Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.07.2011 18:44   #31  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Рамазон ойида овқатланиш тақвими


Муҳаммаджон Ҳамроев, Ўзбекистон халқ табобати академияси раиси:

Азизлар! Биз Рамазон ойида овқатланиш тақвимини илк бор 2008 йилда эълон қилган эдик. Тақвим асосида Рамазон ойида овқатланган "Шарқ табобати" журналининг жуда кўп муштарийларидан кўплаб мактублар олдик. Кўпчилик турли хасталиклардан фориғ бўлганлигини айтиб бизга миннатдорчилик билдирган эди. Ўтган давр мобайнида биз мазкур овқатланиш тақвимин турли дардларга чалинган беморларга тавсия қилиб, ижобий натижаларни қўлга киритдик. Шу тарзда овқатланиш саломатликни асрашда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор ўз исботини топди.
Рамазон ойида рўза тутиш овқатланишни тартибга солиш ва баданни тозалашнинг энг муҳим тадбирларидан бири. Яна шу Рамазон ойининг ҳар йили ўн кун олдин келиши ҳам инсониятнинг ҳар йили бошқа-бошқа фасллларда ўз баданини тозалаш имкониятига эга бўлишини кафолатлайди.
Хўш, энди шу Рамазон ойида рўза тутишда биз тўғри йўлдамизми? Биз тўғри овқатланяпмизми? Мутлақо! Ана шу сабаб, биз қадим табобатимизга мурожаат қилдик. Қадимдан рамазон ойида овқатланишга қай даражада эътибор қилингани-ю, шу ойда қандай амаллар муҳим аҳамият касб этгани ҳақида баҳоли қудрат анча катта маълумотга эга бўлдик.
Аждодларимиз Рамазон ойида ниҳоятда кам овқатланишган. Улар одатда бир пиёла сув ёки сут, бир оз хурмо, бир парча нон билан кифояланганлар. Бу ойда танага дам бериш расм бўлган. Табобат нуқтаи - назаридан бу инсон умрини узайтирувчи муҳим омиллардандир. Ҳар ҳолда аждодларимиз биздан кўра эътиборлироқ, батартиброқ бўлганлар. десак хато бўлмайди, назаримда. Чунки улар Рамазон ойидан бошқа ойларда ҳам тўғри овқатланишган. Узоққа борманг яқин 1930-40 йилларда ҳам 100 ёшга етганлар анча бисёр, 80-90 ёшлилар ҳар қадамда учрар эдилар. Ҳозир-чи? 80 ёшга кирганлар бармоқ билан санарли. Бугунги авлоднинг овқатланиши ниҳоятда "зўр". Аллоҳга шукроналар бўлсиким, дастурхонимиз тўкин-сочин. Фаровон турмушимиздаги тўкин-сочинликлик турли касалликларни келтириб чиқармоқда. Аралаш-қуралаш, биринчиси суюқ, иккинчисига қуюқ (шўро замонаси "столовой"ларидан мерос) овқатланишлар ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.
Нафсимизни тийиш, рисоладагидек овқатланишни ўзимизга эп кўрмадик. Айтгандай ким ўзарга меҳмондорчиликлар авж олди-ю, келадиган меҳмоннинг соғлиғи билан ишимиз бўлмай қолди. Бу ҳол айниқса, Рамазон ойлари авж олди. Бу ойни мен "овқат байрами" деб атаган бўлардим, баъзи ҳамшаҳарларимиз учун. Рўзадорлар уйига кирсангиз бутун оила овқат тайёрлаш тараддудида. Ҳамма банд. Бир неча хил овқат тайёрланади. Оғиз очилгандан кейин аралаш-қуралаш овқатланилади. Бир қултум сув билан оғиз очилади. (Аслида ундай эмас, бир пиёла сув ичилмоғи лозим. Чунки сув маълум вақт очликда емирилишни бошлаган хилтларни ювиб, ошқазон-ичакни тозалайди). Бир-икки қошиқ нишолдани нон билан еб, орқасидан шўрва ва ҳоказо... у ёғини айтиб ўтиришнинг ҳеч ҳожати йўқ...
Хуллас, биз Рамазон ойида овқатланиш тақвимини туздик. Ҳамма тадбирлар табобат қонун-қоидаларига мос ҳолда шу куннинг шароитидан келиб чиқиб тавсия қилинмоқда. Мақсадимиз рўза тутган ҳар бир инсон ўз саломатлигини тиклаб, узоқ умр кўрсин. Бу ойда турли келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар чекинади, мавжуд касалликлар тузалади.
Энг муҳим тадбир баданни тозалашда бир пиёла сув. Бу ўринда "муздан тушган" сув ишлатишни ҳам тавсия қиламиз. Бир идишда сувни музсандиқда музлатасиз кейин эритасиз ва илиқ ҳолда фойдаланасиз. Ёки қайнатиб совутилган сув ичилса ҳам бўлади.
Саҳарликда ҳар кун нишолда ейиш имкониятингиз бўлса айни муддао. Чунки нишолда баданни тозалашда ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Муҳтарам мухлислар! Бизнинг тавсиямизни қандай қабул қилиш ўзингизга боғлиқ. Шароитга қараб тўғри йўл танлайсиз деган умиддамиз. Қандли диабет билан оғриган беморларнинг рўза тутмасликларини ҳам эслатиб ҳам қўймоқчимиз. Аллоҳдан Сизга Мустаҳкам соғлиқ ҳамда муборак Рамазон ойи савобларидан баҳраманд бўлишингизни тилаб, Муҳаммад Ҳамроев
Ответить 
Старый 30.07.2011 18:54   #32  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Рамазон ойининг биринчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади.
Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан олма аралашмаси суви ичилади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совутилган сув ичасиз. Ярим соат ўтгандан кейин бир литр қатиқ зардоби ичилади. Зардобни ҳўплаб-ҳўплаб оҳиста шошилмасдан ярим соат мобайнида ичасиз. Овқат, нон истеъмол қилинмайди.
Ответить 
Старый 30.07.2011 19:42   #33  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993  1,466/628
– 253  99/50

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Овқат, нон истеъмол қилинмайди.
To'g'risi tushunmadim... Agar ovqat biror soatdan keyin yeyiladigan bo'lsa unda... Tarobex namozidan keyinga chidamasak keragov.
Ответить 
Старый 30.07.2011 20:33   #34  
Аватар для shumbola
Оффлайн
Сообщений: 3,327
+ 337  892/590
– 3  31/25

Uzbekistan
AbuMuslim,

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
http://www.islom.uz/azon/ramazon.php
islom.uz saytida bosh sahifada Toshkent uchun sagarlik va iftorlik vaqtlari qoyidagicha:
03:24 07:43
Lekin yuqoridagi link boyicha Toshkent tanlansa, kalendarda quyidagi vaqtlat chiqadi:
3:27 7:41

Xato qaerda?
__________________
404 Not Found
Ответить 
Старый 31.07.2011 00:12   #35  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
islom.uz saytida bosh sahifada Toshkent uchun sagarlik va iftorlik vaqtlari qoyidagicha:
03:24 07:43
islom.uz сайтининг бошидаги рақамлар ҳар кунгини кўрсатиб туради, яъни бугунги кунни кўрсатади... линкдаги эса 1 августникидан бошлаб кўрсатиб турибди...
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 31.07.2011 15:34   #36  
Аватар для bekww
Оффлайн
Сообщений: 568
+ 1,307  476/245
– 9  11/6

UzbekistanLiveJournalМой мир
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совутилган сув ичасиз.
Оғиз очишда ичиладиган сув қайнатилмаган бўлиши шарт деб эшитардик, биладиганлар бўлса шу масалага ойдинлик киритишларини сўрардик.
Ответить 
Старый 01.08.2011 02:28   #37  
Аватар для Мухаммад Сохиб
Оффлайн
Қурилиш фирмаси, иш юритувчиси.
қурувчи
AKA:Бобурбек
Сообщений: 84
+ 26  132/53
– 5  4/3

UzbekistanОтправить сообщение для Мухаммад Сохиб с помощью YahooОтправить сообщение для Мухаммад Сохиб с помощью Skype™LiveJournal
Цитата:
Сообщение от bekww Посмотреть сообщение
Сообщение от Nigora Umarova Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совутилган сув ичасиз. Оғиз очишда ичиладиган сув қайнатилмаган бўлиши шарт деб эшитардик, биладиганлар бўлса шу масалага ойдинлик киритишларини сўрардик.
Биз Шарт деган қатъий ҳукм ҳақида ўқимадик.
Аммо тавсия сифатида айтилган бир қатор хадислар бор.
Шулардан:
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачонки бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Кун бўйи рўза тутиб юрган инсон жисмида катта ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун ифтор вақти бўлганида оғизни нима билан очиш ўта аҳамиятлидир. Чунки маълум муддат давом этган очликдан сўнг биринчи тановул қилинадиган нарсанинг таъсири жуда ҳам каттадир. Ана шу жиҳатдан хурмо ёки сув ўта мувофиқ нарсалар экан.
Буни ҳозирги замон илми ҳам қаттиқ таъкидламоқда. Бу борада илмий тажрибалар ўтказган олимларнинг кўплари мусулмон бўлмаганлари, хурмоли минтақадан эмасликлари учун, асосан сув билан оғиз очиш яхши эканини таъкидламоқдалар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини намоз ўқишдан олдин бир неча ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».
Термизийнинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч дона хурмо билан оғиз очганлари ёки ўт тегмаган нарса билан оғиз очганлари ҳақида ҳам ривоятлар келган. Шунга муфовиқ бўлса керак айримлар буни шарт деб қабул қилишгандир. Валлоҳу аълам.
Ответить 
Старый 01.08.2011 09:36   #38  
Real ID Group
Аватар для Gayratxodja Saydaliyev
Оффлайн
Сообщений: 207
+ 217  252/84
– 12  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Gayratxodja Saydaliyev с помощью Skype™Аккаунт на TwitterFacebook
Саволим бор эди, Абу Муслим, кўчаларда сотилаётган Рамазон тақвимида вақтлар бошқачароқ, масалан бугунги саҳарлик вақти 3:47 деб берилган, Ислом.уз сайтида 3:27. Албатта, шубҳали бўлмаслиги учун 3:27 ни танлаш керак, агар саволим ноўрин бўлмаса орада нега бунчалик катта фарқ борлигига изоҳ бера олмайсизми? (Саволим асло Сизни мураккаб вазиятга қўйишга эмас, балки бу соҳада Сизни илмли инсон деб билганимдан)
Ответить 
Старый 01.08.2011 16:15   #39  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Gayratxodja Saydaliyev Посмотреть сообщение
Саволим бор эди, Абу Муслим, кўчаларда сотилаётган Рамазон тақвимида вақтлар бошқачароқ, масалан бугунги саҳарлик вақти 3:47 деб берилган, Ислом.уз сайтида 3:27. Албатта, шубҳали бўлмаслиги учун 3:27 ни танлаш керак, агар саволим ноўрин бўлмаса орада нега бунчалик катта фарқ борлигига изоҳ бера олмайсизми? (Саволим асло Сизни мураккаб вазиятга қўйишга эмас, балки бу соҳада Сизни илмли инсон деб билганимдан)
Ассалому алайкум...

Сизнинг саволингиз каби саволлар кўпайиб кетгач... бир мақола тайёрлаб қўйган эдим...
Шу мақоладан иқтибос... келтираман...




"...Агарда Ер шари атмосфера билан ўраб олинган бўлмаганида, кун ва тун алмашиши бир лаҳзалик кўриниш бўлар эди. Бироқ атмосфера қуёш нурларини сочиб юборади ва шунинг учун осмон тонгга яқин ва қуёш чиққунига қадар секинлик билан ёришади, оқшомда эса қуёш ботгунига қадар ва ундан сўнг аста-секинлик билан қораяди. Айнан шу нурларнинг тарқоқ ҳолда ёришиши ва қош қорайишига “шафақ” дейилади. Шунингдек, тонг шафақи “тонг ёғдуси”, оқшом шафақи эса “шом ёғдуси” дейилади.

Шафақ қуёш ботиш даражасининг юқорилиги ёки пастлигига қараб бир нечага бўлинади:

Оддий шафақ қуёш ботганидан сўнг бошланиб, қуёш горизонт ортига 6 даража ботганида тугайди. Атрофнинг кўриниши чекланган бўлиб, осмонда фақат энг ёруғ юлдузларни кўриш мумкин, бироқ об-ҳаво яхши бўлган ҳолларда горизонт аниқ кўриниб туради. Автоулов чироқларини ёқиш керак бўлса-да, кўчани сунъий ёритиш ускуналарини ёқишга оддий шафақ битгунича эҳтиёж бўлмайди.

Навигацион шафақ оддий шафақ тугаганидан сўнг бошланиб, қуёш горизонт ортига 12 даража ботганида тугайди. Бу ҳолда ёруғлик шу қадар чекланганки, сунъий ёритиш ускунасисиз китоб ўқиш мумкин эмас ва атрофнинг кўриниши жуда ҳам мушкул, горизонт эса деярли кўринмайди. Навигацион шафақ битгач горизонт кўздан йўқолади ва навигацион жиҳозлардан фойдаланиш амримаҳол бўлиб қолади.

Астрономик шафақ навигацион шафақ битганидан сўнг бошланиб, қуёш горизонт ортига 12 даража ботганида тугайди. Табиий ёруғлик ён-атрофда кўзга ҳам, ускунага ҳам кўринмайди, тун қоронғуси киради.

Ислом уламолари айнан шу шафақ масаласини муҳокама қилганларидан сўнг, “исломий шафақ” тушунчасини киритишга эҳтиёж борлигига келишдилар. Бироқ, ислом ўқув юртлари қўллаган “исломий шафақни” аниқлаш усулларида фарқлар мавжуд. Бунинг устига, қуёшнинг ботиш даражасига таянган ҳолда исломий шафақни белгилаш баъзи ўлкаларда мушкуллигича қолмоқда. Масалан: шимолий ва жанубий қутбга яқин ўлкаларда оқшом шафағи тонг шафағига айланиб кетади ва бу ҳолатда хуфтон намозининг вақтини белгилашнинг имконияти йўқ.

(Батафсил маълумот учун инглиз тилини биладиганлар қуйидаги китоблар билан танишиб чиқишлари мумкин:
1) Dr. Mohammad Ilyas, Astronomy of Islamic Times for the Twenty-first Century. London: Mansell, 1989;
2) Dr. Mohammad Ilyas, A Modern Guide to Astronomical Calculations of Islamic Calendar, Times & Qibla. Kuala Lumpur: Berita Publishing Sdn Bhd., 1984.
)

***

Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган Исломий илмлар университетига кўра, исломий шафақ қуёшнинг 18 даража ботишига, яъни астрономик шафаққа тенг. Бу қарорга жанубий-шарқий Осиё мусулмонлари амал қилишади.

Шимолий Америка ислом жамиятига кўра, исломий шафақ қуёшнинг 15 даража ботишига тенг. Бу қарорга АҚШ, Канада ҳамда Буюк Британия мусулмонлари амал қилишади.

Мисрдаги умумжаҳон мутахассислар йиғинига кўра, тонгги исломий шафақ қуёшнинг 19,5 даражада чиқишига ва оқшом шафағи 17,5 даражада ботишига тенг. Бу қарорга Африка ва Ўрта Шарқ мусулмонлари амал қилишади.

Маккадаги «Уммул Қуро» университетининг олимларига кўра, тонгги исломий шафақ қуёшнинг 19 даражада чиқишига тенг. Оқшом шафағи эса, 90 (рамазонда эса 120) дақиқа давом этади. Бу қарорга Араб ярим ороли давлатларида яшайдиган мусулмонлар амал қилишади.

Умужаҳон мусулмонлар лигасига кўра, тонгги исломий шафақ қуёшнинг 18 даражада чиқишига ва оқшом шафағи 17 даражада ботишига тенг. Бу қарорга Европа ва Узоқ Шарқ мусулмонлари амал қилишади.

Башарти оқшом ва тонг шафақлари бир бўладиган бўлса, хуфтон намози вақтининг кириши ва тугашини аниқлашда турли усуллар мавжуд. Россиянинг Европа қисмига масъул мусулмонлар идораси исломий шафақ қуёшнинг 9 даражада ботишига тенг, дейилган хулоса асосида хуфтон намозининг вақтини белгилашган.

Иктибос тугади (манба: http://info.islom.uz/content/view/2802/981/ )


P.S
Бизларнинг тақвимдаги тонг вақти
Тонг қуёш нурининг горизонтга нисбатан 18 даражада бўлиши Muslim World League асосан белгиланган.
Ответить 
Старый 01.08.2011 17:42   #40  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Бизларнинг тақвимдаги тонг вақти Тонг қуёш нурининг горизонтга нисбатан 18 даражада бўлиши Muslim World League асосан белгиланган.
Умуман олганда диний идораникини асос қилиб олиш керак экан....
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх