|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли форум аҳли!
Ушбу мавзуда Мавлоно Румий ҳазратларининг "Маснавийи маънавий" асарлари юзасидан илмий-бадиий мақола ёки қизиқарли ҳикоятлар, шарҳлар қўйиб борилади. Мавлононинг руҳлари шод бўлсин, "Маснавий" қалбларимизга илоҳий илҳом бахш этсин!
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#3 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Мавлоно "бишнав", яъни "тингла!" - дейиш билан, бизга ҳам ўгит бермоқда, ҳам инсон қалбини гапиртирмоқда. Тингламоқ - илм олишнинг дастлабки босқичидир. Талаба тингламаса, у мударрис сабоқларидан бебаҳра қолади. Нафақат тинглаш, балки инсониятга неъмат қилиб берилган "кўриш", "ҳис қилиш" каби сезгилар ҳам ҳаётдан ибрат олиш, хулоса чиқариш ва умр давомида ҳақ ила ботилни фарқлаш учундир. Дастлабки маънога кўра, "бишнав" сўзи - орифнинг маъруфга хитоби.
Яратган - маърифатнинг, маънавиятнинг эгаси, буюк тарбиячи. Борлиқ Уники ва ҳеч бир жон Ундан пинҳон эмас. Онгимиздан тортиб моддий ҳаётимизга қадар содир бўлаётган барча ўзгаришлар, ҳаётдан олган ибрат ва англаган ҳақиқатларимиз ёрдамида юзага келади. Ишоратлар Тангри таоло томонидан берилган таълим бўлса, уларни қабул қилиш - кўриш, эшитиш ҳис қилиш каби неъматлар билан ҳосил бўлади. Тинглаш - нафақат эшитиш, дунёни идрок этиш, ишоратларни фаҳмлаш, илоҳий таълимни қабул қилиш демак. Бизнинг сезги аъзоларимиз маърифатни, ташқи олам ҳодисотларини қалбга йўллагувчи восита ёхуд унга ўрнатилган дарича. Улардан бири беркилса, кўнгилга келиб қуюлувчи ҳикмат нурлари-да, биттага камаяди. "Қалб", "кўз", "қулоқ" ўз вазифасини бажармаса, улар қийматсиз жисмга айланади. Қуръони каримнинг "тинглаш" билан боғлиқ жуда кўп оятлари бор. (Бақара, 285) Илоҳий каломни тинглаш орқали инсон ҳидоят топади. Ушбу маънода тинглаш - ожизликни тан олиш, Яратувчи олдида таслим бўлиш ва Унга итоат қилиш ҳам экан. "Тинглаш" кимларга хос? Дастлаб, толибларга хослигини айтдик. Сабоқ - муаллимдан, уни ўзлаштириш эса - талабалардан. Сўзламоқ - бермоқ бўлса, тингламоқ - олмоқ. Бермоқ, олмоқдан ҳамиша устун туради. Тинглаш жараёни, тингловчининг даврадаги ўрни, мавқеини ҳам кўрсатади. Ҳақ таоло неъмат ато этувчи, берувчи; инсоният уларни қабул қилиб олувчи, яъни тинглагувчидир. Тинглаш сифати, бандасининг Яратган олдида ожизлигига ишора қилади. (Наҳл, 4). "Тингламоқ" - улуғ зот ҳисобланган пайғамбарлар, валийларга ҳам хосдир. Лекин уларнинг тинглаши билан оддий кишилар тинглашида катта фарқ бор. Бу улуғ зотлар, одатда нималарни тинглайди? Толиб сифатида Ҳақ амрини, Одам (а.с.) авлодига юборилган табиб сифатида дард аҳлининг дардини, шикоятларини тинглайди. Шу боис, шикаста қалбларга малҳам қўювчи табибларга ўхшайдилар. Бир қўллари самога бўй чўзган бўлса, бири заминга туташгандир. Ҳақдан олиб халққа етказувчи, халқникини Ҳақ сари олиб чиқувчи қилиб яратилган. Илло, ҳар бир иш азалдан Унга маълум. Аммо, улар (валийлар) Аллоҳ ва Унинг бандалари ўртасидаги кўприк ёхуд бир риштадирлар. (с) давоми бор...
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy Последний раз редактировалось Kavsar; 14.06.2011 в 00:51. |
|
Ответить |
![]() |
#5 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Xudo xohlasa bu haqda ham ma'lumot joylashtirishga harakat qilamiz. Agar sizlarda bo'lsa marhamat. Muammo shundaki, hozircha yuqoridagi baytning sharhi ketyapti. Shu sharhdan keyin bo'la qolsa nima deysizlar?
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy Последний раз редактировалось Kavsar; 14.06.2011 в 22:39. |
|
Ответить |
![]() |
#6 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
"Тингла найдин". Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг барчасига ўз ҳукмларини эшиттирмоқдан ўзга йўл билан нозил этмади. Яъни ҳар бир пайғамбарнинг ер юзидаги баъсоти (яратилиши) айни "самъ" (эшитиш) воситасида юз кўрсатди. (1)
Абдулбоқий Гулпинарли шарҳида: "Маснавий шориҳлари айтдиларки: Қуръони Азимуш-шаън қандай "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" билан бошланса, яъни "би" билан, Ҳазрати Мавлоно афандимиз ҳам "Маснавийи маънавий"ларини "би" ила бошлаганлар", - дейилади. Яратганнинг 99 гўзал исмларидан бири "Самийъ" (У ҳамма нарсани эшитувчи), яна бири эса "Басийр" (У ҳамма нарсани кўрувчи. Унга ҳамма иш аён)дир. Қуръон оятларида ҳам, Асмои ҳуснада ҳам "Самийъ" сўзи "Басийр"дан олдин келган. (2) Ойша (р.а.) айтадилар: "Қуръондан нозил бўлган энг аввалги оят "Яратган Роббинг номи билан ўқи" оятидир". Ҳадислардан маълумки, дастлаб Ҳақ таоло пайғамбарларга ваҳийлар юборган. Жумладан, ҳазрат Расули акрам (с.а.в.)га ҳам турли шаклларда ваҳий нозил бўлади ва кейинчалик "иқро" дея ўқишга, ваҳийни такрорлашга буюрилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўқимоқдан илгари Жаброил (а.с.)нинг Аллоҳ томонидан етказиб бераётган (Ҳақ) каломини тингладилар. "У қалам билан илм ўргатгандир" (Алақ, 4). Ваҳийни қабул қилдилар, таълим олдилар ва шундан сўнг нозил этилаётган оятларни ўқидилар. Таълим олишнинг аввали, тингламоқ эканлигини шу ердан ҳам фаҳмласа бўлади. Мавлоно ҳазратларининг "Маснавий" асари ҳам "бишнав" дея бошланиши бежиз эмас. "Бишнав" сўзи жамъи инсониятни илоҳий калом, Ҳақ томонидан берилган Қуръони карим оятларини тинглашга ундамоқда. Чунки, "Маснавий" Калом ва ҳадиси шарифлар таъсирида юзага келган бўлиб, оятларни тафсир этувчи бир китобдир. Шу боис унга "Паҳлавий тилидаги Қуръон" сифати берилган. (Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳазратлари шундай сифат бериб байт ёзганлар). Мавлоно "Маснавий"си Қуръон эмас, табиийки, аммо Каломдан сўзлагувчидир. "Бишнав аз най" - "Тингла найдин". Шарҳловчилар "най"ни инсони комилга, Одам (а.с.)га, пайғамбаримиз Мустафо (с.а.в.)га, валий ва орифларга, баъзилар эса Мавлононинг ўзларига ҳам нисбат беришган. Абдулбоқий Гулпинарли шарҳида: "Тингла бу найни. Бу ердаги найдан мақсад оддий найдир. Чунки най ҳақиқатан қамишдир ва унга пуфлагани замон, чиққан садо ҳақиқатан ҳам бир нола, афғонга ўхшаб кетади. Аммо, тингла бу найни дея хитоб қилишлари, у найга эмас, бу най учундир. Яъни, ўзларига хитоб қилаётирлар. Бу най нималардан шикоят қилади. Нега ўзларини най демоқдалар, Мавлоно?..." дейилади. Суави Камол шарҳида эса "най" ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.)га қиёс этилганлиги шундай баён қилинади: "Карл Марк фикрича, у ҳар нарсага тепадан боққан тарзда сенга "англатилган ҳикоятдир"дер. Билинган бир "мен"дир чунки у билинган "сен"га истеҳзо ила яқинлашишга хижолат чекмайди. Мавлоно эса "менлик", "сенлик" даъвосини қилмоқдадир. Буни "бишнав" дея тушунтира бошлайди. Унинг даъвоси "мен"ини исботламоқ ва ҳамсуҳбатини ўз хоҳишига кўра янги шаклга солиш эмас. Балки Мавлоно мақсадини най ифодалай олгани учун ҳам илк 18 байтни "най" ҳикояти билан бошлагандир. "Маснавий" шарҳчилари "най"нинг нима эканлиги хусусида жуда кўп мулоҳаза юритганлар. Мисол учун, Анкарави Русуҳи Дадага кўра "най" калимаси абжад ҳисобида 60 га тенг келади. Бу сонда "син" ҳарфи ётган бўлиб, "син" - Пайғамбаримиз (с.а.в.) рамзларидир. Анқаравийга кўра, Мавлоно "Бишнав" у "Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни тингла" деган фикрни айтмоқчи бўлгандир. Ичи бўш, тамомила дунёдан (мосуво) кечган "най" у томондан хабар бераркан, инсони комилнинг ҳам тимсоли бўлиб келади". Обидин Пошшо шарҳини табдил этган Асқар Маҳкамнинг "Маснавий" шарҳида "най" - ориф тимсолидир. "Мазкур байтда орифнинг, комил инсоннинг найга нисбатан ташбиҳ бўлинишида жуда кўп муносабатлар мавжуд. Улардан баъзиларини эслатиб қўйиш ўринлидир: Биринчидан, най одатда қамишдан ясалади. Қамиш кесилмасидан бурун доимо нашъу намода ҳаёт кечиради. Кесилгандан сўнг қурийди. Комил инсоннинг руҳи ҳам руҳият оламида бениҳоят маънавий лаззатлар ичида яшайди. Ғаддор ва қуп-қуруқ бўлган дунёга келгач, айни зилол сувдек руҳлар оламидан жудо бўлади, гўё сувсизликдан қурий бошлайди. Иккинчидан, найдан ошиқона, лаззатбахш садолар таралади: ориф инсондан ҳам ошиқона ва орифона сўзлар зуҳур этади. Учинчидан, най ноласи тингловчи ишқини ошириб, қалбини алам ва изтиробдан озод этади. Тўртинчидан, найнинг овози ва садосидан кўп ҳолларда ажиб бир ҳикоя, бир буюк ишқ можароси ҳис қилинади. Ориф сўзидан ҳам аксар чоғларда ҳақиқий ошиқларнинг олий аҳволлари ва олами лоҳутнинг асрори улувияси (руҳоният оламининг илоҳий сирлари) тингланади. Бешинчидан, найнинг санъати зоҳирий жисмида эмас, балки унинг ичидадир. Орифнинг камолоти ҳам ботиндир. Олтинчидан, қомати тўғридир. Орифнинг ҳам ҳолати тўғри ва хулқи каримдир. Еттинчидан, най қамишликдан кесилгач, ўз оламидан жудо бўлди, яъни ғарибдир. Руҳоният оламидан айрилган ориф ҳам дунёда ғарибдир. Саккизинчидан, найнинг ичи ҳар нарсадан холи, бўм-бўш, ёлғиз найчининг ишқига тўлгандир. Ориф ҳам нечук ғиллу ғашликдан бегона, қалби эса Раббоний ишқ билан безангандир. Тўққизинчи, най кесилганидан сўнг ўз-ўзича ошиқона садо чиқара олмайди; уста бир найчининг дамига (нафасига) эҳтиёжи бор. Ориф ҳам улуғвор бир силсилага ворис бўлгани сабабидан бир файзбахш зотга дамсоздир". __________ 1. Жалолиддин Румий. Маънавийи маснавий. 1 жилд. Т. Шарқ, 1999 й., 23-б. 2. Ўша манба, 23-б.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy Последний раз редактировалось Kavsar; 15.06.2011 в 15:31. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#7 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Най нима? Пишган қамишдан кесиб ясалган чолғу асбоби; қайсики хом қамиш бунга ярамайди. Дунёдаги инсонларнинг ҳам баъзиси хом, баъзиси пишган. Улар орасида най каби майин ва ёқимли, мунгли ёки шўх садолар таратувчилари мавжуд. Гўё қамишлар орасидан най ясамоққа саралаб олинганари бўлганидек, инсонлар орасида Аллоҳ томонидан пайғамбарликка, валийликка сайланганлари бор. Бундай зотлар фақат Ҳақ амри билангина ўзларидан ёқимли куй чиқаради, инсониятни илоҳий наво воситасида қиёматга қадар тарбия қилади. Ягона вазифаси - кишиларни холис, ҳидоятга чақириш. Ҳазрат Жалолиддин Румий "Найнома"да:
Дар наёбад ҳоли пухта ҳеч хом, Пас сухан кўтоҳ бояд, вассалом, - "хом киши пухта (камолга етган) ҳолидан ҳеч нарса топмаса, ундан ибрат ола билмаса, сўзни калта қилгин, вассалом", - дейдилар. Табиатан инсонларнинг феъл-атвори, дунёқарашлари турлича бўлганидан, уларнинг даражалари, жамият ўрнида тутган ўрни ҳам бир-биридан фарқланади. Шу боис, одамларнинг даражасига, дунёқарашига кўра муомалада бўлиш керак. "Маснавий"даги Мусо (а.с.) ва чўпон ҳикояти бунга мисол. Чўпон ҳали ғўр, (хом) Мусо эса пухта (етилган). Шу боис пайғамбар Мусо (а.с.) чўпонга танбеҳ бердилар. Аллоҳ эса қалбимиздагиларни ҳам очиқ-ойдин билувчидир. У чўпоннинг сўзлари нораво бўлишидан қатъи назар, қалбидаги муҳаббатни тинглаб турган экан. Демак, қол илми ҳол илми билан баробар бўлмас экан. Илми ғайб, Яратганнинг Ўзига хос бўлган илоҳий илмдир. У фақат Ўзи истаган бандаларига бу илмдан насиба бериши мумкин. Хоҳ у минг чандон улуғ бир дин пешвоси, шариат уламоси бўлсин, ғайб илмига соҳиб бўлган оддий кимса олдида ҳамиша ожиз қолади. Худди Каҳф сурасида келтирилган ривоятдаги Мусо ва унинг ҳамроҳи (ғайб илмига муяссар бўлган киши) каби. Ҳазрат Румий ҳам қол, ҳам-да ҳол илмидан ризқланган валийлардан эдилар. "Маснавий", "Фиҳи мо фиҳий", "Девони кабир" сингари дурдона асарларнинг ёзилиш асоси ҳам шунда. Нафақат Мавлоно, ҳазрат Навоий, ҳазрат Ибн Сино, Мавлоно Фаридиддин Аттор каби кўплаб шарқ алломаларининг тафаккури илоҳий илм ила пайваста эди. Лекин, бу зотлар ўзларини танитиш учун эмас, ризолиги учун инсониятни эзгуликка, маърифатга чорлаш умидида шундай асарлар ёзиб қолдирганлар. Улардан қолган маънавий-маърифий мерос, қиёматга қадар жамиятни тарбият этиш учун хизмат қилади. Албатта, най тимсоли комил инсонга ўхшаб кетади. Унинг ташқи ҳолатига эътибор берсак - тик ҳолатда. Камолот соҳибларининг ҳар бир қилган ишлари эгриликдан, ғирромликдан холи, қоматлари ҳам "алиф" сингаридир. Най - офтобда қизариб пишган қамишдан ясалган. Аллоҳнинг дўстлари ҳам ишқ оловида тобланибгина хослар мақомига етган бандалардандир. Қамиш, жуда мустаҳкам ўсимлик; эгилиши қийин. Ҳақ йўлида юрган кимсанинг қаддини ҳам букиб бўлмайди. Қанчалик маломат тошлари тегмасин, Аллоҳ у зотлар қадрини баланд, қоматларини тик қилиб қўяди. Чунки ишлари ҳам, сўзлари ҳам, диллари ҳам пок бўлган кимсалардир. ЎЗларини поклик ила зийнатлаган, Роббидан пинҳона қўрқадиган, дунёда тавозеъ билан юрадиган, ҳар қандай ҳолатида сабрли, шукрли бўла олувчи; азият етганида "саломатлик бўлсин" дейдиган кишилардир. (Фурқон сураси, 63-оятга қаранг) Бу каби инсонлар най янглиғ дилда ишқ-муҳаббат оташини ёқадилар. Инсон яралибдики, ишқ ичра яшайди. Моддий оламга разм солсак, аввалу охир ишқдан иборат. Борлиқ - одамзод учун. (Фуссилат сураси, 10-оятга ишора).
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Дунё тилларида “Маснавий”нинг жуда гўзал таржима, шарҳлари бор. Ўзбек тилида эса, шоир Асқар Маҳкам, Жамол Камол вариантлари ўз мухлисларини топиб улгирди. Бундан ташқари “Найнома” қисмини Мирзо Кенжабек каби бошқа ижодкорлар ҳам ўзбек тилига ўгирмоқдалар. Аммо “Маснавий” шундай сўзлардан таркиб топганки, унинг ҳар бир сўзи етти саккиз хил маъноларга тортиб кетади. Таржимада ҳамиша бундай серқирра сўзларни топиш қийин. Шу боис ҳар қанча таржима муваффақиятли чиқмасин, асарнинг аслига тенг бўла олмайди. “Маснавий” шарҳлари, таржималарининг сони кўплиги шундан бўлса керак эҳтимол. Ҳар бир китобхон ундан ўз олами доирасида маънолар махзанига эришади. Бу маънолар махзани эса, асло тугамайди. Масалан, илк байтдаги “чун ҳикоят мекунад” бирикмасини олайлик.
Байтдаги “чун” сўзи асосан, олти хил маънода қўлланилар экан: 1. чй гуна, чй тавр, чй хел – қандай, қанақа (ҳолат, рангга нисбатан). Маро донй, ки бе ту ҳол чун аст, Ба ҳар мижгон ҳазорон қатра хун аст. Анварй 2. чаро, барои чй – нега, нима учун. Чун медонй, ки бе ту чун мегузарад, Чун мепурсй ки дар фироқам чунй? “Таърихи Фаришта” 3. вақте ки..., ҳангоме ки... – вақтики, (ўша фурсатда маъносида) Чун ба тахаллус расид, пурсид ки Восифй кист. Восифй 4. агар, вақте ки – агар Зи ҳар донише чун сухан бишнавй, Аз омўхтан як замон нағнавй. Фирдавсй 5. бинобарин он ки, азбаски, аз он чо ки, аз сабаби он ки – бинобарин шундай экан, сабабдан ки, жуда... учун, шу ердан, шу сабабли Чун ҳама мардум ба ду дида хушанд, Ранчи ду дида ба ду дида кашанд. Хисрави Деҳлавй 6. монанди..., мисли... – ўхшаш, сингари, мисли, монанд Шояд дар сад қарн яке чун падари ту пайдо нашавад. “Мачмаъ-ул-ансоб” (1) “Чун” сўзи байтда ўзининг барча изоҳларини қамраб олган. Яъни, Мавлоно айнан мана шу изоҳни назарда тутган дея олмаймиз. Луғатда келтирилган барча маънолар байт мазмунига уйғун. Масалан: 1. Найнинг қандай ҳикоят қилишига боқ. (бу ерда найнинг ранги, ҳолати назарда тутилган). У ранги сарғайган, айрилиқдан эзилган йўсинда шикоят қилади. 2. Най нега, нима учун ҳикоят қилмоқда? Чунки у дилдаги шикоятларини сўзламоқчи. 3. Най ҳикоят қилар экан, шу фурсатда у айрилиқдан шикоят қилади. 4. Тингла, агар най ҳикоят қилса, у жудоликдан шикоят қилади. 5. Тингла, бинобарин най ҳикоят қилар экан, у жудоликдан шикоят қилади. 6. Юқоридаги далилларга асосан, “чун” сўзининг “монанди” изоҳини олиб, байтни насрий таржима қилганда, “Тингла, найни. У ҳикоят қилаётгандек. Худди айрилиқлардан шикоят қилаётгандек”, маъно тушунилади. Най ўзича бир ишга қодир эмас. У фақат ҳикоят қилаётганга, айрилиқлардан шикоят қилаётганга ўхшатилмоқда. _________ 1. Фарҳанги забони точикй. М. СЭ., 1969 й., 549-б.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy Последний раз редактировалось Kavsar; 15.06.2011 в 16:17. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#9 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Мана шу ўхшатиш бизга Мавлононинг бошқа байтини ёдимизга солади:
Мо чу ноему наво дар мо зи туст, Мо чу кўҳему садо дар мо зи туст. Биз наймиз, наво Сендин эрур, Биз тоғмиз садо Сенидир эрур. Инсониятнинг ҳеч бир хатти-ҳаракати ўзиники эмас. Олимларнинг айтганлари, донишмандларнинг сўзлаган панду насиҳати, ҳикматлари уларга берилган неъматдир. Қуёш, кўкда ўз ихтиёри билан туриб, шомга яқин яна ўз ихтиёрича ботмайди. Зеро, Аллоҳ хоҳлагани учун, коинотдаги ҳар бир жон белгиланган вақтда ҳаракатланади. Амр бўлмаса, вақт ҳам тўхтайди. Биз ўзимизча гапиряпмиз, йиғлаяпмиз деб ўйлаймиз, аммо ҳар бир аъзо, Яратганнинг изни билан фаолиятдадир. Кўнгил ғамга тўлмаса, кўз ёши қаердан бўлсин?! Кўнгилга ғам хори санчадиган нарса – сабаб. Сабабларни яратувчи – Аллоҳ. “Сизнинг бирон-бир хурмо дарахтини кесишингиз ёхуд уни кесмай ўз поясида қолдиришингиз, Аллоҳнинг изни-иродаси биландир...” (Ҳажр, 5). Кимки, ҳаётдаги муваффақиятларини ўз ҳаракатларим, интилишларим билан қўлга киритяпман деса, мақсаддан адашади. Мавлоно Румий “Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад” деганларида, мана шу ожизликни унутиб қўймасликка ишора қилган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#10 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
"Найнома"нинг шоир Жамол Камол қилган таржима варианти:
Тингла найдин, чун ҳикоят айлагай, Айрилиқлардин шикоят айлагай. Мен қамиш эрдим, кесиб келтирдилар, Нолишимдин эл ҳама ўртандилар. Сийна истармен тўло дарду фироқ, Токи сўйлай шарҳи дарду иштиёқ. Ким йироқ тушса, йўқотса аслини, Боз излар рўзгори васлини. Давралар кўрдим неча нолон бўлиб, Хушдилу дилпора бирлан ўлтириб. Ҳар кишиким бўлди бир дам ёр менга, Билмади ёрдир нечук асрор менга. Сиррим эрмас нола-оҳимдин йироқ, Гарчи нур кўзу қароғимдин йироқ. Танга жону жонга тан мастур эмас, Жонни кўрмак кимсага дастур эмас. Ўт эрур найнинг навоси, ел эмас, Кимда ўт йўқдир, йўқолсин, эл эмас. Найни ёндирган ўшал ишқ оташи, Майни ёндирган ўшал ишқ оташи. Ёрдин айрилганга най ёрдир, не бок, Пардаси пардамни этмиш чок-чок. Най каби бир заҳру тарёқ қайда бор? Най каби дамсозу муштоқ қайда бор? Қонли йўллардин ҳикоят айлагай, Не эмиш савдойи Мажнун, сўйлагай. Бўйла ҳушдир, маҳрами беҳуш, бас, Муштари унга қулоқдин бошқамас. Кунларим тун қаърига жо бўлдилар. Ўртанишлар менга ҳамроҳ бўлдилар. Ўтса кунлар, гўрга, майли, бок йўқ. Сен омон бўл, эйки, сендек пок йўқ. Ким балиқ эрмас, у қонгай сувга, чун, Кимга кун йўқ, кунлари йилдек узун. Пухтанинг ҳолини ҳеч билгайму хом? Мухтасар этгил сўзингни, вассалом. «Маснавийи маънавий»
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
"+" от:
|
|