Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Тўғри тарбия олган болани ҳеч қанақа пул буза олмайди!
|
Фикрингизга қўшиламан. Албатта тарбиянинг ахамияти бу ўринда беқиёс. Мен отам учун (уларнинг ёшлари 83 да, умрлари узун бўлсин илохим) хали хам боламан. Мен тенгилар неварали бўлишганига қарамай. Отамиз халигача (худога шукур) бизга йўл-йўриқ кўрсатиб турадилар. Уйда, кўчада, ишда ва умуман хаётда уларнинг "инструкцияларини" эслаб турамиз. Уларнинг асосий ўгитлари: "Шошма - сабрли бўл - шукур кил!" Демоқчиманки, агар тарбия бўлмаса, катта хаёт тажрибасига эга бўлган, бу можароларни бошидан ўтказган кексаларнинг гапига қулоқ солинмаса, ПУЛ НАФАҚАТ БОЛАНИ БАЛКИ КАТТАЛАРНИ ХАМ бузиб юбориши мумкун. Буни барчамиз кўриб турибмиз АФСУС.