ гапир. Ахир бу полк командирининг кабинадан чиқариб олган боши-ку! *** Ҳарбий қисм командири ўз тасарруфидаги взвод командирига кўрсатма бермоқда: - Анави, муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган оддий аскар Иванов ҳужжатларининг йиғма жилдини яна бир бор синчковлик билан ўрганиб чиқинг. Негадир у, ҳар сафар, ўқув-отиш машқлари якунига етган ҳамоно, қуролда қолган бармоқ изларини артиб ташлаяпти. *** Чақирилувчини қариндош-уруғлари армияга кузатмоқда. - Бор гапни рўйи-рост ёз болам, хўпми? - тайинлабди онаси. - Йўқ, - эътироз билдирди, ҳарбий хизматга чақирилган жияннинг тоғаси, - Бунинг иложи йўқ. Армиядан юборилаётган хатларнинг бари текширилади. Шундай экан, бор гапни рўйи-рост ёзиб бўлмайди. - Ундай бўлса, ёлғон-яшиқ гапларни ишларинг яхши кечса кўк сиёҳ, ёмон кечса, қизил сиёҳ билан ёз. Мен тушуниб, дарҳол ортингдан етиб бораман. Онасининг этагини ушлаб улғайган ўғил армияга кетиб, вақт ўтгач, хат йўллабди: - Ойи, ишларим жойида. Фақат армияда қизил сиёҳли ручка бўлмас экан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 14.01.2012 в 04:53. |
|
Ответить |
![]() |
#200 |
![]() ![]() ![]() |
Бир ой муқаддам муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ўғлим Бобур 25 март куни Ҳарбий қасамёд қабул қилиб, қисқа шаҳар таътилига чиққач, хизмат хонамга қўнғироқ қилди.
- Дада! Табриклашингиз мумкин, мен боевой подразделенияга, стрелок қилиб тайинландим. - Нима дединг? Дадаси қаерда, ким бўлиб ишлаши эсига тушиб қолган бола гапини тўғрилаб олди: - Жанговар бўлинмага, ўртоқ подполковник, ўқчи лавозимига.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|