Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми?
Ҳа 10 90.91%
Йўқ 1 9.09%
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе

 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 22.12.2011 19:51   #11  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Жаҳоннинг меҳри иккидур бири - сенсан, бири - офтоб,
Тарозу палласи икки: бири-Ердур, бири гардун.


“Рубобим тори иккидур...” деб бошланмиш ғазалнинг ушбу байтини таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўраман...

Биринчи қаторда шоир ўз маҳбубасининг меҳрини қуёшга қиёслайди. Биламизки, офтоб ҳамиша чирой, тафт, иссиқлик, меҳр-муҳаббат тимсоли бўлиб келган. Қолаверса, муаллиф ўзини (меҳр олувчи ер сифатида) ҳокисор тутади. Шамссиз ердаги ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслиги баробарида, ғазалнавис ўз ёрисиз яшай олмаслигига шаъма қилмоқда. Шу ўринда, “меҳр” каломига тўхталиб ўтсам. Меҳрни ҳамма ҳар хил талқин қилиши мумкин, бироқ уни оддий қилиб таърифлайдиган бўлсак, у зиё, ҳидоят, яхшилик, эзгуликни бошқаларга улашишдир. Заминнинг кундан нур олишини инсоннинг ўз суюклисидан оладиган меҳрига ишора қилиниши адибнинг талмеҳ санъатидан ажойиб тарзда фойдаланганидан нишонадир.
Энди байтнинг иккинчи қаторига эътибор қаратадиган бўлсак: бу ерда доимий мувозанат рамзи бўлган тарозининг икки томонида ер ва осмон (яъни гардун) нинг тенглашишини айтиб ўтилмоқда. Кўчма маъносини оладиган бўлсак, бадиий адабиётда гардун – тақдир, қисмат, пешона маъноларида қўланилади.

(Фарёдким, гардуни дун.
Айлар юрак бағримни хун...
(Муқимий) - бу ерда Муқимий ўз қисмати(гардуни дун – пасткаш дунё)дан нолимоқда).

Биринчи қаторда муаллиф ўзининг ердек ҳокисор тутганини ҳисобга олсак, кейинги қаторда ўз тақдирига битилган инсоннинг ўзига муносиблиги, тенглигини куйламоқда. Бадиий адабиётдаги тарози рамзи тенглик, баробарлик, адолатни акс эттиради. Осмон билан ернинг тенглиги эса инсониятнинг тўла-тўкис бахтга эришиши, тоғ қадар, само қадар орзуларининг ижобатидир. Ердаги инсоннинг осмонга тенглашуви – бу иқболнинг олий даражаси, тасаввуф нуқтаи назаридан олиб қаралганда эса, Маҳшар кунидан нишонадир. Бас, бу билан шоир ёри ила Қиёматга қадар бирга бўлишни азм этган бўлса, ажаб эмас...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх