Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.08.2011 18:19   #171  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Муҳтарам форумдошим!

Навбатдаги суҳбатдошим, ардоқли ёзувчимизнинг рафиқалари, менинг устозим- адабиёт фанидан қандай сабоқ беришни менга ўргатган, заҳматкаш устозим, халқ таълими аълочиси Ўлмас опа Ҳошимова бўладилар. Улар билан Ўткир Ҳошимовнинг биз билган ва билмаган қирралари ҳақида суҳбатлашдик.
Ўлмас опани ўн беш йилдан ортиқ биламан. Ҳар доим устознинг бўладиган дарсларини орзиқиб кутардик. Ўлмас опадан нафақат улар ерадиган сабоқни, балки нутқ маданияти, одамлар орасида ўзини тута билиш маданияти, муомала сирларини ўрганганмиз. Биз- ўша пайтдаги бўлажак ўқитувчилар "Қани эди, Ўлмас опадек ҳар тарафлама бўлсак",ғ деб орзу қилардик ва ҳаракат қилардик. Чунки Ўлмас опадек дилкаш, сирдош ўқитувчиларимиз биз учун ниҳоятда кам эди. У киши урушсалар ҳам "Қизимжон..." дея лабларида ним табассум билан маслаҳат бериш оҳангида уришар ва ҳар доим , ҳа, ҳар доим якуний хулоса чиқариб беришни ўзимизга қўйиб берардилар.
Бизнинг Ўлмас опамиз мана шундай гўзал, дилбар аёллар.



Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.08.2011 в 18:31.
Ответить 
Старый 15.08.2011 18:29   #172  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
-Ёзувчининг умр йўлдоши бўлиш осон эмас. Бу қисматни танлаган аёл ёзувчининг эгни-боши, ош-овқатига қарабгина қолмай, ижод изтироблари, қувончларига ҳам шерик бўлади. Ўткир ака билан биргаликда босиб ўтган ҳаёт йўлингиз ҳақида биз ёшларга сўзлаб берсангиз.
Ўлмас опа Ҳошимова:
- Улуғ ёзувчи Абдулла Қодирий ҳаётига оид бир воқеа ҳақида кўп ёзилган. Адиб одатда, ўз асарларини қиш палласида ёзар экан. Кунлардан бир кун ёзувчининг умр йўлдоши уйга кирса, Қодирий домла йиғлаб ўтирганмиш. Аёли: “Сизга нима бўлди?” – деса, Қодирий: “Кумуш ўлиб қолди!” – деган экан.
Адабиётдан узоқ одам учун бу – афсона бўлиб туюлиши мумкин. Лекин ижод жараёнидан озми-кўпми хабардор одам бу – айни ҳақиқат эканига шубҳа қилмайди...
Ўткир Ҳошимов билан турмуш қурганимизга қирқ йил бўлди. Худога шукур, ўғил-қизли, қўша-қўша набирали ҳам бўлдик... Турмушимиз байрамдан иборат бўлди, десам, рост гапирган бўл-майман. Ҳаёт қувончларини ҳам кўрдик, ташвишларини ҳам... Мана қирқ йилдирки, ижодий меҳнат нақадар машаққатли ва масъулиятли жараён эканига гувоҳ бўлиб келаяпман...
Олтмишинчи йилларда адабиётга кириб келган Ўлмас Умарбеков, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Худойберди Тўхтабоев, Шукур Холмирзаев, Учқун Назаров, Неъмат Аминов каби истеъдодли шоир ва ёзувчилар ижод оламига янги ҳаво олиб киргандек бўлдилар, нуқул сиёсатни эмас, Инсонни тасвирлайди-ган асарлар дунёга кела бошлади. Энди билсак, бунинг сабаби, бир томондан Хрушчёв замонида пайдо бўлган ҳийла эркин фикрлаш бўлса, иккинчи томондан бу ижодкорларнинг кўпчилиги Тошкент Давлат университетида таҳсил кўрган, улар чуқур билимли, ҳақгўй, талабчан устозларнинг сабоғини олган эканлар. Шундай шогирд-лар қаторида Ўткир Ҳошимов ҳам бор эди... Биринчи китоби учин-чи курса ўқиётганида чоп этилган, биринчи йирик бадиий асари устоз адиблар таҳсинига сазовор бўлган талабалар унчалик кўп бўлмайди. Ўткир Ҳошимов эса шундай талаба эди. Унинг “Чўл ҳавоси” деган биринчи қиссаси талабалар орасида машҳур бўлиб кетди.
Ёзувчининг кейинги қирқ йил давомида яратган асарлари қандай туғилганига гувоҳман.

- Янги асар яратиш жараёни ардоқли адибимиз Ўткир Ҳошимовда қай тарзда юз беради?
Ўлмас опа Ҳошимова:
- Янги асар ёзиш пайтида адиб хаёлчан, бир қадар тажанг бўлиб қолади. Кечами-кундузми ҳамма нарсани унутиб, ёзади. Лекин асар битмагунча ҳеч кимга кўрсатмайди. Биз ҳам ёзувчи ишлаётган пайтда безовта қилмаймиз, нима ёзилаётганини ҳам сўрамаймиз (оилада шундай тартиб бор). Адиб ёзганидан ўзининг кўнгли тўлса, чеҳраси очилиб, бизга беради. Шу тариқа оила аъзолари – фар-зандлар ҳам қўлёзмани биринчи бўлиб ўқиймиз. Асар ҳақида ай-тилган фикрларни муаллиф оғринмай қабул қилади. Сўнг деярли барча асарлар Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Иброҳим Ғофуров, Абдуғофур Расулов, Носир Фозилов, Тўлқин Расулов (худо у кишини раҳмат қилсин) каби устоз ва дўстлари назаридан ўтказилган.
Башарти асар муаллифнинг ўзига ёқмаса-чи? Бундай ҳоллар бир неча марта бўлган. Адиб қўлёзмани йиртиб, ёқиб ташлаган (баъ-зан ҳатто матбуотда янги асардан парчалар босилгандан кейин ҳам).
Бадиий асар катта ҳаяжон билан, шавқ билан ёзилиши керак. Бу ҳақда ёзувчи бундай дейди: “Китоб ёзаётган қаламкаш ҳаяжони китоб ёқиётган ўқувчи ҳаяжонидан ўн карра кучлироқ бўлади. Ки-тоб ўқиётганингизда жиндай табассум қилсангиз, билингки, ўша саҳифаларни қаламкаш росмана кулиб ёзган. Китоб ўқиётганин-гизда кўзингизга бир қатра ёш келса, билингки, қаламкаш ўша са-ҳифаларни росмана йиғлаб ёзган”.
1982 йили Пицундага бордик. Ёзувчилар ижодий уйидан хона беришди. Мен болаларни денгизга олиб бораман. Адаси деярли хонадон чиқмай ишлайдилар... Орадан ўн кунлар ўтди. Бир гал хонага қайтсак, ёзган нарсаларини йиртиб ташлаяптилар. “Хай-ҳайлаб” бир қисмини олиб қолдим. Қўлёзма сарлавҳасини шунда кўрдим. “Эртага – куз”. Юз бетлар ёзилган экан, деярли ҳаммаси йиртилиб бўпти...
– Нега ундай қилдингиз? – десам, қўл силтадилар.
– Бўлмайди! Сиғмаяпти! Хом!
Қўлёзманинг омон қолган саҳифаларини ўқиб кўрсам, бино-йидек... Нима “бўлмагани”, нима “хом”лигини орадан икки йил ўтгач, “Икки эшик ораси” романи қоғозга тушганидан сўнг англа-дим. “Икки эшик ораси”дек салмоқли, фалсафий, психологик ро-ман аввалги услубга ҳам, қолип (композиция)га ҳам сиғиши мум-кин эмас экан...
“Икки эшик ораси” романи минглаб ўзбек хонадонларига ки-риб борди. Деярли уч юз минг нусхада ўн марта нашр этилди. Бошқа тилларга таржима қилинди.
Дарсликлар ва ўқув дастурларига киритилди...
“Тушда кечган умрлар” романининг дунёга келиш тарихи ҳам ўзига хос. 1991 йили Ў.Ҳошимов таваллудининг 50 ёши нишон-ланди. Ўша оқшом Президентимиз адибга табрик йўллаганлари биз учун унутилмас воқеа бўлди. Шу арафада адибнинг устозларидан бири – Умарали Норматов шогирдга жўяли маслаҳат бердилар:
– Одатда, ижодкорлар ўз тўйига янги асар билан келади. Сиз ҳам янги асар ёзинг!
Адиб Умарали аканинг шу таклифини айтганларида севиниб кетдим.
– Домла тўғри айтибдилар, – дедим. – Ҳамма ижодкорлар шун-дай қилади. Сиз бўлсангиз анчадан буён каттароқ асар ёзганингиз йўқ.
Гапим негадир ёзувчига ёқмади.
– Бошқалар нима қилса ўзининг иши. Мен кучаниб ёзмайман! Асар туғилгиси келса ўзи туғилади.
Орадан кўп ўтмай, адиб бетоб бўлиб қолди. Шифохонага ётдик. Дўхтирлар операцияни қиламиз, деб тиқилинч қилади, адаси кўнмайдилар... Кеч куз эди. Бир оқшом адаси балконга чиқиб, узоқ ҳаяллаб қолдилар. Изиллаб шамол эсиб турибди. Жоним ҳалак бўлиб, ичкари киринг, дегим келадию, ийманаман...
Бир маҳал ўзлари палатага кириб, “қоғоз борми?! деб сўра-дилар. Касалхонада қоғоз нима қилсин? Шу кеча шифохона пала-тасида тонг отгунга қадар чироқ ёниб чиқди. Эрталаб тутунга тў-либ кетган хонага кирган дўхтир койиди:
– Ўзингиз бу аҳволда бўлсангиз, устига-устак босиб чекавер-сангиз, нима, жонингизда қасдингиз борми?
Дўхтир чиқиб кетиши билан адиб ўз қарорини айтди.
– Уйга кетамиз.
Уйга қайтишга қайтдик, лекин асар ёзиш тағин орқага сурилди. Орада сафар чиқиб қолди. Иброҳим Ғафуров, Дадахон Нурий, Аҳмаджон Мелибоевни чет элга хизмат сафарига юборадиган бўлишибди. Ў.Ҳошимов сафарга боришни асло хоҳламас эди.
– Шу, сафарга мендан бошқа одам борса бўлмасмикан?!
Йўлдан қолишнинг иложи бўлмади. Орадан анча ўтиб, “Тушда кечган умрлар” романи эълон қилингач, китобхонлар билан учра-шувларнинг бирида Иброҳим ака чет эл сафари ёзувчига асло татимаганини айтиб бердилар: “Ўткиржон, сафарда юрдию, чамаси ҳеч нимани кўргани йўқ. Фикри-зикри бошқа ерда эди. Кейин бил-сам, роман ёзаётган экан...”
Сафардан қайтиши билан адиб деярли кеча-кундуз тўхтовсиз ишлаб, романнинг илк вариантини бир ойнинг нари-берисида ёзди. Асарда қандайдир мунгли руҳ сезилиб турар, унинг биринчи жумласи эса бундай бошланар эди: “Куз – ўлим тўшагида ётган беморга ўхшайди. Оёқ остида касалманд хазонлар инграйди”. Бу – ўша кеч куз оқшоми ёзувчи касалхона балконига чиқиб кузатган манзара бўлса ажаб эмас...
Бу романнинг қисмати ҳам ёруғ бўлди. Кўп марта нашр этилди, бошқа тилларга таржима қилинди... Агар Мустақиллик бўлмаса, бу асар дунё юзини кўрмаслиги аниқ эди. Негаки, унда мустабид тузум фош қилиб ташланган. Худо асрасин, собиқ шўро тузуми бўл-са, бу роман учун ёзувчи мислсиз балоларга қолиши мумкин эди.



Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.08.2011 в 18:43.
Ответить 
"+" от:
Старый 15.08.2011 18:42   #173  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
- Устоз, боя ўзингиз таъкидлаб ўтдингиз. Абдулла Қодирий Кумушнинг ўлими тасвирлаш жараёнида кучли изтироб чекканлар. "Дунёнинг ишлари" қиссасини ўқиётган инсоннинг кўзида беихтиёр ёш қалқийди. "Дунёнинг ишлари" ўзбек оналари ҳақида яратилган гўзал асар ҳисобланади. Асарнинг ёзилиш жараёни ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

Ўлмас опа Ҳошимова:
- 1980 йили ойимлар (қайнонам) тўсатдан вафот этдилар (Худо раҳмат қилгур хоксор, меҳрибон ва доно аёл эдилар). “Дунёнинг ишлари” китобида Она қиёфаси айнан тасвирланган. Адиб бу жу-доликдан жуда қаттиқ изтиробга тушди. Шусиз ҳам ўта таъсирчан одам янада маъюс, ҳаёлчан бўлиб қолди. Охири Абдуғафур Расулов, Баҳодир Ғуломов (домланинг жойлари жаннатда бўлсин) билан маслаҳатлашиб, Сижжакка – Опоқ хўжа ака деган эски қадр-донлариникига чиқиб кетишди. “Дунёнинг ишлари” китобининг дастлабки боблари ўша ерда ёзилган. Адибнинг ўзи таъкидлашича, бунга Абдуғафур ака даъват қилганлар. “Бошқаларда йўқ имконият сизда бор-ку, ўзингиз ҳис этаётган шу изтиробларни қоғозга ту-ширсангиз, бир томондан, дардингиз енгиллашади, иккинчидан, холамларнинг руҳини шод қилган бўласиз”.
“Дунёнинг ишлари” бошқа асарларга ўхшаб тез ва шиддат билан ёзилгани йўқ. Ҳар бир ҳикоя мустақил асар сифатида ту-ғилган. Аммо уларнинг ҳаммасида Она образи бор. Бу китобнинг дунёга келишида атоқли шоира Зулфия опанинг катта ҳиссаси бор. Адиб бўлажак китобнинг биринчи бобларини “Саодат” журналига олиб борганида Зулфия опа бу жуда яхши асар бўлишини таъ-кидлаб, уни давом эттириш кераклигини, журнал эса китобни сонма-сон босиб боришини айтган эканлар. Бу ҳақда муаллиф ўз мақоласида ёзган... Шундай қилиб китоб бир йилдан ортиқ муд-датда дунёга келди. Унинг энг охирги саҳифаси қандай туғилгани ҳамон кўз ўнгимда турибди. Баҳор эди. Кечаси гумбирлаган товуш-дан уйғониб кетдим. Момақалдироқ бўлаётган экан. Қарасам, хо-нада адаси йўқлар. Айвонга чиқдим. Соат тўртдан ўтибди. Нариги хона эшигидан чироқ нури тушиб турибди. Киришга тортиндим. Чой қўйдим. Анча иккиланиб туриб, эшик олдига келдим. Секин ичкарига кириб яқин бордим. Қарасам, адиб унсиз йиғлаяпти... Қўрқиб кетдим. “Нима бўлди?” – десам, индамай чиқиб кетдилар... Кўз ёши томган саҳифаларни беихтиёр ўқидим. Ўқиб, йиғлаб юбордим. Бу – “Илтижо” деган боб эди. Мана ўша боб:
“Ойи мен келдим... Эшитяпсизми, ойи, мен яна келдим...
Қаранг, ойи, тағин кўклам кирди. Эсингиздами, ҳар йили баҳор кириши билан Сизни далага олиб чиқардим. Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ осмонни, кўм-кўк майсаларни кўриб қувонардингиз. Эсингиздами, невараларингиз териб келган бойчечакларни кўзин-гизга суртиб, “омонлик-сомонлик” қилардингиз...
Бугун... ўзингизнинг устингиздан бойчечак ўсиб чиқибди... Йўқ, йўқ, ойижон... йиғлаётганим йўқ. Биламан, мен йиғласам, сиз безовта бўласиз... Ҳозир... ҳозир ўтиб кетади. Мана бўлди...
Эрталаб-чи, ойи, ёмғир ёғди. Қаттиқ ёмғир ёғди. Сиз баҳор ёмғирини яхши кўрардингиз... Кейин офтоб чиқиб кетди. Қаранг, офтоб чарақлаб ётибди... Эсингиздами, сиз менга офтоб ҳақида чўпчак айтиб берар эдингиз. Ўша офтоб чарақлаб ётибди... Кўраяпсизми...
Эсингиздами, ойи, сиз укамга алла айтардингиз. Мен алланинг оҳангига маст бўлиб ухлаб қолардим. Ўша бешикда мен ҳам ётганман. Аллангиздан мен ҳам ором олганман. Нима қилай, ойи, мен алла айтишни билмайман. Қабрингизни силаб қўйсам ором ола-сизми... Мана, ойижон, мана... Йўқ, йўқ, йиғлаётганим йўқ. Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади...”
Балки бу парчани алоҳида ўқиган китобхон унчалик ҳаяжонга тушмас. Бироқ, “Дунёнинг ишлари”ини бир бошдан ўқиб, Онани қаттиқ севиб қолган китобхон бу сатрларни ўқиганда ларзага тушмай қолмайди. “Илтижо” бобини кўзда ёш билан ёддан ўқиб берган кўплаб талаба ва ўқувчиларни кўрдим. Дарвоқе, “Икки эшик ораси” романининг “Зилзила”, “Тушда кечган умрлар” романинг “Оппоқ-оппоқ қорлар ёғди” бобини ларзага тушиб, ёдаки ўқиган китобхонлар ҳам оз эмас. Балки муаллифнинг ўзи уларни росмана йиғлаб ёзгани учун ҳам шундайдир. Нима бўлганда ҳам адиблар йиғиси ўқувчининг қалбига нур олиб киради. Ёзувчилик қисмати шундай бўлса керак эҳтимол.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.08.2011 в 18:48.
Ответить 
"+" от:
Старый 15.08.2011 19:26   #174  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
- Ҳурматли ёзувчимизнинг асардаги воқеаларни, улардаги персонажлар, деталларни тасвирлаб беришлари ниҳоятда ишонарли чиқади. Айниқса, аёллар психологиясини маҳорат билан очиб берадилар. Бунинг асосий сабаби нимада?

Ўлмас опа Ҳошимова:
- Адиб ҳар бир сўз, ҳар битта детал устида диққат билан ишлашни одат қилган. Бир воқеа эсимдан чиқмайди. "Дунёнинг ишлари"да Ача хола деган лўли тасвирланган. Бир куни ёзувчи Ача холани болалигида кўп кўргани, фол очганини ҳам томоша қилгани, аммо фол пайтида ишлатадиган, ҳозирги нарда ўйинидаги саккиз қиррали тошга ўхшайдиган нарсанинг номи нималигини билолмаётганлигини, асар тўхтаб қолганлигини айтди.
Тош қурғур нима деб аталишини билиш шарт! Ўйлаб-ўйлаб лўлига фол очтирадиган бўлдик. Чорсу бозорининг кираверишида лўлилар ўтирар эди. Албатта, ёзувчини кўплар танийди. Фалончи фол очтириб ўтирибди, деган гап унчалик чиройли эмас. Хуллас, бозорга икковлашиб борадиган бўлдик. Фол очира бошладик. Лўли бир балоларни айта бошлаган эди, адаси хуржунингда тош борми, ўша билан очасан, дедилар. Лўли кичкина, саккиз қиррали тош чиқарди. Ёзувчи, бунинг оти нима, деб сўраган эди, лўли фалон сўм берсанг айтаман, деди. Керакли пулни олгач, бунинг отини муҳра дейдилар, деди.
Шундай қилиб ёзувчи болалигида кўрган сеҳрли тошнинг номи муҳра эканини билиб олгач, "Менинг Ача холам" боби чала қолган жойидан давом этди. Тошнинг номини топиш шартмиди, деб сўрасам, бадиий асарда, айниқса, насрий асарда ҳамма нарса аниқ бўлиши шарт, мана энди китобни лўли хотинлар ўқиса, менинг устимдан кулмайди, деб гапни ҳазилга бурдилар.
Ответить 
Старый 26.08.2011 15:53   #175  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:


Ҳар биримиз севган ижодкорларимизнинг ҳаётидаги номаълум бўлган, ой сингари ҳали кашф қилинмаган, инсоний қирралари ҳақида билгимиз келади. Ижодкор асарларини мутолаа қилар эканмиз, албатта олган таассуротларимизни ўша ижодкор руҳияти билан таққослашга ҳаракат қиламиз. Мана шу таассуротлар асар ижодкори ва ўқувчини бир-бирига боғлаб турувчи ришта вазифасини ўтаса не ажаб.
Эс севган адиб Ўткир Ҳошимов ўзининг 70 йиллик таваллуди муносабати билан “MUMTOZ SO’Z” нашриётида “Ўткир Ҳошимов замондошлар наздида” дея номланган китоб чоп этилди (нашрга тайёрловчи Ҳ.Болтабоев). Ушбу китобда адиб ҳақида Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Примқул Қодиров, Матёқуб Қўшжонов, Эркин Воҳидов, Умарали Норматов каби ижод усталарининг фикрлари ўрин олган. Шунингдек, серқирра адиб ижодиий фаолиятининг турли жиҳатлар мунаққид ва адабиётшунослар томонидан ёритиб берилган. “Ўткир Ҳошимов ижодида майинлик, нафосат бор. Айниқса, муҳаббат мавзусидаги асарларида инсон туйғулари жуда мулойимлик, нафислик билан чизилади. Бу жиҳатдан адибни прозанинг шоири деса бўлади...” (Эркин Воҳидов)
Китобхонни тарбиялаш, унинг дидини ўстириш ва маънавиятини бойитиш ҳар бир ижодкорнинг вазифасидир. Ўткир Ҳошимов ўз ижоди ҳақида: “Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир” деб ёзган эди. Бу фикрни бевосита севикли адибимиз асарларига қарата ҳам айтиш мумкин.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида 70 ёшни қаршилаган Ўткир Ҳошимов ижодий фаолиятининг сарҳисоби, десак адашмаган бўламиз. Китоб адабиёт ихлосмандлари кўнгил жавонидан муносиб ўрин олишига ишонамиз.

Камола БОЛТАБОЕВА
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 07.12.2011 14:04   #176  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бундан ташқари www.fikr.uz сайтида ҳам ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовга ўзига хос табрикнома қолдирган иштирокчи ҳам адибнинг дастхат қолдирилган китоби билан тақдирланади.

Табрикнома шеърий шаклда бўлса ҳам бўлади.

Рахмат, ваъда қилингани бўйича, севимли адибимизнинг табаррук дасхатлари қўйилиб, дил сўзлари битилган "Она-битта, Ватан -ягона" номли китобларини олдик. Бу ишда ташаббус кўрсатган Нигорахонимга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.05.2012 16:54   #177  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ўткир ака Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси" романида Иккинчи жаҳон уруши ва унинг фожиали оқибатлари тинчлик замонида ўз таъсирини кўрсатиши ҳақида Музаффар ва Мунаввар севгисининг фожиали якуни орқали акс эттирилган.
Ўткир Ҳошимов билан "Икки эшик ораси" романи ҳақида суҳбатлашганимда, ёзувчи бир мухлисанинг романни ўқиб ёзган шеърини кўрсатган эдилар. Ушбу шеър бугунги айёмга ҳам тааллуқли бўлганлиги учун уни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман, форумдошим.
Цитата:



Кимсан Ҳусановнинг Робияга етиб келмаган хати

(«Икки эшик ораси» романини ўқиб...)

«Робия! Мен ўлган эмасман, ишон!
Ишон, Ватанимнинг юрагидаман!
Тинчликни истаган жами одамнинг
Оппоқ орзулари, тилагидаман!
Эргашали ака мина остида
Қийма-қийма бўлди, ўзим кўрганман.
Вася амакининг шилиниб кетган
Жасадини тортиб, ерга кўмганман.
Даҳшат! Нимасини айтай, Робия?!
Қўйган болакайнинг кўзчалари йўқ!
О, бунинг ҳар бири осколка бўлиб
Дардли юрагимда қотиб қолган ўқ!
Робия, одамлар эшитсин, айтгин:
Номаълум аскар – мен, мағрур ҳар маҳал.
Мангу олов бўлиб, ўчмас ном бўлиб
Қалбингда тикланган ҳайкалман, ҳайкал!»

Нодира БАРАТОВА, Бухоро
Ответить 
"+" от:
Старый 09.05.2012 17:08   #178  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Муҳтарам форумдош!
"Икки эшик ораси" романидаги воқеаларга бефарқ бўлиб ўқимаган китобхон бўлмаса керак. Ҳар доим Дўмбиравот томонлардан ёки бўлмасам Нўғайқўрғондан, Алвастикўприкдан ўтаётганимда романдаги воқеалар кўз ўнгимда кинотасвирни кўргандек гавдаланади. Асардаги воқеалар баддий тўқимами ёки ҳақиқатдан ҳам бўлганми, бу ҳақида Ўзбекистон фан арбоби, филология фанлари доктори Абдуғафур Расулов бундай деб ёзадилар. Улардан мени қизиқтирган саволларга жавоб топа олдим:
Цитата:
Биз Ўзбекистон халқ ёзувчиси, элимизнинг ардоқли адиби Ўткир Ҳошимов билан қарийб ярим асрлик қадрдонмиз, маҳалла-дош, қўшнимиз. Адибнинг кўп асарлари қандай туғилганига гувоҳ бўлганман. Қатор роман, қисса ва ҳикояларини қўлёзмада ўқиб, мулоҳазаларимни айтганман, баъзи манзаралар, деталларга ойдин-лик киритишда маслаҳатлашган пайтларимиз кўп бўлган. Ёзувчи асарларида ҳаётда айнан бўлган ва айнан ўз исми билан аталган қатор персонажлар бор. “Дунёнинг ишлари”даги Она, Эрмон бува, фидойи дўхтир Ачинский, Ҳайдар шамол, Қора амма, “Икки эшик ораси”даги Илҳом чойхоначи, Ҳусан дума, Афанди домла, Ориф оқсоқол, Парча ва яна кўплаб инсонларни дўмбиравотликлар ҳамон эслайди. Айрим салбий образларнинг исми ўзгартирилиб, феъл-ат-вори тағин ҳам чуқурлаштирилиб тасвирланган. Бу – муаллифнинг ҳуқуқи. Шунингдек, асарларда тасвир этилган Дўмбиравот, Қаъни, Кўтарма, Нўғойқўрғон, Қонқус, Дархон, Қатортол, Чилонзор каби жойлар ўша йиллари Дўмбиравотни шаҳар билан боғлаб тура-диган, тупроғи тиззагача чиқадиган ягона кўча, Катта ва Кичик Чилонзор деган гузарлардан ўтилгач етиб бориладиган “семон-кўприк” (бу кўприк ҳалиям бор) тасвирлари ҳаётдан олинган. Адиб китобларида кўп қаҳрамонлар портрети ва феъл-атвори ҳам ниҳоятда ҳаётий. “Дунёнинг ишлари”даги “Ҳавас” ҳикоясининг қаҳрамони Меҳри хола менинг онам бўладилар...
Хуллас, Ўткир Ҳошимовнинг кўп йиллардан бери эл севиб ўқиётган асарларида ўзимизга таниш, дилимизга яқин инсонларни учратамиз. Шулардан ўзим кузатган баъзи дилга яқин одамлар ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.
Ответить 
"+" от:
Старый 09.05.2012 17:09   #179  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдуғафур РАСУЛОВ, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор. ДИЛГА ЯҚИН ОДАМЛАР

Цитата:
АДАБИЙ ҲАЁТНИНГ БИР ФУҚАРОСИ
(“Икки эшик ораси” романидаги Ҳусан думага доир)

Шундай бир тоифа борки, унинг дунёси китоб, насаби, сифати адабий қаҳрамон. Адабий қаҳрамонлар ҳақида кўп ёзилган. Улар ҳақидаги битиклар катта-катта китобларни вужудга келтирган.
Пушкин, Абдулла Қодирий, Михаил Светлов, Чингиз Айтматов сингари санъаткорлар ўз қаҳрамонлари ҳақида ғаройиб гапларни айтганлар.
Китобхоннинг адабий қаҳрамонларга муносабати тўғрисида кўп ҳикоялар, воқеалар, ҳангомалар битилган. Халқ адабий қаҳра-монни севиб қолса, ундан ажралгиси келмайди. Ўзбеклар орасида Отабек, Кумуш, Анвар, Раъно, Дилбар, Гулнор, Элмурод, Попук, Шерзод, Дилфуза, ҳатто, Асадбек сингари исмларнинг кўплаб учраши бадиий асарга муҳаббатнинг бир кўриниши, албатта.
Адабий қаҳрамонлар, уларнинг ҳаётидаги асоси ҳақида ёзиш керак. Токи санъаткор – адиб эътиборини қозонган кишилар номи ўчиб кетмасин. Ёзувчи Ўткир Ҳошимов яратган адабий қаҳра-монлар жамланса, каттагина маҳалла жамоаси пайдо бўлади. Асар қаҳрамонларидан ташкил топган аҳли маҳалланинг ҳар бирига синчиклаб назар солинса, тарихи ўрганилса, қизиқ ҳолат келиб чиқади. Аниқроғи, Тошкентнинг Дўмбиравот мавзесида яшаган кишиларнинг аксарияти Ўткир Ҳошимов китобларига хоҳ номи, хоҳ ҳол-аҳволи, хоҳ бирон белгиси, борингки, лақаби билан кириб қолган. Дўмбиравотнинг кексалари Ҳусан думани, унинг бола-чақасини яхши эслайдилар. “Икки эшик ораси” романини ўқиган китобхон борки, Ҳусан дума, унинг аёли, ўғли, тутинган қизи ҳақида тўлиб-тошиб гапиради. Хуллас, биз Ўткир Ҳошимовнинг жонли, эътиборли қаҳрамонлари тарихи билан қизиқдик. Жум-ладан, Ҳусан думанинг ҳаётдаги асли (асоси) ҳақида бир мунча нарсани билиб олдик.
Ардоқли адиб Ўткир Ҳошимов яшайдиган кўчадан, нари борса, 200-300 одим нарироқда Исмоил ака (Исмоил шопир) яшарди. Саккиз йил аввал кўпга қўшиган (вафот этган) бу табаррук инсон Ҳусан думанинг куёви бўлган. Ўткир Ҳошимов Исмоил акани кўргану танимаган. Исмоил ака бўлса, Ўткир Ҳошимов қайнотаси ҳақида китоб ёзганини билмаган. Ваҳоланки, Исмоил ака уйининг тўрида Ҳусан думанинг расми осиғлиқ турган. Фарзандлари Ҳусан думага оид ҳужжатларни пўлат сандиқларда ҳануз сақлашади. Ушбу сатрлар муаллифларидан биримиз Ҳусан думани яхши бил-ганмиз, уларнинг қариндош-уруғларини таниганмиз. Ҳусан дума ҳақидаги гаплар қўзғалиб қолгач, биз Исмоил ака фарзандларидан Ҳусан дума расмларини сўрадик. Маълум бўлишича, қанд лавлаги етиштиришдаги ҳалол меҳнатлари учун “Куйбишев” жамоаси хўжалиги аъзоси Ҳусан Мирисаев “Меҳнат Қизил байроқ” нишони билан тақдирланган (1948 йил 3 июнь) экан. Нишон гувоҳномасида Ҳусан думанинг хира тортиб кетган расми сақланган.
Ҳусан думани дўмбиравотликларнинг эллик ёшдан ошгани яхши эслайди. Отанинг хўжалигидаги юмушларини (романда бу ҳақда тиниқ ёзилган) аҳли дўмбиравот унутгани йўқ. Хуллас, Ҳусан Мирисо ўғли 1880 йилда Тошкентда туғилган. Ҳусан билан тўққиз ой она қорнида бирга бўлган Фотиманинг умри қисқа экан, эрта вафот этади. Ҳусаннинг Жавҳар, Ҳайдар исмли акалари бўл-ган. Уларнинг ҳар иккиси полвон бўлган. Тақдир шамоли ака-ука-ларни ҳар томонга учириб кетган. Ҳайдар полвон тақдир тақозоси билан Авлиё ота томонларга кетиб қолган. Ҳусан дума “юртга кел-ган тўй”дан четда қолмаган – мардикорликка олинган. Мардикор-ликка бориб, у “дума” лақаб орттирган: рус тилини билмаган бу йигит ҳаммага ўзини “мен дўмбиравотли”, деб таништираверган. “Дўмбиравот” нима эканлигини билмаган мардикорлар Ҳусанни “Он дома” дейишаверган. Бора-бора Ҳусан “дома” (дума эмас) деса, ҳамма танийдиган бўлган. Романда Ҳусаннинг “дума” лақа-бини олиши бошқача изоҳланади. “Оқпошшо” замонида давлат думасига маҳаллий сартлардан ҳам вакил бўлиши баҳонасида уни ноиб қиладилар. Ҳусан думага ўхшаган саводсиз деҳқон, ўзининг ибораси билан айтганда, умри ер кавлаш билан ўтган одам ўша замондаги дума учун шунчаки бир кимса бўлган, холос. Ёзув-чининг нияти “дума-пума”сининг ўзи лўттибозликдан иборат бўл-ганига шама қилишдир. Шу тариқа адиб Ҳусан думанинг лақаб орттиришини бошқача тасвирлайди ва бунга тамомила ҳақлидир... Шундай қилиб, Ҳусан ўз юртига “дума” лақабидан ўзга ҳеч нарса олиб келмайди. Ҳусанбой бир томондан қашшоқлиги, иккинчи то-мондан, полвонкелбат, сал беўхшовроқ бўлганлиги боис анча ёш-гача уйлана олмай юрган. Қайсидир йили у акаси Ҳайдар полвонни йўқлаб, Авлиё отага борган. Довруқли бир тўйда қатнашган. Тўй эгаси кураш уюштирган бўлиб, бир ўрис полвон манаман деган полвонларни бир бошдан қийратаверган. Ориятли, қувватга тўлган Ҳусан полвон даврага отилиб чиқади. Ҳайдар полвон инисини даврадан олиб чиқиб кетмоқчи бўлади. Шунда тўйда қатнашаётган бойлардан бири:
– Полвоннинг шаштини қайтарма, Ҳайдар, – деган. Даврада нима қиларини билмай турган Ҳусанга қараб: – Ўғлим, шу ўрис полвоннинг курагини ерга теккизсанг, сенга қизимни бераман, куёв қилиб оламан, – деган.
Тўй тўйдай ўтган. Ҳусанбой довюраклиги, ғурури боис бойга куёв бўлади. Ҳусан дума 1930 йилгача дам Авлиё отада, дам Тошкентда яшайди. Ўринбой деган ўғил, Манзура, Маъсума деган қизлар кўради. Умри қисқа экан, хотини вафот этади. Ҳусанбой 1930 йилда йигитча бўлиб қолган ўғли, икки қизи билан Тошкентга бутунлай кўчиб келади.
1931 йилда у Меҳринисо деган бева аёлга уйланади. Маҳалла-кўйда “Қора амма” деб ном чиқарган бу аёл Ҳусан дума билан тинч-тотув турмуш кечиради. Ҳусан дума аёли ортидан келган Зуҳра, Хайрини ўз фарзандларидай кўради. Зуҳра ҳам, Хайри ҳам “Ҳусанова” бўлиб турмушга чиқишади. Ҳусан думанинг ўғли урушдан қайтмади, дом-дараксиз кетди. “Икки эшик раси”да Кимсанинг дараксиз кетганлиги учун отани нари олиб бориб, бери олиб келганликлари ғоят ишонарли тасвирланган. Кексайиб қолган ота зуғум-терговлардан қутулиш учун ўзини “шарбатчи”лик юму-шига уради. Шундан кейингина отанинг қулоғи таънаю дашном-ларни эшитмайдиган бўлади. Ҳусан дума тўртала қизини турмушга берди: қуда-андали, куёвли, невара-чеварали бўлди. Унинг қизла-ридан учтаси вафот этган, фарзандлари Дўмбиравот, Қозиравот, бошқа маҳаллаларда истиқоммат қилишади. Ҳусан отанинг кен-жаси, аниқроғи, Қора амманинг қизи Қозиравот маҳалласидаги Терсариқ кўчасида, 8-хонадонда яшайди. Биз Хайри холани кекса, шарти кетиб парти қолган момо, деб ўйлаган эдик. Йўқ, Хайри опа, гарчи саксонга яқинлашиб қолган бўлса-да, тетик, зиёлинамо, қадр-қимматини баланд қўядиган аёл экан. Онахон отаси ҳақида оғзидан бол томиб гапирди:
– Мен уч ёшдалигимда дадамнинг тарбиясига кирганман. Опаларимни ойим, дадам оқ ювиб, оқ тарадилар. Ҳаммамизни уйли-жойли қилдилар. Дадам пир-бадавлат бўлиб, 88 ёшларда вафот этди. Ҳануз гўрларини ёлғизлатиб қўйганимиз йўқ.
Хайри опа турмуш ўртоғи – Раҳматилла ака билан аҳил яшабди. Етти фарзанд кўрибди. Опа турмуш ўртоғи вафот этга-нини бамайлихотир гапирди. Лекин бундан бир неча йил аввал, 34 ёшида вафот этган ўғли ҳақида сўзлаганида, кўз ёшларини тия ол-мади. Қарими, ёшми, бари-бир она-да! Хайри опа онасини маҳал-ладагилар “Қора амма” деб атаганларини, раҳматли волидасида нафас қисиш касали бўлганини айтиб берди. Биз Ўткир Ҳошимовга думанинг аёллари “Қора амма” бўлганликларини айтганимизда, ёзувчи ҳайрон бўлди: “Ишонинг, мен “Қора амма”ни ўзим ўйлаб топганман. Тўғрироғи, бундай бўлган. Фарруҳ ўғлим, негадир акамнинг хотинлари, раҳматли кеннойимни “Қора амма” дерди. “Қора амма” деган атамада аллақандай саҳийлик, бағри кенглик туйгандек бўлганман. Ижодда илоҳиёт борлигига қаттиқ ишо-наман. Ҳаётда Ҳусан думанинг аёлини “Қора амма” дейишлари, бунинг устига бу аёл ҳам диққинафас хасталиги борлигидан мут-лақо бехабар эдим. Демак, бадиий ҳақиқат беихтиёр ҳаёт ҳақиқати билан уйғунлашиб кетган. Мен “Қора амма” Ҳусан думанинг иккинчи турмуши эканлиги, икки қизи билан турмушга чиққан-лигини энди эшитиб турибман. Ўйлаб кўрилса, Робия феъл-атво-рида “Қора амма”нинг битта қизи тасвирланган бўлиб чиқади”.
Ҳусан дума – “Икки эшик ораси” романидаги ўнлаб қаҳра-монларнинг бири. Романдаги аксарият қаҳрамонларнинг ҳаётидаги прототипини белгилаш, у ҳақда ёзиш мумкин.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 09.05.2012 в 17:12.
Ответить 
"+" от:
Старый 09.05.2012 17:12   #180  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдуғафур РАСУЛОВ, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор ДИЛГА ЯҚИН ОДАМЛАР

Цитата:
КАЙВОНИ...
Маҳалла ҳаётининг нозик томонлари кўп. Кексалар яхши билишади: кайвони маҳалла оқсоқоли эмас, аммо обрў-эътиборда ундан кам эмас. Илми бор, эл билан тиллаша оладиганларни оқсоқол қилиб кўтаришган. Ҳозир ҳам шундай: оқсоқол оқ-қорани таниган, қонун-қоидани биладиган, юрт сиёсатини халққа етказадиган шахс. Кайвони-чи? У маҳалланинг норасмий етакчиси: дангалчи, чапанироқ, урф-одатларни яхши биладиган, уларга амал қиладиган, яхши-ёмонни фарқлаб, керагида мақтаб, керагида “ниқтаб” турадиган одам. Юртнинг тўй-азаси, иссиқ-совуғи кай-вонисиз ўтмайди.
Тошкентнинг Дўмбиравот, Қозиравот, Мевазор, Хирмонтепа, Қаъни, Яккасарой маҳаллалари аҳли Абдумалик хожи акани яхши билишади. Бу одам дўмбиравотликларнинг ўз одами эди. У чўрткесар, кези келганда оғзидан аёвсиз сўзлар чиқадиган бўлса-да, аслида одамохун, зиёли эди. Бешёғочнинг Янги маҳалласи-дагилар, Дўмбиравотликлар жадид муаллим Қўчқор Исҳоқовни яхши билишган. Ҳозир бу кишининг номи билан аталувчи кўча бор Дўмбиравотда. Абдумалик ака ўша Қўчқор афандининг иниси. Акаси изидан бориб, олий маълумотли бўлди, мактабда тил ва адабиёт ўқитувчиси бўлиб ишлади. Абдумалик Исҳоқов нафақага чиққач, маҳалла ҳаётига шўнғиб кетди.
Қайси тўйда Абдумалик ака бош-қош бўлса, тўй эгасининг жони кирарди. Ҳамма юмушини кайвони ўрни-ўрнига қўйиб удда-ларди. Тўғрироғи, Абдумалик ака тўйбоши бўлса, тўйда хизматга чоғланганлардан ҳеч ким бекор қолмасди.
1971 йилнинг ёзида ўғилларимни ҳатна қилдириб, ош бердим. Дастурхон жойида, таниқли ҳофизлар келган, муҳими, Абдумалик ака бошлиқ кайвонилар хизматда. Бирдан университет жамоаси, домлалар, ҳамкасбларим кўриниб қолишди. Югуриб Абдумалик аканинг олдига бордим:
– Ака, устозлар, ҳамкасблар келишяпти. Уйга, ичкарига олсакмикан? ...
– Мулла Абдуғафур, қозон битта, дастурхон битта, ҳофизлар ашула қилишяпти...
Мен хато қилганимни сезиб қолдим-у, чайналиб нимадир дедим.
– Сиз келган-кетганларни кутиб, кузатиб тураверинг, буёғини бизга қўйиб беринг. Устозларингиз ўзбекнинг тўйига келёт-ганилигини яхши билишади. Биз учун ҳамма меҳмон – теппа-тенг: ўтқазган жойимизга ўтиришади, тортган ош-нонимизни танаввул қилишади. Тамолимиз шу, укажон.
Қизиқ, Абдумалик ака қаттиқ-қаттиқ, теккизиб-теккизиб гапир-саям, ҳеч ким у кишидан хафа бўлмасди. Абдумалик аканинг билимдон, уқувлилиги аза кунларида аниқ кўринарди. 1984 йил-нинг саратонида ҳарбий хизматни олис юртда ўтаётган йигитча-нинг ток уриб ўлганлиги ҳақида хабар келди. Марҳумнинг бобоси, отаси маҳалла устунларидан, эл назарига тушган одамлардан эди. Дарҳол тумонат одам йиғилди. Икки кеча, икки кундуз, яъни жасад олиб келгунча маҳалла аҳли марҳум эшиги олдида бўлди. Ҳамма ишга Абдумалик ака бош-қош. Ниҳоят, марҳум жасади темир тобутда олиб келинди. Кайвони тобутнинг олдига тушиб ҳовлига кирди.
– Назира, ўғлинг келди, ўзингни қўлга ол, болангни бағрингга бос, куёвлик сарполарини устига ёп. Онагинам, Худо сенга сабр-тоқат берсин...
Абдумалик ака шошиб ташқарига чиқиб кетди. Ҳамма кўрди, билди – у йиғлади. Орадан бир-бир ярим соат ўтар-ўтмас Абдумалик аканинг тетик, буйруқнамо гапи эшитилди:
– Сиз, тақсир, маъруза қиласиз, хотин-халажни сал овутасиз, биз эса... – у ён-атрофдагиларга бирма-бир қаради, – марҳумни олиб чиқамиз. Кимдир эътироз билдирмоқчи бўлганди, “Бўлди. гап тамом. Уйдагилар адойи тамом бўлди-ку”, – дея жеркиб ташлади.
Кайвони ҳамиша марҳумни тез дафн этишга, чин манзилга эртароқ етказишга ҳаракат қиларди.
Дарвоқе, Абдумалик аканинг ростмана жаҳли чиққанини ҳам бир неча марта кўрганман.
– Ҳой, бойвачча, нега тамойилни буздинг. Сен бугун гўрковга бунча, ғассолга унча берсанг, эртага бир камбағалнинг шўри қурийди-ку... Ҳе сени бойваччалигингга...
Кайвони чақирилган ердан қолмас, айтилмаган жойга бормас эди. У тўй-ҳашамда, ошда йўл-йўлакай панд-насиҳат қилиб қоларди:
– Анавини қаранглар, бешта боласини эргаштириб ошга келаяпти-я. Лекин биронта боласини жанозага, тобут кўтаришга олиб бормайди.
Кейин бизга қараб дерди:
– Кўзларингни оч, халқ зийрак, ҳамма нарсанинг ҳисоб-китобини қилади.
Абдумалик ака ҳазил-ҳузулга ўч, йиғинлардан бир уй одамни оғзига қаратиб ўтира оларди. Бир гал серфарзанд, баобрў ўқитувчи набира кўрганлиги сабабли ёр-дўстларини шукрона дастурхонига таклиф қилди. Меҳмонлар очилиб-сочилиб, хуш кайфиятда ўти-ришибди. Абдумалик ака ҳар галгидай тўрда гурунг беряпти. Унинг қадрдон шогирдларидан бири олма-нокларни, банану анор-ларни тақсимчаларга кесиб-кесиб ташлаяпти, устига-устак, гапи-риб-гапириб қўяди:
– Ҳўл мевалар тез айнийди, дарҳол еб юбориш керак. Баъзилар сал уринган ҳўл мевани ташлаб юборади. Олинглар, енглар, ейишга қўйилган.
Кайвони бирдан бу ҳаракатга баҳо берди:
– Ҳой бола, бўлди, пичоқни қўй, қўлингин кесиб оласан, – деди.
Шогирд устозига “ярқ” этиб қаради, гап нимадалигини ту-шунди, дув қизариб кетди.
Абдумалик ака икки-уч йил оёқ учида юрди, хасталик анча қийнади. Барибир у ҳар куни бўлмаса-да, кунора секин-секин юриб чойхонага чиқар, ёр-дўстларини кўрар, пича суҳбатлашар, сўнг яна бир-бир босиб уйига қайтарди. Абдумалик аканинг уйидан одам аримай қолди. Ёлғиз ўғил Абдуғани худди отасининг ўзи: келган-ларнинг ҳурматини ўрнига қўяр, дадасининг тузалиб қолаётганини айтиб, ташрифчиларни хурсанд қиларди. Дарвоқе, Абдумалик ака бетоб бўлиб қолгач, Абдуғани отаси йўлини тутди: тўй-ҳашам, таъзияда сидқидилдан хизмат қила бошлади.
Абдумалик ака уч кам саксон ёшида вақот этди. У беш-олти йил муқаддам Хаж сафарини адо этиб келган эди. Ҳожи аканинг хайрли ишлари ҳамон юрт тили, дилида. Елиб-югуриб хизмат қилаётган Абдуғанини кўрган ота қадрдонлар:
– Худди Абдумалик аканинг ўзи-я, отасидай обрў-эътиборли, кайвони бўлсин, – дея дуо қилишади.

* * *
1980 йил баҳорида Ўткир Ҳошимовнинг онаси – Пошша она вафот этганларида Қозиравотдаги Лайлактепа қабристонига ту-монат одам боргани, ўшанда Абдумалик ака барча тадбирларга бош-қош бўлгани кўз ўнгимда турибди...
Суҳбатларимиздан бирида Ўткиржон халқимиз удумлари ҳақида гапириб, бир нарсани таъкидлади. “Бизнинг халқимизда ях-ши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам катта издихом бўлиши, кўп одамлар тўпланишининг сабабини айтайми? Чет элларда, айниқса Ғарб мамлакатларида индивидуализм – шахс биринчи ўринда туради. Бизда жамоавийлик – коллектевизм кучли. Ҳар ким бир-бирига ел-кадош бўлади. Бу – жуда катта фазилат. Аммо минг кишини бо-шини қовуштириш ҳам осон эмас. Абдумалик акага ўхшаган-ларнинг беминнат хизмати учун ҳарчанд раҳмат деса арзийди!”
Ўткиржоннинг асарларида ҳозирчи Абдумалик аканинг тас-вири йўқ. Бироқ адиб бу нурли инсон қиёфасини бўлажак асарларидан бирига киритса ажаб эмас...
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх