|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Худойберди Тухтабоевнинг кайси асарларини укигансиз? | |||
"Сариқ девни миниб", "Сариқ девнинг ўлими" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
33 | 78.57% |
"Ширин қовунлар мамлакатида", "Мунгли кўзлар" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
23 | 54.76% |
"Беш болали йигитча", "Омонбой ва Давронбойнинг саргузаштлари" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
14 | 33.33% |
Деярли барча асарларини |
![]() ![]() ![]() ![]() |
9 | 21.43% |
Асарларини ўқимаган эканман |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 2.38% |
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 42. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#201 |
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
Нафақат фелъетонларда, умуман, кулги уйғотувчи... танқидий ва «Табассум» тоифасидаги чиқишларда, бадиий фильмларда жўнлик, саёзлик ўзбек сатира ва юморининг қадрини тушириб юбормаяптими? Қолаверса, халқимизда енгил-елпи юморга ишқибозлик кучлилигини ҳеч тушунолмайман.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#202 | |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29
215/71
– 0
0/0
![]() |
Цитата:

3 "+" от:
|
![]() |
#203 |
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
Ёзувчилик ҳодисасининг ўзи нима? Ҳеч шу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз?
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#204 | |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29
215/71
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Бевосита ёзув жараёнига келсак, бунинг минг бир руҳий қатламлари бор. Ижод жараёнини ҳеч нарсага ўхшатиб бўлмайди. Дарвоқе, ҳомиланинг туғилишига ўхшатиш мумкин, холос.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
![]() |
#205 |
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
Худойберди ака!
Маъқул кўрсангиз, ижод билан боғлиқ бўлган бир муаммо ҳақида очиқроқ гаплашсак. «Ижодий жараённинг руҳий қатламлари» деганимизда бир нарсани ўйладим: тўғри, ижод, ўзлигини баён қилиш шаклларидан бири. Лекин муайян бир асарнинг яратилишида қайсидир сабаб кўпроқ – асосий туртки вазифасини ўтайди. Мисол учун кимдир кўнгилдаги гапни айтиш учун ёзади, шуҳрат қозониш, моддий манфаатдорлик омилларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#206 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29
215/71
– 0
0/0
![]() |
Саволингизни, унинг тагидаги нимкосани ҳам тушундим. Турк адиби Азиз Несиндан «Шунча ҳикояни қандай ёзгансиз?» деб сўрашса, «Олти фарзандинг бўлса сен ҳам ёзар эдинг» деб жавоб қайтарган экан.
Шахсан ўзимда, асосан, уч туртки кўпроқ кузатилган. Моддий шароитни яхшилаш, ўзлигимни баён этиш ва жамият манфаати йўлида болаларни тарбиялаш. Вақт ўтиши билан уларнинг ўрни алмашиб турган. Мисол учун «Сариқ девни миниб»ни ёзган кезларим моддий шароитим яхши эди. Қалам ҳақини хаёлимга келтирмаганман. Фелъетонларга сиғмаган ўйларимни бадиий шаклда қоғозга туширишга уринганман. Яъни, ёшлигида тарбия кўрмаган бола келгусида фелъетонга қаҳрамон бўлиши мумкин деган гапни жамлаганман асарга. Ижод чоғида, ғоя туғилаётган дастлабки тўлқин онларида ҳеч нарсани аниқ ўйлаб кўрмайсиз, хаёл руҳда туғилаётган шуълаларни тутиб қолиш билан банд бўлади. Сиз айтган бошқа омиллар кейин юзага чиқади. Эсласак, Бальзак, Достоевский доимо шартнома асосида, қарзлардан қутилиш илинжида ёзган. Лекин бу икки буюк адиб фақат пул учун ёзган деб бўлмайди. Чехлар яратган «Капитан Тенкешнинг саргузаштлари» фильмини бутун ўзбекистонлик болалар севиб томоша қилган кезлар ўйлаб қолдим: номардларни аҳмоқ қилиб тутқич бермай юра оладиган қаҳрамон йўқми ўзимизда? Шу ўй «Қасоскорнинг олтин боши» романим яратилишига туртки бўлган. «Йиллар ва йўллар»да Бузрукхўжа ота олдидаги қарздорлик бурчини адо этишга интилганман. «Ширин қовунлар мамлакати»да жамиятнинг қонини булғаётган микробларни кўрсатишни ўйладим. «Беш болали йигитча» эса... бу роман менинг кўз ёшларим... Ёзувчи кулаётганда йиғлаётган, йиғлаётганда кулаётган бўлади. Ҳошимжон образини яратаётиб кулиб йиғладим, «Мунгли кўзлар»ни йиғлаб ёздим. Менда иккови тенг келади. Руҳимни тушунолмайман...
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#207 |
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
Кўринадики, болаликда ёзувчилик қобилиятини тарбиялайдиган муҳитда яшамагансиз. Ҳатто китоб ўқиш имконияти ҳам чекланган. Ўзингизга устоз бўларли, кўнгилга ўтиришган адиб ким эди ўша пайтларда?
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#208 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29
215/71
– 0
0/0
![]() |
Такрорлайман, 40-йилларнинг болалари китоб ўқимай улғайган. Мен учун яхлит бирон ёзувчи ёки бирон йўналиш мактаблик вазифасини ўтамаган. Чеховни ўқиганман. Марк Твен, Жюл Верн, кейинроқ Саид Аҳмад асарлари ибрат вазифасини ўтаган. Улуғлардан олган сабоғим шуки, буюкликнинг уч қирраси бор. Булар: фантазия, билим ва меҳнатсеварлик! Шу уч омилни интизомга бўйсундиришда гап кўп.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
![]() |
#209 |
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
Ижодий меҳнат интизоми ҳам турлича бўлар экан-да. Масалан, сиз Фолкнер ё Хемингуэйга ўхшаб соатлаб ўтирмайсиз.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
![]() |
#210 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29
215/71
– 0
0/0
![]() |
Йўқ-йўқ. Менинг ёзишим – парча-парча булутларнинг тўпланиб, қуюқлашиб қаттиқ жала қуйишига ўхшаб кетади. Мен стулда ўтириб ўйламайман. «Романларимни кетмон билан ёзганман» десам ишонаверинг. Томорқада ер чопаётиб хаёлан пишитиб юраман, сўнг, бир йўла ёзишга ўтираман. Шу тахлит ҳар бир романимни ёзишга бир ойдан вақт кетган, холос. Жудда қаттиқ, тез ёзаман. Ҳаддан ташқари кўп чекиб юбораман. Толиқаман. Сўнг, диктовкага ўтаман.