|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Юмор Общий раздел юмора для всех подфорумов. Не пошлить! |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#181 |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Сезяпман, у менга ҳамон ўғринча тикилиб турибди. Ростини айтганда аёлнинг нигоҳини етти қават деворнинг ортидан ҳис қила оладиганларнинг биттаси - мен. Автобус келадиган томонга қараб-қараб қўяман-у, у турган ёққа юзланишдан ўзимни тияман. Бироқ аниқ ҳис қиляпманки, у менинг ўнг тарафимдагиларнинг саккизинчиси. Жигарранг костюмли тепакал кишининг елкаси оша ҳануз менга термулиб турибди. Улама киприкларини елпиғичдек тебратиб, сурмага ботирилган қошларини чимириб қўяётганини худди телевизорда кўраётгандек аниқ тасаввур қилмаётган бўлсам, нон урсин. Шунақа таъқиблардан шунақа безиб кетдим...
Хайрият, лип этиб такси келиб қолди. Тўхтатдим. Ақлим етиб турибдики, у ҳам ҳойнаҳой шу тарафга интиляпти. "Ҳайда, молодёж!" деб бақирдим шофёрга. Машина тойчоқдек олдинга сапчиди. Мана энди "кафе"га кирволиб, ҳамма одамлардек ўзимни эркин ҳис қилишим, босиб-босиб муздек пиво симиришим мумкин. Ахир бугун маош олганман. У қанчалар писмиқлик билан ортимдан тушган бўлмасин, мен барибир хотинимни боплаб чалғитиб кетдим. ![]() (с) Анвар Обиджон |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#183 | |
![]() ![]() |
Оффтоп: Цитата:
Endi JusurBek akam "+" qo'yadilar hozir ![]()
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#184 |
![]() ![]() ![]() |
Қари наҳанг ёш наҳангга одам ейиш усулини ўргатяпти:
- Одам сувга тушганини кўрсанг, ҳовлиқма. Дастлаб сузгичингни сувдан чиқариб, унинг атрофида, радиуси 50 м доира ҳосил қилганча, 2-3 маротаба айланасан-да, кўздан ғойиб бўласан. Бир оздан сўнг, яна ўша ҳолатда пайдо бўлиб, энди 40 м доира ҳосил қилиб айланасан. Радиусни шу тарзда 10 м дан қисқартириб борганча яқин бориб, ниҳоят ғажиб ейсан. Саволлар борми? - Бор. Одам сувга тушиши билан еб юборсам бўлмайди-ми? - Бўлади-ю, гўшти бемаза бўлади. Негаки одамни нажас-пажаси билан еб қўясан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
![]() |
#185 |
![]() ![]() ![]() |
АРМИЯ ВА... ПОЙАФЗАЛ
- Ўртоқ старшина, - эътироз билдирди аскар, - Менга пойма-пой этик берибсиз. - Нима бало, тил бириктириб олдиларингми? - сўради жаҳли чиққан старшина, - Ҳозиргина сендан олдин бошқа бир аскар ҳам этики пойма-пой эканлигидан норози бўлиб кетди. Этиклар фабрикада шундай пойма-пой тайёрланаётган бўлса, менда нима айб? Берилди-ми, индамай кийиб юравер! *** - Бордим. Уйдаги ботинкаларимнинг ҳам ранги шунақа, ҳар хил. *** - Остонада бир жуфт қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у? Сукунат. - Эҳ галварслар! Бир жуфт ботинка-ку. Энди қийинроқ савол бераман: эшик яқинида тўртта қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у? Яна сукунат. - Эҳ сен, каллаварамлар! Ахир бу икки жуфт ботинка-ку. Хўп, майли, янада қийинроқ савол бераман: ботқоқда яшайди, ранги яшил, вақирлагани-вақирлаган... Ниҳоят прапоршиклардан бири қўл кўтарди: - Уч жуфт ботинка, ўртоқ генерал.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
![]() |
#187 |
![]() ![]() ![]() |
ШЎРЛИК ПРАПОРШИК...
Чўлда эшак билан прапоршик учрашиб қолибди. Эшак сўрабди: - Сен кимсан? Прапоршик атрофга қараб, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилибди. - Офицерман, сен-чи? Эшак ҳам атрофга қарабди-да: - Отман, - деб жавоб берибди. *** - Ўртоқ прапоршик, телевизор кўрсак бўладими? - Кўринглар. Фақат ёқманглар. *** Прапоршик аскарларни сафга тизиб, команда берди: - Ҳамма чап оёғини кўтарсин! Аскарлардан бири янглишиб, ўнг оёғини кўтарибди. Оқибатда оёғи ёнида турган аскарнинг оёғи ёнида кўтарилиб қолибди. - Бу қанақанги майнабозчилик! – бақириб берибди прапоршик, - Ким у, иккала оёғини баробар кўтариб олган? *** Ижтимоий-сиёсий тайёргарликдан ўтган прапоршик Дангасаев меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини билади. Бироқ табиатан камтарин бўлганлиги боис, ушбу ҳуқуқидан фойдаланмайди. *** Прапоршик аскарларга янги ишлаб чиқилган танк ҳақида сўзлаб беряпти: - Қаршингизда фан ва техниканинг сўнгги ютуқлари ила яратилган жанговар машина турибди. Ушбу танк бортига компьютер ўрнатилган бўлиб... - Ўртоқ прапоршик, ўша компьютер тезлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз, илтимос. - Овсарлар учун алоҳида таъкидлаб ўтаман. Компьютер танк ҳаракатининг тезлиги билан тенг ҳаракатланади! *** Прапоршиклар тайёрлаш мактабида битирув имтиҳони ўтяпти. Имтиҳон олаётган офицер: - Қаранг. Мана бу бош бармоқ, буниси кўрсаткич бармоқ, мана буниси ўрта бармоқ, буниси эса сўфи бармоқ ва ниҳоят жимжилоқ. Ана энди буларнинг барини аралаштириб юбораман... Офицер бармоқларини беш-олти маротаба қимирлатиб қўйди. - Қани, энди топиб айтинг-чи, қайси бири қаерда?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
![]() |
#188 |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Офицер(О) аскарнинг(А) ботинкаси тозаланмаганини кўриб сўради:
О: Бу нимаси? Нимага ботинканг тозаланмаган! А: Сизга нима? Қутуриб кетган офицер аскарни дўппослай бошлади. Ярим соат уриб хумордан чиққанидан кейин яна сўради: О: Нимага ботинканг тозаланмаган? А: Чўткани тополмадим О: Менга нима?! А: Сразу айтувдим-ку... *** Ҳарбий радио вақтни эълон қиляпти: Оддий аскарлар учун: Соат Москва вақти билан йигирмаю ноль-ноль. Прапорлар учун: кечки соат саккиз Офицерлар учун: Саккиз аёл кишининг фигурасига ўхшайди *** Ҳарбий қисмга ёш аскар Ивановнинг отаси вафот этгани ҳақида хабар келибди. Офицерлар бу шумхабарни унга қандай етказиш ҳақида ўйлай бошлашибди. Тўғридан-тўғри айтай деса аскар ҳали ёш. Ўзини бирон нима қилиб қўйиши мумкин. Охири замполит яхши усул таклиф қилибди. Эрталабки разводда қисм командири буйруқ берибди: Отаси борлар 10 қадам олдинга шагоооооооооооооом марш!!! Иванов сен қаёққа????
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 04.11.2011 в 12:00. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#189 |
![]() ![]() ![]() |
БОР БЎЛСИН ГЕНЕРАЛЛАР
Истироҳат боғидаги курсида икки нафар истеъфодаги генерал суҳбатлашиб ўтиришибди: - Эсингдами, Коля, Биринчи жаҳон уруши окопларида аёллар ҳақида ўйламаслигимиз учун бизга таблеткалар беришган эди? - Эсимда, албатта, пушти таблеткалар беришган. Тинчликми, нега эслаб қолдинг? - Шунчаки ўзим... Назаримда ўша таблеткалар энди таъсир қиляпти шекилли. *** Чегарачи аскар чегара бузғунчисини қўлга олибди. Аниқланишича, ўша бузғунчи сигир териси ила ниқобланиб, ташқи кўриниши билан молдан фарқ қилмай қолган экан. Чегарачининг кўрсатган жасорати қўмондонлик учун баҳона бўлиб, матбуот конференцияси уюштирилибди. Табиийки, генераллар, ушбу тадбирда, давлат чегарасини муҳофаза қилиш соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида оғиз кўпиртирибди. Тадбир якунида кун қаҳрамони журналистларнинг эсига тушиб кетиб, пухта ниқобланиб олган чегара бузғунчисини қай тарзда фош этгани ҳақида айтиб беришини илтимос қилишибди. Чегарачи Ваня минбарга чиқиб, ҳикоясини бошлабди: - Давлат чегарасини муҳофаза қилиб қамиш орасида ўтирар эканман, ёнимдан мол подаси ўтиб қолди. Кутилмаганда сигирлардан бири подадан ажралиб чиқиб, ёнимга келди-да: «Давлат чегарасига олиб борадиган йўлни кўрсатиб юборинг, илтимос», деб қолди. Ана шундагина миям чақиб, у бегона сигир эканлигини фаҳмлаб қолдим. Ахир, маҳаллий моллар йўлни яхши билишади-ку!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#190 |
![]() ![]() ![]() |
Ҳарбий қисмни текширгани келган генерал саф кўригини ўтказмоқда:
- Шикоятлар борми? - сўради у. - Худди шундай, ўртоқ генерал, бор шикоят! - жавоб берибди сержант Иванов, - Командир мени дангасаликда айблаб, нуқул бўкиб қолгудай еб-ичишим, эртадан кечгача ухлашим ва шу боис башарам ёғ босиб, коптокка ўхшаб қолганини айтиб, менга бақиргани-бақирган. Ўзининг башараси эса сизнинг башарангиздан баттар ёғ босганидан хабари йўқ! *** Генерал тимсоҳ этик кийишни истаб қолибди. Қўмондон илтимоси, унинг буйруғидан ҳам қатъий эканлигини билган штаб бошлиғи махсус роталардан бирини Нил дарёсининг соҳилига десант сифатида ташлашни буюрибди. Кун, ҳафта, ой ўтибди-ки, ротадан хабар йўқ. Ниҳоят генералнинг ўзи дарёнинг десант ташланган жойидан қалқиб чиқибди. Қараса соҳил тимсоҳ ўлигига тўлиб-тошган. Шу фурсатда сув юзасида навбатдаги тимсоҳнинг боши кўринибди. Десантчилардан бири қўлидаги дубулғаси билан тимсоҳнинг бошига қаттиқ зарб бериб, танасини қирғоққа олиб чиқибди. - Ўртоқ капитан! - қичқирибди гуруҳ командири, - Буниси ҳам этиксиз! - Ҳой, нодонлар, неча маротаба айтиш керак сизларга, секинроқ уринглар, деб. Бунақа зарбадан оёғидаги этиги учиб чиқиб кетяпти-ку! *** Муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган оддий аскар чодирли шаҳарча йўлаги бўйлаб кетар экан, ёнидан ўтаётган генералга ҳарбийча салом бермай ўтиб кетибди. Ҳайрон бўлган генерал аскарни тўхтатибди. - Менинг кимлигимни биласизми, ўртоқ оддий аскар?! - Ҳой, йигитлар! - қичқирибди ёш аскар, чодирли шаҳарчага қараб, - Бу ёққа келинглар, маза қиласиз. Мана бу қария ўзининг кимлигини эсидан чиқариб қўйибди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
|