|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#21 |
![]() |
Оффтоп: Таниқли тилшунос олим Алибек Рустамов ўзининг «Сўз хусусида сўз» китобидаги «Сўз далолати» бобида ўнлаб сўз ва сўз бирикмаларининг маънолари, уларни тўғри қўллаш нозикликлари ҳақида фикр юритар экан, «шоир» сўзига муносабатда мавзунинг турли қирраларини донишона талқин қилади:«Шоир» сўзининг луғавий маъноси «туйғучи» бўлиб, урфий маъноси шеърчидир. «Шеър»нинг луғавий маъноси «туйғу» бўлиб, урфда, асосан, ҳиссиёт ва қисман тафаккур, қисқача қилиб айтганда, завқ натижасида вужудга келган бадиий сўзламни билдиради. Аммо шоир сўзи ўзининг билдирмиши нуқтаи назаридан теран мазмунга эга бўлиб, махсус фазилатга эга бўлган кишини билдиради. Бундай киши биринчи навбатда инсон даражасига эришишга ҳаракат қилиши шарт. Бу фақат шоирга эмас, ҳамма учун керак. Лекин бу бўлмаса, шоирликнинг пойдевори, содда қилиб айтганда, таги бўш бўлади. Пойдевори бўш иморат тез емирилганидек, инсоний асоси суст бўлган шоирнинг шеъри ҳам, ўзи ҳам тез шикаст ейди». |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#22 | |
![]() |
Цитата:
She'rni har kim har xil talqin qiladi. Bu uning dunyoqarashiga va qanday ohang bilan o'qishiga, kayfiyatiga ham bog'liq jarayon. Hamma gap she'rni o'qish jarayonida so'z urg'usini tog'ri qo'ya bilishda va lafziy hamda ma'naviy she'riy san'atlarni bilishdadir. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#23 | |
![]() |
Цитата:
Муболаға араб тилида "катталаштириш", "кучайтириш" маъносини билдириб, адабий асарда тасвирланаётган бадиий тимсол ҳолати ёки ҳаракатини бўрттириб, кучайтириб ифодалаш санъати демакдир. Муболағанинг ўзи таблиғ, иғроқ, ғулувв деб аталган уч турга бўлинади. Таблиғ ақлан ишониш мумкин бўлган, ҳаётда ҳам юз бериши мумкин бўлган муболағадир. Юқорида сиз келтирган муболаға иғроқга мисол бўла олади. ёки Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрғ келмади, Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади байтининг иккинчи мисрасида ҳам шу хилдаги муболаға қўлланилган. Муболағанинг иккинчи даражаси иғроқ деб аталади. Иғроқ белги ёки ҳаракатни ақлан ишониш мумкин бўлса-да, ҳаётда юз бериши мумкин бўлаган тарзда кучайтириб тасвирлаш демакдир. Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" достонида Шириннинг оти туёқлари чирмашиб йиқилай деганда, Фарҳод бориб отни кўтариб олиши воқеаси тасвирланади: Чу ошиқ онглади қилғоч тааммул, Ки елдин тушкедукдур ер уза гул. Ер ўпмакликка мажнундек ҳам ўлди, Қуёш остида гардундек хам ўлди. Кўтарди орқасига бодпони, Нечукким бодпо ул дилрабони. ...Чу икки-уч йиғоч том урди шайдо, Бўлуб олинда қасру ҳавз пайдо, Қадамни қўйди қаср айвони сори, Саломат рахши бирла шаҳсувори. Фарҳоднинг 1,5-2 км йўлни от ва Ширинни кўтарган ҳолда босиб ўтишини ақлан қабул қилиш мумкин бўлса ҳам, бундай воқеанинг юз бериши мумкин эмаслигини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз. Муболағанинг учинчи даражаси ғулувв деб аталади. Ақл ҳам бовар қилмайдиган, ҳаётда ҳам юз бериши мумкин бўлмайдиган тарзда тасвирлаш муболағанинг ушбу турига киради. Алишер Навоийнинг Ҳар қизил гулким, юзинг шавқида олиб исладим, Еткач оҳим шуъласи они сариғ гул айладим байтини таҳлил қиладиган бўлсак, унда ғулуввнинг қўлланганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Шоир тасвирлашича, ошиқ ёрининг қизил юзини соғиниб қизил гулни олиб ҳидлаган экан, оҳидан қизил гул сариғга айланиб қолибди. Бу ҳодиса ҳаётда юз бериши мумкин эмас, шунинг учун ҳам муболағанинг ўта бўрттирилган шаклига киради. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#24 | |
![]() |
Цитата:
Шеър илми санъати бўйича раҳматли устоз Тўхта Бобоев институтда дарс бергандилар. Улар ушбу илм юзасидан "Шеъ р илми санъатлари" китобини ҳам ёзганлар. Бугунги кунда эса шеърият илми бўйича билмаган саволларим юзасидан Анвар Ҳожиаҳмедовдан керакли жавобларни оламан. У киши аруз илми бўйича ва шеърий санъатлар бўйича профессор олимдирлар. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#25 |
![]() |
Оффтоп: Шоирликнинг шартлари (ёш қаламқашларга)http://e-adabiyot.uz/adabiyotshunosl...-06-44-27.html |
|
|
Ответить |
|
|
#26 | |
|
Цитата:
Муҳаббат инсонда ё бўлади ёки бўлмайди, у ундан ташқарида эмас. Энди, муҳаббатни бирор аниқ объектга қаратилиши таъмагирликдан бошқа нарса эмас. бу ҳақида гапиришга ҳам эҳтиёж йўқ. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#27 | |
![]() |
Цитата:
Нега энди “ўзида йўқ нарсани бор қилиб”, деб ўйлайсиз?! Балки ўзида бордир-ку, лекин бориям шунақа сохтадир?! Шеър ва машқлар бошқа-бошқа нарсалар, аслида. Ҳатто бундай машқлар шеър деб аталаётган бўлса ҳам. Бу танқиддан тубан мавзу. Унинг атрофида фикрлаб, баҳслашиб ҳақиқатга етиш қийин бўлса керак деб ўйлайман. Шунинг учун баҳсимизда “муболаға” билан “ёлғон” маънодош “бўлиб қолаяпти”. Хабарингиз бор, масжидда шеър ўқиш макруҳ ҳисобланади, магарам унда ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш бўлмаса. Масала шундай қўйилганки, баҳсимиз “магарам”дан нарига ўтмаяпти. Биз шеър ҳақида “зиддишеър” (узр, агар шундай дейиш мумкин бўлса) мисолида гапираяпмиз. Бундай машқларни ўқимаслик керак, тамом. Мабодо ўқиганимизда ҳам уларга тўхталмаслигимиз лозим. Биздаги ясама туйғуларга бўлган талаб(!) туфайли, бугунги кун адабиётида шундай “таклифлар” урчимаятимикан? Шеърда “ҳаром” ҳам бор (фаҳш, бузғунчилик ва ҳ.к.), “макруҳ” ҳам бор (лаҳв, бекорчи гаплар) ва “ҳалол” ҳам бор (ёмонликдан қайтариш, яхшиликка ундаш). Олдинги иккитаси ҳақида қатъий хулосага эга бўлган ҳолатда кейингиси ҳақида фикрлашиш ҳам фойдали, ҳам ёқимли туйилади менга. |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#28 | |
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Қолганлари (ҳаммасияммас) "мен ёзаман сен ёзасанму" билан "шоир мени айлабон харип гап кийдириб кетди жимгина" қабилидаги гаплар...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 26.05.2011 в 16:19. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#29 |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Узр, шеъриятни тушунмайман-у, лирик чекиниш:
Мактабни янги битириб, институтга кирган вақтим бир қизни севиб қолгандим. Тўғриси, бошқача севиб қолгандим... (Ҳали ҳам унутмаганман). Шеър нима, шеър ёзиш нималагини мендек тўпори қаердан билсин. Хуллас қизни 2 йилдан сўнг турмушга беришадиган бўлишди. Менга эса беришмади, аниқроғи у вақтда уйланадиган ҳолатда ҳам эмасдим, ҳали уйланиш ниятим ҳам йўқ эди. (Ёш бола эдимда). Хуллас шеъриятни дабдаласини чиқариб, қизнинг ота-онасига қарата бир шеър ёздим. (Ўзимча дардимни қаерга муҳрлашни билмагандимда ) Ўша-ўша бирорта қиз учун шеър ёзишга ҳаракат ҳам қилмаганман. Демоқчи бўлганим, менинг фикримча шоирлар барибир ниманидир ҳис қилган ҳолда илҳомни чақиришади, орқасидан ҳар хил қизларни чақиришади, табиат қўйнига чиқишади, тоғу-тошларга талпинишади ва шу аснода асар яратишади-да. ![]() Ўша шеърни биииир ўқиб, мириқиб қотишингиз учун илова қиляпман. Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. Барча нарса ўткинчидир, ҳойи-ҳавасдир, Тўй-томоша ўйин-кулгу, орзу-ҳавасдир, Мен севгимга етолмадим, балки норостдир, Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. Бироқ сиз ҳам тушунарсиз, ўйларсиз шу дам, Аммо кейин кеч бўлмасин, ҳеч кўрмасин ғам, Мендан ортиқ бўлса бўлсин, ҳеч бўлмасин кам, Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. Мен ҳам бир кун ўз бахтимни топа оларман, Балки пулдор бўлганимда сотиб оларман, Балки шундай, шундайликча бўйдоқ қоларман, Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. Инсон бўлиб бу дунёда нима кўрдим, На зўр бўлиб, на пулдордек даврим сурдим, Ҳўп баридан, барчасидан юзим бурдим, Майли мени хароб айланг, жудо қилинг, Лек севгилим бахтли бўлсин, дуо қилинг. (с) 24.04.2003 йил |
|
|
Ответить |
|
7 "+" от:
|
|