14.11.2011 21:25
|
#17
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Цитата:
Тасаввуф китобларида қалб ва унинг қорайиши тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган. Кўнгил итоатсизлик ва нафсга берилиш оқибатида қораяр экан, у виждон амрига бўйсунмай қўяди. Ва қалб, тошдек қотади. Юқоридаги байтда осийлар юраги тошга ўхшатилмоқда. Зеро, тошнинг ичи қаттиқ бўлганидек, кофирнинг ҳам сурати ва сийрати тошга ўхшайди. Улар эшитмаслар ҳам, кўрмаслар ҳам. Осийга юзма-юз бўлган кишининг кўнгли доим хижил бўлади. Чунки улардан маънили гап чиқмайди. Қалбларида эса касаллик бордир. Бу касаллик – ғурур, ўзига бино қўйиш, ҳақиқатни тан олмаслик, дунёга ҳирс қўйиш, тажовузкорлик, ҳасад кабилардан иборат.
Тоғ устидаги қорларнинг эриши натижасида, ёки ундаги шаршараларнинг оқиши натижасида тошлар ювилиб, ялтираб туради. Ва тоғнинг чиройини янада очади. Худди шундай, инсон чеккан риёзатлари, эзгу амаллари натижасида унинг қалби покланади. Янада тиниқлашиб, сайқал топади. Фақат у кўнгилни поклаш йўлларини билмоғи ва унга интилмоғи керак. Шунда қалб илоҳий нурга тўлади; инсонни камолотга етаклайди.
Тоғдан вулқонлар отилиш хавфи бўлганидек, қалбда исёнлар яшириндир. Вақти келиб улар вулқондай отилиши мумкин. Яратган ҳамма нарсада меъёрни белгилади. Жумладан, инсоннинг нафси ҳам, ақли ҳам чекли. У тоқатидан ортиғини кўтаришга қодир эмас. Бу ҳам инсонга хос ожизликдир.
Мо чу ноему наво дар мо зи туст,
Мо чу кўҳему садо дар мо зи туст.1
Биз агар наймиз, наво сендин келур,
Биз агар тоғмиз, садо сендин келур.2
________________
1. R. A. Nicholson: Mowlavi (Jalaluddin Rumi) The Mathnavi. Hermes pub., 2003, p.:30.
Мавлоно Жалолиддин Румий Маснавийи маънавий. Жамол Камол таржимаси,Т.: Фан, 2005 й., 1-китоб, 67-б.
|
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
|
|
|
Ответить
|