|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#31 | |
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17
172/43
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
1989 йилларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига устозим Рустам Ғоиповнинг олдиларига, “Рустам ака, сизга шогирд тушмоқчиман”-деб борганман. Менда,- “Машҳур одамнинг ёнига бориб шогирд тушсам, машҳур бўлиб кетаман. Одамлар “Рустам Ғоиповнинг шогирди” деб мени танийди”,- деган фикр бўлган. Буни ҳозир ёнимга шогирд бўлишни истаб келадиган ёшларда ҳам кўраман. Рустам ака, “Майли, мен сенга ижро услубларини ўргатаман. Бироқ санъатда ўз йўлингни топишингнинг бир фоизи менга, қолган тўқсон тўққиз фоизи ўзингга боғлиқ. Ўзинг ҳаракат қилмасанг, ҳеч нарса бўлмайди”-дедилар. Рустам Ғоипов бизга дастлаб "Артикуляцион машқлар дарслиги"ни бериб, қандай машқ қилишим кераклигини ўргата бошладилар. Устоз ижроларида ҳам шу нарса борки, қўшиқ ижро этиш жараёнида ҳар бир товушнинг жаранги аниқ эшитилиб туриши керак. Куйланаётган жумланинг эшиттувчига тўғри етиб бориши ижро жараёнида уларни тўғри талаффуз этишга боғлиқлигини кўп таъкидлардилар. Шундай қилиб тинимсиз меҳнат орқали ҳозирги мавқега эришдим. Ҳар бир инсон буюк нарсаларга қодир. Лекин айрим пайтда буни ҳис қилмаймиз, билмаймиз. Ҳеч қачон қила олмайман, билмайман, демаслик керак экан. Билмаган нарсасини ўрганиши, қила олмаган ишини ҳаракат қилса қилиши мумкин. Кўп ҳолларда қила олармикансан деб ишончсизлик билан қарашганида, “Қиламан!”, ”Эплай оламан!” деб ўзимни ишонтириб ишни бошлаганман ва муваффақиятга эришганман. Инсон ҳаётда тўртта нарсани юрагига “михлаб қўйиши” керак: 1) Мақсад аниқ бўлиши керак:”Нимага қараб кетяпман, қаерга қараб кетяпман?” деган саволга аниқ жавоб бера олиши даркор; 2) Юрагидаги шижоати, ғайрати заррача сўниб қолмаслиги керак; 3) Ҳар бир нарсага инсонда кучли хоҳиш, истак бўлиши лозим. 4) Ҳар бир қилинаётган иш муҳаббат билан қилиниши керак. Бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложиси бор. Қийинчиликларни гоҳ ундоқ йўл билан, гоҳ бундоқ йўл билан енгса бўлади. Бироқ ишни ўзгалар кўрса ҳавас қилгулик даражада мукаммал қилиб қўйиш лозим. Последний раз редактировалось Ozoda Umarova; 21.06.2011 в 18:47. |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#32 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Оффтоп: Shuning uchun ham diskni taqdim qila olmaymiz. ![]() ![]() Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.06.2011 в 16:43. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#34 | |
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17
172/43
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Адамлар раҳматли, -“Болам, ўзингни шундай тутгинки, ҳатти-ҳаракатингни кўрган одам ҳавас қилсин”,- дер эдилар. Ўзлари ҳам эркаклар қиладиган уй ишларини маромида бажарардилар. Бизга ҳам уқтирардиларки, кўрган одам “Бу кимнинг қилган иши,-деб сўрасалар, -Рихсивойнинг фарзандини бажарган иши”-деб жавоб қайтарса, - “Тарбиялаган отасига раҳмат”-десинлар дея. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#36 | |
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17
172/43
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Қаттиқўллик адамлардан мерос бўлиб қилган бўлса, меҳрибонлик онамдан ўтган. Онажоним дунёдаги энг мунис, энг меҳрибон зотлар мен учун. Улар жуда камтарлар, ўғлим таниқли одам деб урғу бермайдилар. Аввал “Онажоним” қўшиғини яратганимда адамлар мени эркалаб “отам” деб чақирардилар. “Отам, энди менга бағишлаб қачон қўшиқ айтасан?” - деб сўрадилар. Қўшиқнинг матнини Иброҳим Жиянов ёзиб бериб қўшиқ яратиш жараёнини бошлаб юборгандик. Шеър матнини адамларга кўрсатганимда уларга маъқул келди. Орадан бир ой ўтгач адамлар тўсатдан оламдан ўтдилар. Қўшиқ тирик оталар ҳақида бўлганлиги учун уни ўхшатиб хониш қила олмадим. Бобур Бобомуродга мурожаат қилганимдан сўнг улар “Отам қабри” шеърини ёзиб бердилар. Сўнг эса Руслан Шарипов ушбу шеърга мусиқа басталади. Руслан менга,- “Иззат, менинг ҳам отам йўқ. Кел, шу қўшиқни дуэт тарзида ижро этайлик” –деган таклифни билдирди ва қўшиқ дуэт тарзида ижро этилди. Последний раз редактировалось Ozoda Umarova; 06.07.2011 в 15:59. |
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#37 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Тоҳир Маликнинг “Талваса” асарида бир математик домланинг фикрини ўқигандим. У ўқувчисига шундай дейди:
“...сен мана бу ерда турибсан. Сенинг рўпарангда учта йўл бор”икс”, “игрек”, “зет”. “Икс”нинг бошида битта оқ шайтон турибди. У сенга нима деяпти, эшитгин: “Пул топиб ақл топмаган одамлар кўп экан, шу йўлга кир. Пул ва маишат денгизида чўмиласан. Одамлар бошингдан пуллар сочишади, аммо истаган йўриқларига солишади. Ит бўлиб вовулла, дейишса-вовуллайсан. Мушук бўлиб миёвла дейишса-миёвлайсан, кул десалар-куласан, хўрликка чидай олмасанг ҳам куласан, кулаверасан. Қалбингда фарёд, лабингда кулгу билан “раҳмат, акахон!” деб таъзим ҳам қиласан. Аммо бу хўрликка эътибор бермайсан. Энг муҳими-пулларини шилиб олсанг бас!” Оқ шайтон кимга ўхшашини билмайман. “Игрек”нинг йўл бошида қора шайтон турибди. Унинг гаплари янада даҳшатли, эшит: “Сен эр йигитсан, шу йўлга кир, бировга эгилмайсан, аксинча, ҳамма сенга қуллуқ қилади. Ҳамма сендан қўрқиб ҳузурингда зир-зир титрайди, нимани истасанг шунга эришасан. Озодсан! Энг муҳими ҳам шу- эркин қушсан!” оқ шайтон йўлида хор бўлсанг ҳам тирик чиқасану, аммо қора шайтон йўлида ўлишинг аниқ. Буни “жиноят йўли” дейдилар... ... Энди учинчи йўл. Бу йўл бошида ҳеч ким йўқ. Кўча ҳам ғира-шира. Бу бизнинг йўлимиз, илмнинг азобли йўли. Азобли. Лекин умрнинг ҳамма лаззати шу азобда. Тиним билмаймиз. Нодон бойваччалар, ноқобиллар изсиз ўтиб кетишади ҳаётдан, бизнинг ишимиз эса мева беради. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#38 |
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17
172/43
– 0
0/0
![]() |
Инсон ҳаёти давомида манзилга етиб борадиган тўғри йўлни танлаб ола билиши керак. Манзилга айланиб вақтни кетказиб боришинг ҳам мумкин, манзилни аниқ белгилаб олиб ўз пайтида етиб бориш ҳам мумкин.
Ҳаёт старт ва финишдан иборат. Одам стартоват қилаётганда ўйлаб стартоват қилиши керак. Ярим йўлга етгач тўхтаб туринглар, мен орқага қайтиб бошидан ҳамма нарсани бошидан бошлайман деб бўлмайди. Финишни ақл билан ўзгартирса бўлади. Ўтиб кетган кунни қайтариб бўлмайди, келгуси кунларга эса режа тузса бўлади. Оилани дарахтга, ота-онани дарахтнинг ўқ илдизига, фарзандларни эса меваларга қиёслайман. Дарахт илдизи ердан самарали оуқа олса, у гуркираб яшнайди, сархил мева тугади. Инсон ҳаётини ҳам шунга ўхшатса бўлади. Қийинчиликларсиз мақсадга эришиб бўлмайди. Халқимизда “Қимирлаган қир ошар” деган мақол бежизга айтилмаган. Инсон манзилига етиши учун тўғри йўлни танлаётганда ҳалол, пок, ёлғон гапирмаслиги, бировнинг ҳақига хиёнат қилма, ўзинг учун иродали, қатъиятли бўлиши керак. Инсон ушбу фазилатларга эга бўлса одамларнинг ўзи унга интилади. Оиламизда қатъий тартиб бор: Сенга бир иш буюрилдими, шуни аъло даражада бажар. Ада қила олмадим, деган гапинг менга ўтмайди, деган. 6-7 ёшлигимда адамлар таксопаркда машиналарини тузатаётганликларида, “Бор, уйга бориб қайноққина чой олиб кел”- деб буюрардилар. Уйимиз билан гаражнинг ораси 3 км масофада эди. Гаражларнинг, домларнинг орасидан ўтиб адамларга чой олиб борардим. Баъзан олиб келган чойим ичилмасди ҳам. Энди мулоҳаза қилиб кўрсам адамлар катталарнинг айтганини масъулият билан бажариш кераклигини, биздаги бошлаган ишни охирига етказиш керак деган қатъиятни тарбиялаган эканлар. 14-16 ёшимда бозорга тушириб “уйга у-бу нарса олиб кел” деб буюрардилар. Бу билан улар рўзғор юритишни ўргатарканлар. Адамлар, -Ҳаромдан ҳазар қилгин, ҳалолидан сўрагин, худонинг ўзи беради”, -дердилар. Аллоҳим ҳам менга ҳар тарафлама мукаммал жуфтни ато қилган. Рафиқам уйга фақат эшитган яхши гапларини кўтариб келиб одамнинг кўнглини кўтаради. Соат 2-3 ларда қайтсам, кутиб олиб, ўтган куним ҳақида суҳбатлашиб ўтиради, эрталаб эса болаларни ўқиши ёки боғчасига кузатиб ўзи ҳам ишга равона бўлади. Уйланадиган пайтимда умр йўлдошимни биринчи марта кўрганимда юрагим жизиллаган, унда ҳаё-андиша мужассам. Одоби билан, ақли билан, ички ва ташқи гўзаллиги билан одамни ўзига ром этганди. Худойим уни атайлабдан мен учун яратиб қўйгандек. Санъаткор бўлганда ҳам саҳнада ўзимизнинг юриш-туришимиз билан, ҳаётда эса яшашимиз билан одамларга намуна бўлишимиз керак. Бир-икки оилага совчиликка боришганлигида санъаткор деб рози бўлишмаган ва оила қураётганимда “Мен қандай бахтли оила соҳиби эканлигимни атрофдагиларга кўрсатиб қўяман” деб ният қилганман. Шукур, ниятимга эришдим. Қайнона ва қайнотамга ўғил мақомидаман. Рафиқам олийгоҳни битирди, магистратурани тугатди, фан номзоди бўлди. Бу борада мен бахтлиман ва санъатда ҳам, ҳаётда ҳам ўз ўрнимни топа олганман. Последний раз редактировалось Ozoda Umarova; 21.06.2011 в 18:49. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#39 | ||
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
Оффтоп: LoL :Dutube.uzdan ko'chirgandan ko'ra, do'konga borib kliplari yozilgan diskni sotvolsam, ham vaqtim, ham pulimni tejayman. ![]() PS: taqdim etsangiz, diskni sanab o'tirasizmi? O'rniga 8 ta bo'sh disk berardim. :P ![]() |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#40 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() Оффтоп: Forumda bular gap sotishdan tashqari, disklarni ham sotisharkan deguvchilar ham topilib qolsa kerak balkim. ![]() Mayli, sizga diskka yozdirtirib beraman, biroq disklaringiz kerak emas. ![]() Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.06.2011 в 17:29. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|