Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 13.08.2011 16:37   #4  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Чунки бугунги кун аёли қўрқинчли суратга кириб бормоқда. Илгари аёллар орасида эркакларга ўхшаб шим кийишликни тасаввур қилиб бўлмас эди. Хўш бугунчи, неча фоизаёллар шим киймаяпти?

Фақатгина мўъминалар ва ёши катта онахонлар. Қолганлар ҳаммаси эркаклар шимида. Илгари шим кийган аёлни тасаввур қилиб бўлмаган бўлса, энди киймаганини тасаввур қилиб бўлмаяпти. Яна қизларимизни «маданияти» шунчалик такомиллашдики, шимни устидан ичкийим чиқариб , кўрсатиб қўйиладиган даражага етди.

Ахир бу бузғунчилик, фаҳшку. Шу ўринда қизларимиздан, аёлларимиздан сўрамоқчиман.

Кимларга тақлид қиляпсизлар.

Аёл озодлиги деган шиори остида аёлларни фаҳш ўйинчоғи қилиб улгурган европагами? Ёки инсониятга демократия керак, жинсий алоқа маданий ҳордиқ деб, кириб қолган кўчасидан чиқиб кетиш йўлини тополмаётган океан ортигами? Хўш у маданият деб аталаётган модалар балоси яна ўн йиллардан кейин қандай кўринишга эга бўлади. Ривожланиш шу даражада бўлса аёллар кийим-кечак ҳақида умуман қайғурмай қўйишса керак.

Бу маданият аёл-қизларимизнинг онгини шу тарзда ривожлантирдики, ҳатто тарихда кузатилмаган уддабурроликлар рўй берди. Бу янгилик қотилликнинг янги усулидир, яъни ҳали туғилмаган болани, зинодан орттирилган болани шундай ўлдириладики, жиноят изсиз йўқолади. Яна ҳеч нарса бўлмагандек юрилаверади.

Суҳбатларда бу «тадбиркорлар» эмас, балки муъминалар ғийбат қилинади. Бугуннинг қизлари эртанинг онаси. Келажак авлод шулардан тарқайди. Шулар туғиб тарбия қилади. Хўш булардан ким туғилади? Хўп аёлларимизнинг бугунги аҳволини, яъни кўча кўйда кийими бор яланғоч ҳолда юришини, шу аҳволда ўқув муассасаларида ҳатто телевиденияда этика-эстетика ҳақида бахс юритишини, «бурда моден, дизайн» деган европача номлар остида яланғоч юришни талқин қилаётганини, кўр-кўрона кимларгадир тақлид қилаётганини «маданият» дейилса, унда ўз-ўзидан дунё тан берган алломаларни туғиб-тарбиялаб кетган ўтмиш момоларимиз ҳақоратланган бўлмайдими?


Ҳа ҳақоратланган бўлади. Чунки улар бу каби «маданият»дан узоқ бўлишган. Бундан ҳазар қилишган. Улар бизнинг хоти-қизларимизга ўхшаб кўкракларини ярмисигача очиб, киндикларини очиб, эгнига эрларни шимини кийиб, интим аъзоларини лорсиллатиб юришни, зино деб қабул қилишган. Шунинг учун ўша даврларда эркакларнинг пулини олиб, кўнглини хуш қилиб чиқариб юборадиган аёллар «салтанатлари» йўқ эди. Шунинг учун ўша даврларнинг бугун Ресторан деб аталаётган, ҳўракхоналарида бировнинг Эри, бировнинг отини ёки қизи билан кўнгилхушлик қилиб юрмас эди.

Шунинг учун ўша даврларда етимхоналар йўқ эди.

Шунинг учун улар давоси йўқ, номи ҳам ғалати касалликларга учраганлари йўқ. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. Росулуллоҳ с.а.в. «Қайси бир қавмда фаҳш пайдо бўлиб, улар у билан очиқдан очиқ шуғуллансалар, ораларида ўлат ҳамда ота-боболари даврида бўлмаган бошқа касалликлар тарқалади» дедилар. (Ибн Можжа).


Агар ўша момоларимиз ҳозирги даврга келиб қолишса, хотин-қизларимизни аҳволини кўрганида энсалари қотиб «бу аёллар ҳаммомдан чиққанну-кийимини ҳамасини кийишни унутган ёки мажнун» деб ўйлашса керак. Улар буни инсонни эмас балки, шайтоннинг амали деб билишган. Чунки Аллоҳ Қуръони каримда:

«Эй одам авлоди! Шайтон ота-оналарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни, уятли аҳволга солиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин».
(Аъроф 27) деган оятини Бухорийдек, Термизийдек зотларни тарбия қилган аёллар яхши билишган.

Ушбу тариқа Иблис ўз-ўзини кўз-кўз қилиш бўлган даъватнинг асосчиси бўлди. Шунингдек, ҳозирда ҳам «аёлозодлиги» деб номланаётган сохта шиорларнинг ҳам раҳнамоси Иблиснинг ўзидир. У ўзига итоат қилувчиларнинг раҳнамосидир. Булар яъни Аллоҳга итоат этмайдиган шайтонга итоат этувчилар биринчи навбатда ўзини кўз-кўз қилувчи, жамиятни йўлдан оздирувчи еҳаё аёлардир. Бу одам боласининг иши эмас. Нега бу жумлани келтирамиз уни савол-жавоб услубида баён қиламиз.


Савол -

Одам деган номга қайси киши лойиқ? Одам деб кимни айтилади?
Жавоб – Бунга жавоб излаб тарихга, инсониятнинг аввалига қайтамиз. Буни эса Қуръондан топамиз. Аллоҳ таъоло Бақара сурасининг 30-оятида фаришталарга «Мен ерда ўринбосар қилмоқчиман» деди. Яъни ерда Аллоҳ ўзининг халифасини яратмоқчи эканлигини билдирди. Лекин унинг номини айтмади. Аллоҳ Ўзи яратган биринчи кишини Одам деб номлади. У киши қандай эди?

У қалби Аллоҳга итоат этишлик учун завқу-шавққа тўла эди.
У биринчи пайғамбар эди. Фақат ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилувчи эди.
У Аллоҳ буюрган ишларни бажони дил қилар, қайтариқларидан қайтар эди.


Мана шундай кишини Аллоҳ Одам деб номлади. Мана шу сифатларнинг эгаси одам деб аталади, Одамнинг бошланиш нуқтаси мана шу. Бундан юқорилагани сари «солиҳ, сидиқ, валий» ва ҳоказо даражаси ортиб бораверади.


Бу сифатларга эга бўлмаган кишини одам дейиш асоссиздир. Чунки, ундай кишини Аллоҳ одам деб атамади. Шу ўринда қизиқ бир савол туғилади. Юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлган кишигина одам дейилса мазкур сифатларга қарама-қарши, терс ҳолатдаги, бузуқчилик қуроли деб аталган ярим яланғоч аёлларчи?


Жавоб оддий. Аллоҳ аёлга авратларини беркитиб юришни, ўзини кўз-кўз қилмасликни фарз қилди. Ва ҳар қандай инсонни ўзининг авратларини ёпиб юриш табиати билан табиатлантириб қўйди. Бирорта инсон ўзининг авратини зарурат туғилганда ҳам хатто табибларга ҳам хурсанд бўлиб очиб бермайди.

Чунки уят унинг табиатида бор. Чорва ҳайвонлари эса авратни фарқига ҳам бормайди. Чунки унинг табиатида уялиш йўқ. Бемалол очиб юришаверади. Энди онги бор, табиатида уялиш деган ҳисси бор кимса, шу онги, табиати билан авратларини бўлиб ҳам кўкрагу, киндикларини очиб юрса, авратни фарқига бормаса, одам деган номдан сал пастроққа тушиб қолганга ўхшайди. Қуръони каримда Аллоҳ таъоло: «… Уларнинг диллари бору, англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорва (ҳайвонлари) кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорва (ҳайвон)лардан ҳам баттардирлар.

Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.» (Аъроф 179) дея марҳамат қилган. Аҳамият беринг, Аллоҳ айтаяпти, чорва ҳайвонларидан баттардирлар. Чунки ўша кимсага берилган онг, идрок агар чорва ҳайвонларига берилса эди, улар ўша кимсанинг аҳволига тушмас эдилар. Яна оятни охирида «Ана улар ғафлатда қолган кимсалардир», деди.

Бундан аввало, тушуниладиган нарса шуки, агар кишининг қалби ҳақиқатни ҳис қилмаса, қулоғи ҳақиқатни эшитмаса, кўзи ҳақиқатни кўрмаса, унга қалб, қулоқ, кўз нима учун берилганини ҳис қилмасдан ғафлатда ўтиб кетади. «Ана улар ғафлатда қолган кимсалардир», одамлардир дейилмади. Одам деган ном, бу кимсаларга муносиб кўрилмади. Ҳатто чорва ҳайвонлари одам дейишга лойиқ бўлмаган кишилардан устунроқ қўйилди.

Бу нарсани тиниқроқ ҳис қилинг, эй ўзини одамман, инсонман деб юрган кимсалар!
Бугунги аёллар «маданияти»ни яна бошқа нуқтадан кузатиб кўринг.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
"–" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх