|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#531 |
![]() "Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44
113/50
– 0
0/0
![]() |
Ҳовли саҳни бир зумда икки юз сўмлик билан тўшалади.
Киприк қоққудек фурсат ўтмай бу тўшама тўзон остида ўзгача тус олади. Кўккиш. Доллар! Тўзон баттарроқ қутуриб келадию елимхалтадаги пулни ҳам тортқилаб-тўзғатиб, хазондек ҳавога совура кетади. Ҳовли гирдибод ичида қолади”. Бу тасвир кинодагидан тамомила бошқачароқ фикр-хулосалар учун туртки беради. Пул тўшамининг долларга айланиши, қолган бошқа пулларнинг ҳам хазондек ҳавога совурилиб, ҳовли гирдибод ичида қолиши воқелик, замоннинг доллар ватани монанд буткул ўзгараётгани, ана шу шароитда энди эски тушунчалар билан яшаш мумкин эмаслиги, “тўзон баттарроқ қутуриб”, яъни вақт ўта шитобланиб, дунё тамом бошқа тусга кираётган бир манзарада уруғ-аймоқнинг майда маиший ташвишлари билан андармон умр ўтказиш, айни мисолда Баҳромдек истеъдодли, интеллектуал шахснинг бачки юмушларга сийқаланиб ўзлигини йўқотиб, қурбон қилиб бораётгани бу фақат шахснинг эмас, шундай шахсларни яратаётган халқнинг фожиаси, “йўқотиши” экани англанаётгандек бўлади. Нега шу сўнгги рамзий лавҳаларда Баҳром “қочиблар кетсанг-да бош олиб!”, «худди баридан қарздорсан, қарздор!» дея алангаланади? Сабаби, у аввало, ўзидан қарздор. Ўз инсоний билим-қувватини, салоҳиятини юзага чиқармай, шу мақсадда интилмай, курашмай, яккаш умрини ака, опа, амма-тоғаларига қурбон қилиб юргани учун аламзада, ўз виждони олдида қарздор. Оллоҳ берган неъматнинг исрофи учун айбдор. Шунинг учун ҳам қисса сўнгида Баҳромнинг якка ўзи истеъдодли шахматчи жиянини Тошкентга – Олимпиадага кузатар экан, “энди сенинг ютмоқдан бошқа чоранг ҳам йўқ...” дейди. (Киночилар ана шу «шахматчи жиян»ни кузатиш лавҳасини ҳам ўзларича талқин этиб, оқибатли уруғларнинг аэропортда болага қўл силтаб қолаётгани манзарасини акс эттириш орқали қарздорлик – ўзбекона фазилат, у авлоддан авлодга ўтиб бораверади дегандек ўз тушунчаларига мослаб оладилар.) Ваҳоланки, Кунтуғмишнинг “амаким, тоғам деб қолиб берсам, унақада ўйнаб нима фойда!” дея аввалроқ йиғлаб айтган сўзлари бу Баҳромнинг ҳаёт тарзи, алами, дарди, азоби, балки фожиасига ишора экани шу ўринда яққол англашилади. Ҳа, ўзгалар учунгина яшаб, ўзи учун сира вақт тополмаган одам ёмон одам эмас. Аксинча, ҳурматга, иззатга муносиб. Бундай ҳаёт тарзи кечаги ўтмиш замонларда китобларда, адабиёт, санъат асарларида улуғланар эди. Ибрат қилиб кўрсатилар эди. (“Пўлат қандай тобланди”, “Коммунист” ва ҳоказолар). Аммо ҳаёт фалсафаси бошқачароқ-ку?! Ўзинг камолотга эришмасанг, комиллик йўлини қайдан биласан, қайдан топасан?! Ўзингни танимасанг, «эл нетиб сени топади». Юрт таомили, ота-бободан келаётган удум экан дея ҳар нарсага кўр-кўрона ёндашиб бўлмайди. Ҳеч бир нарсани кўзлар юмуқ ҳолда севиб, суюб бўлмайди. Муқаддас битикларда айтилганидек, ўзни танимоқ, Роббини танимоқдир. Шу маънода юксак адабиёт ва санъат асарларидан олинадиган сабоқлар шоён зарур, шоён керак, ҳамиша ҳаётий ва сира эскирмасдир... Ўтган йил кино маҳсулотлари ҳисобланган “Дада”, “Динозавр қолдирган из”, “Иқтидор” фильмлари ҳақида баланд пардаларда фикр айтиш мушкулроқ. Афсуски, долзарб деб қаралаётган барча мавзулар ҳам ўзининг тўлақонли, бадиий бақувват ифодасини топа билмаяпти. Масалан, террористлар ёки ақидапарастликнинг ҳунук оқибатларини кўрсатишга қаратилган фильмлар яратиш тажрибаси бизда муваффақиятли кечмади. Худди шундай узоқ ва яқин тарихимиз билан боғлиқ жиддий картиналар яратишга қизиқувчи ёш режиссёрлар ҳам йўқ даражада. Ҳануз тор маиший мавзулар доирасида маиший тушунчалар билан ўралашавериш касали тузалаётгани йўқ. Энг муҳими, Юртбошимиз ўтган йили Бухоро шаҳрида янги театр биносининг очилиши муносабати билан айтган фикрлари-замонавий қаҳрамон образи ҳақидаги талаблари ҳозирча орзу бўлиб турибди. Нега, сабаби ҳаётнинг бор қатламлари ичига кириб, қизғин меҳнат, бунёдкорлик жабҳаларидаги заҳматкаш инсонларни ичдан кузатиш, ўрганиш йўқ. Аксарият нуқул чучмал туйғуларнинг оҳ-воҳи, сунъий изтироблар ёки нораво бачкана қилиқлар. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#533 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Raji Kapurga o'xshagan kinorejissorlar bo'lsa bormi, kino olami gullab yashnagan bo'lardi menimcha. Menga eski hind filmlari yoqadi. Hozirgilarini uncha ko'rib bilmayapman afsus... Hind filmiyam ozgina tushib qolgandek tuyuladi. Kichkina paytimiz oldinlari indiyski desa TVni oldiga yugurib borardik...
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
|
#534 |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 518
+ 20
78/54
– 1
48/20
![]() |
Хозирги пайтда киноларимизда севги-мухаббат жуш урган,лекин кинодаги вазиятнинг хаётда тугри келмаслиги савияси паслиги одамни хуноб килади,киноларимизни хаётий килиш керак,масалан Америка киноларида хам севги хакиди яхши филмлар бор,масалан 'Кул олдидаги уй',юк бизни киноларимизда бир хиллий,Чиройли уйлар,чет эл машиналари,йигит кизга интилишга харакат килади ва хоказо,ценарийларни айтиб хам утирмаса булади
Ё гарбга таклид килиниб киноларимиз савиясиз,кечагина чиккан актёрлар режиссёрлик килишмокда |
|
|
Ответить |
|
|
#535 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
"Граф Монте-Кристо"нинг янги варианти суратга олинибди. (Афсуски, фильмнинг бошидан кўра олмай қолдим, охиригача томоша қилишнинг ҳам имкони бўлмади. Шул боис, қайси давлат киноижодкорлари қачон суратга олганини билолмадим...) Бу вариантида ўша машҳур романда битилган воқеалар анча кенгроқ тасвирланибди.
|
|
|
Ответить |
|
|
#536 | |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Хоразмлик машҳур раққос кишининг айтишига қараганда, Лазгининг 102 хил тури мавжуд экан. Хусусан, мақолада ёзилишича, қадимда бир хоннинг Майнахон деган (адашмасам) ниҳоятда гўзал рафиқаси бўлган экан. Бир канизакнинг ғайрлиги келиб, Майнахон йўлидаги ёғоч зинани сал арралаб қўйибди. Майнахон хон хузурига кетаётганида шу зинада оёғини қайириб олибди. "Хонга билинмасин, хунук кўринмай" деб хоннинг хонасига лазги чалдириб, оқсоқ оёғи билан ўйнаб кирган экан. Шу-шу Лазгининг бу тури "Чўлоқ лазги" дейиларкан. Яна бир маълумот: лазгига эркаклар жойида туриб, аёллар эса гир айланиб ўйнаши керак экан. Последний раз редактировалось Maestro; 04.08.2012 в 13:29. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#537 |
![]() |
Kecha Alisher Navoiy nomidagi kino saroyida rejissyor Hilol Nasimovning "Tubanlik" filmining taqdimot marosimi bo'lib o'tdi. Undagi bosh g'oya- qizlarni yosh turmushga uzatish yaxshi oqibatlarga olib kelmasligi.Yonimda o'tirgan onaxonlar ko'zlarrida yosh bilan, salbiy qahramonning hatti-harakatlarini qoralab g'azab bilan o'tirishdi. Filmga Ziyoda saundtrek kuylagan. Bosh rollarni Rixsi Ibrohimova, Mirza Azizov, Lola Eltoyeva, Farhod Abdullayev, Shodiya To'xtayeva, Nigora Karimboyevalar ijro etishgan. Bundan tashqari yosh aktyorlar ijrosi ham ancha ishonarli chiqqan.
Mustahkam oila yiliga mos film ishlanibdi. ![]()
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 08.09.2012 в 14:24. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#538 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#539 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|