|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Юмор Общий раздел юмора для всех подфорумов. Не пошлить! |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
![]() ![]() ![]() |
ШЎРЛИК ПРАПОРШИК...
Чўлда эшак билан прапоршик учрашиб қолибди. Эшак сўрабди: - Сен кимсан? Прапоршик атрофга қараб, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилибди. - Офицерман, сен-чи? Эшак ҳам атрофга қарабди-да: - Отман, - деб жавоб берибди. *** - Ўртоқ прапоршик, телевизор кўрсак бўладими? - Кўринглар. Фақат ёқманглар. *** Прапоршик аскарларни сафга тизиб, команда берди: - Ҳамма чап оёғини кўтарсин! Аскарлардан бири янглишиб, ўнг оёғини кўтарибди. Оқибатда оёғи ёнида турган аскарнинг оёғи ёнида кўтарилиб қолибди. - Бу қанақанги майнабозчилик! – бақириб берибди прапоршик, - Ким у, иккала оёғини баробар кўтариб олган? *** Ижтимоий-сиёсий тайёргарликдан ўтган прапоршик Дангасаев меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини билади. Бироқ табиатан камтарин бўлганлиги боис, ушбу ҳуқуқидан фойдаланмайди. *** Прапоршик аскарларга янги ишлаб чиқилган танк ҳақида сўзлаб беряпти: - Қаршингизда фан ва техниканинг сўнгги ютуқлари ила яратилган жанговар машина турибди. Ушбу танк бортига компьютер ўрнатилган бўлиб... - Ўртоқ прапоршик, ўша компьютер тезлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз, илтимос. - Овсарлар учун алоҳида таъкидлаб ўтаман. Компьютер танк ҳаракатининг тезлиги билан тенг ҳаракатланади! *** Прапоршиклар тайёрлаш мактабида битирув имтиҳони ўтяпти. Имтиҳон олаётган офицер: - Қаранг. Мана бу бош бармоқ, буниси кўрсаткич бармоқ, мана буниси ўрта бармоқ, буниси эса сўфи бармоқ ва ниҳоят жимжилоқ. Ана энди буларнинг барини аралаштириб юбораман... Офицер бармоқларини беш-олти маротаба қимирлатиб қўйди. - Қани, энди топиб айтинг-чи, қайси бири қаерда?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|
|