|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 |
http://my.mail.ru/cgi-bin/my/audiotr...de&uid=5135700
Муҳаббатим, кетма… Туни билан ёғди ёмғир бахс бойлашиб кўз ёшимга, Сел ювади ғуборларим, дард қуйилар бардошимга, Қора тунда қора булут айланади сирдошимга, Нега сенга кетгин дедим? Сен ҳам кетдинг муҳаббатим?! Нега бир бир ташлаб кетди қалбим суйган инсонларим? Нега бир бир учар бўлди мехр номли ёлқинларим? Қайда қолди дилимдаги қувончларим, тошқинларим? Нечун сендан кечар бўлдим, сен ҳам кечдинг муҳаббатим? Ё бардошим етмасмиди? Таслимманми хижронларга? Адашдимми яна қайта мехрим бериб инсонларга? Ёки яна алдандимми тақдир деган достонларга? Сени ташлаб мен кетдимми ёки сенми муҳаббатим? Сени кўрмай суйган бўлсам кўр қалбимни суярмидинг? Орзуларим билганингда сен ҳам армон туярмидинг? Исминг айтиб жоним берсам зарра бўлса куярмидинг? Кетма десам қабримда ҳам қолармидинг муҳаббатим? Ёмғир ёғар сел-сел бўлиб, саволларга йўлдош бўлиб… Чақмоқ каби портлай дейман, дод солайми кўксим тўлиб? Булут тўсган ҳилол каби рухим борар аста сўниб, Мен кетгандек ташлаб сени умрим кетар муҳаббатим… 20 Март, 2007 йил Ёмғирли қора тун. Хиндистон. (С)
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
|