|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#346 | ||
|
Цитата:
Цитата:
Малак, Фаришта исмларини баъзи уламолар "қўйиш макруҳ бўлган" исмлар қаторига киритишса (уларда кишини пок санашга, ўз ҳақиқий мартабасидан юқорига қўйишга далолат бор деган ҳолда), бошқа бир уламолар қизларни Фаришта, Малак деб номлаш дуруст эмас, бу билан улар Исломдан илгариги Оллоҳ танқид қилган мушриклар қилган ишга ўхшаш ишни қилган бўладилар, дейдилар. Мушрикларнинг мазкур гапини Оллоҳ таоло "ваннажм" сурасида қуйидагидек ҳикоя қилади (таржима Алоуддин Мансурга тегишли): 26. Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур). 27. Дарвоқеъ, охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёллар номи билан атайдилар. 28. Ҳолбуки улар учун бу хақда (яъни, фаришталарнинг қайси жинсдан эканлиги ҳақида) бирон билим-ҳужжат йўқдир. Улар фақат гумон-тахминга эргашурлар холос. Аниқки, гумон ҳақиқатдан бирон нарсанинг ўрнига ўтмас! 29. Бас, (эй Муҳаммад), сиз Бизнинг эслатмамиздан орқа ўгириб кетган ва фақат ҳаёти дунёнигина истаган кимсалардан юз ўгиринг! 30. Уларнинг «илм»дан етган жойлари мана шу (ҳаёти дунё матоларинигина исташ)дир. Албатта Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топган зотларни ҳам жуда яхши билгувчидир. 31. Осмонлардаги ва ердаги бор нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. У зотнинг Ўзи ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва чиройли амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай! 32. Улар (яъни жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта Парвардигорингиз мағфирати кенг зотдир. У сизларни (яъни оталарингиз Одамни) Ўзи ердан – тупроқдан пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингизнинг қорнида ҳомила бўлган пайтингизданоқ жуда яхши билгувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билгувчидир. Яъни, киши қизига Малак (ёки Фаришта) деган ном қўйиши фаришталарнинг жинси ҳам аёл, деган эътиқодга ишора бўлиб қолади, деган эҳтиётда қўйишга рухсат беришмайди. "Баъзи исмлар инсон тақдирига таъсир қилади", "исмни кўтара олмапти" деган гаплар эса Ислом эътиқодига тўғри келмайдиган гаплар, одамларга бундай эътиқод Исломда йўқ эканини тушунтириш керак. Баъзан киши исмининг сулукига, қилиб юрган ишларига мос бўлиб қолиши унинг исмининг тақдирига таъсир қилгани учун эмас, шунчаки тасодифдан иборатдир, боз устига, исми сулукига тескари бўлганлар ҳам ҳаётда кўп учрайди.
__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat. |
|||
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#348 | |
|
Цитата:
![]() Дарҳақиқат, гапимдан таъсирнинг бутунлай йўқлиги англаниб қолибди, мен кўзлаган маъно - инсон сулукини яхшидан ёмонга, ёмондан яхшига буриб юборишга қодир даражада таъсир этмайди, эди. Сизнинг исмингизга келсак, баъзи исмлар инсонларнинг табиатида бўладиган жараёнларни билдирувчи бўлгани учун улар жисмга монанд исмлар бўлади. Тўлқин исмингиз сизга таъсир қилгани учун тўлқинланадиган бўлиб қолганингиз йўқ, балки бу инсондаги жибиллий (асл яралишдаги) сифатлардан бири, мен ҳам тўлқинланаман, бошқалар ҳам тўлқинланади, гарчи тўлқинланиш ҳар кимда ҳар кўриниш ва даражада бўлсада. Шунинг учун пайғамбаримиз с.а.в.дан "Оллоҳга энг суюкли исм Абдуллоҳ ва Абдураҳмон, энг тўғриси эса (яъни, инсон табиатига моси) Ҳорис ва Ҳаммомдир" деган ривоят келади. Ҳорис "деҳқон", "ишлаб юрувчи" дегани, Ҳаммом маъноси эса "интилувчи", "уринувчи" дегани. Ушбу сифатлар (бир нарсага ҳаракат қилиб, уриниб, ишлаб юрувчи) инсоннинг аслий сифатлари бўлгани учун у инсонга энг мос, содиқ сифатлардан эканини уқтирдилар. Зотан, бу исм ҳар қандай инсонга қўйилса, исми жисмига мос бўлиб кетаверади. Шундай бўлсада, юқорида эътироф этганимдек, инсон исмининг унинг сулукига, юриш-туришига мутлақо таъсири йўқ, демоқчи эмасман, балки, унинг сулукини исмнинг маъносига ўзгартириб кетадиган даражада таъсири йўқ, демоқчиман. Чунки, инсон хулқ-атворига ўзининг атрофидаги муҳит, оиладаги тарбиянинг таъсири исмининг таъсиридан кўра юз чандон ортиқлигида шубҳа йўқ.
__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat. |
||
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#349 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Гапингизга анча-мунча қўшилган ҳолда психологларнинг фикрини ҳам инкор этмайман. Биласизми, баъзиларга Жиннивой деган лақаб ёқади ва гарчи соппа-соғ бўлса-да жиннилигини намоён этгиси келаверади. Бир фильмдаги "Ҳикмат тентак" қаҳрамонини қаранг, бу жуда яхши мисол...
|
|
|
Ответить |
|
|
#350 | |
|
Цитата:
қайсидир тилдаги бир исмни тўғри талаффуз этиш учун ўша тилни ўрганиш зарур эмас-ку?! Узоққа бормай ўз исмимдан мисол келтирай: араблар Абдулъазиз, яъни азиздаги А ҳарфини айн тарзида айтади. Ўзбекларда эса ё арабчани биладиганлар ё қорилар шундай талаффуз эта олади. Шунинг учун бу қадар "ҳижжалаш" тўғримас.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
||
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|